OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

РАҚСНИНГ ЎЗ ТИЛИ БЎЛИШИ КЕРАК! “МИЛЛИЙ РАҚС САНЪАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ, ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ ИЛМИЙ- АМАЛИЙ АНЖУМАНДАН! 23.09.2017 13:24

 GSCI2441

22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан “Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб масалалари ва замонавий концепциялари” мавзусида икки қисмли илмий-амалий анжуман ўтказилди.

AESL3618

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси директори в.б. Азамат Ҳайдаров, “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Қодир Мўминов, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова ва бошқалар иштирок этишди.

LEIH2257

Анжуманни “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси директори в.б. Азамат Ҳайдаров, кириш сўзи билан очиб бериб, бугунги кунда миллий санъатимизнинг ҳамма турларини янада равнақ топтириб, миллий анъана ва мактабларини асраб-авайлаш масаласига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида, ўз фикрларини баён этди.

KJIU4432

Анжуманнинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, профессор Б.Сайфуллаев “Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концепциялари” мавзусида, Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институти директори, тарих фанлари доктори А.Бердимуратов “Мусиқа ва рақс санъатининг қадимий илдизлари” мавзусида, “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Қ.Мўминов “Рақс жамоалари ва улар фаолиятига доир мулоҳазалар” мавзусида, Санъатшунослик фанлари доктори, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси профессори О.Иброҳимов “Шашмақом ва миллий рақс санъати” мавзусида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Г.Умарова “Оммавий маданият ва рақс санъати” мавзусида, Олий рақс мактабининг доценти, Санъатшунослик фанлари номзоди Т.Йўлдошев “Рақс санъатини илмий ўрганиш жараёнлари” мавзусида, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бўлим бошлиғи, санъатшунос А.Раҳимов “Миллий рақс санъатини ривожлантиришнинг замонавий концепциялари” мавзусида, маъруза қилишди. Мазкур маърузалар муҳокама қилиниб, фикрлар баён этилди.

QMJH0824

Анжуманнинг иккинчи қисми эса, Миллий рақс санъатига доир савол-жавоблар, мулоҳазаларга бағишланди.

PQWZ5238

Мустақиллик йилларида ўзбек миллий рақс санъатиини ривожлантириш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилиб, соҳани ривожлантиришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, Миллий рақс ва хореография олий мактаби фаолияти йўлга қўйилди. Бу каби амалий ишлар айни пайтда ҳам давом эттирилмоқда. Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4956-сонли фармони 4-бандига асосан «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси негизида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ташкил этилиб, Муассаса таркибида янги бўлим – Рақс ва хореография санъати фаолиятини ривожлантириш ва ташкил этиш бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Унинг мақсад ва вазифалари, келжакда амалга оширадиган ишлари белгилаб олинди.

TIDO3274

Бугунги  кунда    Тошкент  шаҳрида 10  та  давлат  ва  хусусий   рақс  ансамбллари  мавжуд.  Бу  ансамблларда    200  дан ортиқ  раққос  ва  раққосалар  фаолият юритишади.  Қорақалпоғистон  Республикаси  ва  вилоятларда  16  та  рақс  жамоалари   мавжуд бўлиб,  уларда  400  га  яқин    санъаткорлар   ижод  қилмоқда.  Шунингдек, А.Навоий, Муқимий, Бердақ  номидаги мусиқали  театрлар ҳамда   Тошкент  оперетта  театрида 150  дан  ортиқ  раққос  ва  раққосалар,  балет  артистлари  меҳнат  қилмоқдалар.

QGSE7360

Соҳани ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилаётган бўлса ҳам, бугунги рақс санъатини қониқарли деб бўлмайди. Буни кейинги пайтларда ОАВда миллий рақс санъатига доир чоп этилаётган танқидий мақолалар ва телекўрсатувлардаги мулоҳазаларда, бугунги кунда рақс санъатининг нуфузи тушиб бораётганлиги, соҳада ечимини кутаётган бир қатор камчилик ва муаммолар кўзга ташланаётганлиги, шунингдек, ҳудудларга хос рақс услублари ўзаро қоришиб, рақс санъатининг миллий хусусиятлари йўқолиб бораётганлиги кескин танқид қилинаётганлигидан ҳам билиш қийин эмас. Мазкур Анжуман ҳам,каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

CEKJ9192

Конференциядан кўзланган асосий мақсад ҳам, Президентимизнинг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-30-22-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда, ўзбек миллий рақс ва хореография санъатининг таниқли намояндалари иштирокида рақс санъатини янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, энг илғор тажрибаларни оммалаштириш, илмий янгилик ва хулосаларни соҳага изчил жорий этиб боришдан иборат бўлди.

VIWO8305

GNRF7560

KQMR1129

Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби профессор-ўқитувчилари, Республикамизда фаолият юритаётган рақс жамоалари бадиий раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳам, Миллий рақс санъатини янада равнақ топтириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини, ҳамда мавжуд айрим камчиликлар юзасидан фикр ва таклифларини билдиришди.

FOIG5113

GHEB5494

Жумладан, мавжуд рақс ансамбллар томонидан саҳналаштирилаётган айрим рақсларда ўзбек менталитети, ҳамда рақс қоидаларига тўғри келмайдиган рақс ҳаракатлари ҳам борлиги, бу эса, ўзбек миллий рақси анъаналарига тўғри келмаслиги, бунинг учун улар ҳар бир рақсни саҳналаштирганда устозлардан маслаҳат олишлари зарурлиги, айрим ансамблардаги раққосаларнинг тадбирлардаги иштироки туфайли дарсларда иштирок этолмаётганлиги уларга муаммо туғдираётганлиги ва шу туфайли Тошкент давлат миллий хореография Олий мактаби ректори дарс жадвалларини кўриб чиқиб,  ансамбллар графигига мослаштириб қайта тузиши кераклиги, буни истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашда муҳимлиги, Устоз-шогирд анъананаларини тиклаш зарурлиги, Рақснинг ҳам ўз тили бўлиши кераклиги, аммо кўплаб терминлар француз ва рус тилларида эканлиги шунинг учун ҳам, Рақс санъатига оид дарсликларни кўпайтириш, ҳамда уларнинг электрон шаклларини ҳам кўпайтириш, Рақс бўйича эркаклар ансамблини ташкил этиш, Мукаррама Турғунбоева номидаги Миллий рақс ижрочилиги кўрик-танловини Давлат мукофоти сифатида эътироф этиш кераклиги, балетмейстерлар кенгашини ташкил этиш борасидаги таклифлар, “Рақс сеҳри” фестивалининг нуфузини ошириш, шунингдек, ўзбек раққос ва раққосаларнинг хорижда малака оширишлари борасидаги таклифлар, Рақс санъатига оид маълумотлар асосида Рақс санъати музейи ташкил қилиш таклифи, шунингдек, афсонавий “Баҳор” ансамблини қайта тиклаш, саҳна либослари борасидаги муаммолар, ҳамда ҳар бир ҳудуд рақслари учун ўша ҳудуд анъаналаридан келиб чиқиб либослар яратилиши кераклиги ва рақс саҳналаштиришда бунинг ҳам ўзига хос аҳамияти, рақснинг қанчалик қадимий санъат эканлиги ва уни янада ривожланишида рақс усталарининг ҳиссаси катта бўлганлиги айтиб ўтилди.

VYPX1553

Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев томонидан таклифлар инобатга олиниб, тегишли муаммоларни бартараф этиш мақсадида топшириқлар берилди.

Саида Вахобова

Фотолар учун “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси

Матбуот хизматига миннатдорчилик билдирамиз

DBRK4149

WCKG0104

VKDY3322

JDVA2002

JDMR0919

AESL3618