OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖИЗЗАХДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЯКУНЛАНДИ! 25.09.2017 00:02

 TTEY8197

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари иштирокчилари жорий йилнинг 20-23 сентябрь кунлари Жиззах вилоятининг 1 та шаҳар, 12 та туманларида, жумладан, Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ш.Рашидов, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш, Ғаллаорол ва Янгиобод туманларидаги 47 та умутаълим мактаблари, 37 та касб-ҳунар коллежлари 1 та академик лицейда, 2 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 9 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида, 2 та туман марказий ўйингоҳида, 16 та пахта терими хашарчилари учун дала шийпонларида, шунингдек 1 та меҳрибонлик уйида юқори савияда ўтказилди.

IMG_8030

Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари иштирок этиб, тадбирларга жами 61 334 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 22 728 нафар умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, 18 643 нафар касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, 2 087 нафар болалар мусиқа ва санъат мактабилари ўқувчилари, 120 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 9 265 нафар пахта терими хашарчилари, 8 491 нафар марказий ўйингоҳларда, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, маданият ва истироҳат боғида уюшмаган ёшлар ва аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.

CJCH5609

Тадбирларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Собиржон Мўминов, Анвар Ғаниев, Тошпўлат Маткаримов, Эгамберди Рахимов, Рихсивой Алиев, Бекзод Муҳаммадкаримов, Шамсиқамар Мансурова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, кино ва театр актёрлари Шухрат Нуралиев, Анжелика Есимбетова, Машҳур Раимжонов, эстрада хонандалари Наргиза Яндашева, Умид Шахобов, Мустафо, Даврон Эргашев кабилар ўқувчи ҳамда, талаба ёшларга ўтган қисқа давр мобайнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Респуликасининг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари” фаолият кўрсатиши “Инсон мафаати – ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётга изчил ва самарали жорий  этилаётганлиги ҳусусида сўзлаб бердилар.

IMG_8040

Шунингдек тарғиботчилар Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг яқинда нашрдан чиқган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғояларни ишонарли ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказиб “Жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар хам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари жумладан яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватан, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

IMG_8038

UBQH8537

IMG_8037

IMG_8022jpg

IMG_8030

IMG_8021

IMG_8016

IMG_8013

IMG_8010

IMG_8006

IMG_8003

2