OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«МАВСУМ ХИТЛАРИ» БИР ЁШДА! КИМЛАР ТАҚДИРЛАНДИ ВА ҚАЙСИ ҚЎШИҚЛАР ХИТ? «МАВСУМ ХИТЛАРИ» ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ВА ГАЛА-КОНЦЕРТИДАН!+ВИДЕО! 25.09.2017 00:07

photo (4)

Истиқлолсанъат саройидаМавсум хитлариТақдирлаш маросими ва гала-концерти бўлиб ўтди. Унда мавсум давомида яратилган энг хит қўшиқлар эгалари тақдирланди.

photo (3)

Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Камми” қўшиғи учун,

photo (6)

хонанда Муниса Ризаева “Хафа-хафа” қўшиғи учун (совринни устоз санъаткор Равшан Намозов топширди),

photo (8)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Кел” қўшиғи учун,

photo (10)

хонанда Шохруххон “Жоним Дадам” қўшиғи учун (совринни хонанда Муниса Ризаева топширди),

photo (1)

Шахзода “Ёмғир” қўшиғи учун (совринни “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси Бошқарма бошлиғи Музаффар Сайфуллаев топширди),

photo (12)

“Уммон” гуруҳи “Сен меники эмассан” қўшиғи учун (совринни актриса Зарина Низомутдинова топширди),

photo (23)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон “Она” қўшиғи учун (совринни раққоса Ирода Исмоилова топширди),

photo (16)

Райҳон “Я ҳабиби” қўшиғи учун (совринни бастакор Фарҳод Абдуллаев топширди),  

photo (18)

Жаноб Расул “Ёқимтой” қўшиғи учун (совринни Fattohhon.com сайти Асосчиси ва Раҳбари Феруза Фаттохова топширди),

 IMG_3168

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев “Зинкака зинкак” қўшиғи учун (айрим сабабларга кўра иштирок эта олмади),

photo (28)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда “Яна иш” қўшиғи учун (совринни актёр Йигитали Мамажонов топширди),  

photo (25)

хонанда Қиличбек Мадалиев “Ўзбек” қўшиғи учун (совринни актриса Сетора Фармонова топширди), 

photo (30)

Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова “Кўнгил” (совринни шоира Фарида Афруз топширди) қўшиғи учун тақдирланишди!

photo (24)

Шунингдек, гала-концертда хонандалар Тоҳир Усмонов, Каниза, Шахзод Муродов ва бир нечта ёш хонандалар ҳам иштирок этиб, ўз қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этишди.

photo (1)

Гала-концерт ва тақдирлаш маросимини Ойхон Ифорзода, Шахзода Муҳамедова, DJ Рустамбек ва Амирхон олиб боришди.

photo (9)

 “Мавсум хитлари” тақдирлаш маросими ва гала-концерти бу сафар бутунлай ўзгача руҳда бўлиб, бунинг сабаби, айнан шу куни “Мавсум хитлари” бир ёшга тўлди! Шу муносабат билан бошловчилар саҳнада ташкилотчиларни самимий табриклаб ўтишди.

photo (32)

Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг чиқиши томошабинлар учун ажойиб совға бўлди!

photo (4)

Тақдирлаш маросими ва гала-концерт кўтаринки кайфиятда ва файзли ўтди! Дастур давомида кўпгина кутилмаган қизиқарли ҳолатлар ҳам юз берди. Жумладан, актриса Зарина Низомутдинова “Уммон” гуруҳига соврин топширгач, уларнинг қўшиғидан таклифга кўра, бир қатор куйлаб берди. Бу қайси қўшиқ эканлигини видеода кўриш мумкин.

photo (20)

Сардор Раҳимхон “Она” қўшиғини куйлагач, залга тушиб, ўз Волидаи Муҳтамасига гулдаста ҳадя қилди.

photo (21)

Буни кутмаган Онасининг кўзларидан ёш чиқиб кетганига залдагилар ҳам гувоҳ бўлишди...

 photo (11)

Актёр Йигитали Мамажонов ва актриса Сетора Фармонова қайси хонандаларнинг қўшиқларини хит деб ҳисоблашди? Шунингдек, санъаткор Равшан Намозовнинг Муниса Ризаеванинг янги концерт дастури билан боғлиқ “реклама”си,  актёр Йигитали Мамажоновнинг Зиёдага соврин топширгач билдирган самимий ниятлари, ҳамда Алишер Файз, “Уммон” гуруҳи ва бошқаларнинг дил сўзлари, Сетора Фармонованинг нима учун кўзёш тўккани, ҳамда саҳна орти жараёнларигача, совриндорларнинг саҳна ортидаги фикрлари барчаси YOUTUBE.COM даги Расмий FATTOHHON.COM Каналида!

 

КАНАЛГА ЎТИШ УЧУН!

 

Саида Вахобова

2

Фотолар учун фотограф Достон Махмадиевга

миннатдорчилик билдирамиз

ВИДЕОЛАР!