OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“БУЮК КЕЛАЖАККА ҚАТЪИЙ ИШОНЧ БИЛАН!” ШИОРИ ОСТИДАГИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ! МУАММО ВА ТАКЛИФЛАР...+ВИДЕО! 01.10.2017 05:47

POKC6840

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон фармонига асосан, Маданият вазирлиги раҳбар ва масъуллари иштирокида тизимдаги ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

GBWQ1135

Навбатдаги “Буюк келажакка қатъий ишонч билан!” шиори остидаги очиқ мулоқот 29 сентябрь куни мумтоз қўшиқ, замонавий ва миллий эстрада, опера йўналишида яккахон ва жамоа шаклида ижод қилаётган ёш ижрочилар иштирокида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқотни ўтказишдан асосий мақсад, жорий йилнинг 31 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3022-сон Қарори ҳамда жорий йилнинг 3 август куни муҳтарам Юртбошимизнинг Тошкент шаҳрида Ижодкор зиёлилари билан вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар, жумладан, соҳада ижод қилаётган аксарият ижрочилар фаолиятида талабчанлик ва масъулият, ижтимоий жараёнларга дахлдорлик туйғуси тобора пасайиб бораётганлиги, айрим хонандалар масъулиятни унутиб, ўз устида ишламай изланиш, маҳоратини ошириш, янги ижодий ғоялар билан яшаш, санъат дунёсига, мухлисларга ҳурмат каби тушунчалар бегона бўлиб қолгани, шунингдек, учрашув давомида ёш ижрочиларнинг изланишлари, маҳоратини оширишлари, янги ижодий ғояларни олиб чиқишлари, уларнинг саҳна маданияти, мухлисларга муносабатлари масалаларини давлатимизда қабул қилинаётган маданият соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар ва бугунги кун талабларига мос равишда кўриб чиқиб, керакли вазифаларни белгилашдан иборатдир.

FFKU6117

Мулоқот давомида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бу йил Халқимизнинг энг азиз айёми бўлган Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида санъат аҳли вакилларига анъанага айланганидек, унвонлар берилмаганлиги масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, бунга сабаб санъат аҳлида ижод сустлашганлиги ва “шундай юксак унвонларга эга бўлган санъаткорлар Қаерда? Нима иш билан банд?” каби саволлар пайдо бўлаётганлигини, ҳамда бу ҳақида яна суҳбатлашишишни айтиб ўтди.

NZAN4259

Очиқ мулоқот давомида эстрада ва опера хонандалари, театрлар актёрлари ва бошқа ижодкорлар томонидан мавжуд муаммолар юзасидан саволлар ва таклифлар билдирилди. Жумладан, ёш хонандаларнинг хорижий танловларда иштирок этиши ҳамда, хорижда малака ошириш юзасидан таклиф ва амалий ёрдам кўрсатиш масаласи, санъаткорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини қонуний равишда ҳимоя қилиш, санъаткорларнинг ижод намуналарини телевидение орқали намойиш қилиш борасидаги мавжуд муаммолар юзасидан таклифлар, театр актёр ва актрисаларнинг ҳам мусиқий чиқишларини телевидение орқали намойиш қилиш ва уларни ҳам кенг омма эътиборига тақдим этиш масаласи, шунингдек, аввал намойиш қилинган ва томошабинлар кўнглидан жой олган асарларни олиб, қайта таҳлил қилган ҳолда, улардаги арияларни куйлаб, уларни ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола қилиш, ёш истеъдод эгаларини кашф этиш мақсадида ташкил қилинган, аммо ҳозирда фаолиятини тўхтатган “Ботир Зокиров” номидаги кўрик-танловни ҳозирча Республика миқёсида қайта ташкил этиб, кейинчалик уни Халқаро миқёсга олиб чиқиш юзасидан фикрлар, Қорақалпоғистонлик санъаткорларга ҳам имтиёзлар масаласи ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан фикрлар, савол ва таклифлар айтиб ўтилди.

QWFU1813

Мулоқот давомида сўзга чиққан “Ниҳол” мукофоти соҳибаси Ирода Дилроз хонандаларнинг бугунги кундаги энг асосий муаммоларидан бири ҳақида гапириб, телеканаллар орқали клипларни намойиш қилиш осон эмаслиги, бунинг учун кўп маблағ зарурлиги, клип суратга олдириб, уни бир ойгина намойиш қилиб, кейин яна маблағ тўплаб, яна намойиш қилгунга қадар кўп вақт кетиши ҳақида куюниб сўзлади. ВИДЕОДА КЎРИШ!

Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов Қорақалпоғистондаги санъаткорларнинг ижод қилишлари борасидаги мавжуд муаммолар, уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида очиқ-ойдин фикрларини баён қилди. ВИДЕОДА КЎРИШ!


Мулоқот давомида берилган саволлар ва билдирилган фикрлар, ҳамда таклифлар юзасидан Маданият Вазири Бахтиёр Сайфуллаев, чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан одоб-аҳлоқ йўриқномаси ишлаб чиқилаётганлигини ҳам билдирди. Очиқ мулоқот давомида билдирилган барча муаммо ва таклифлар юзасидан тегишли жавоб қайтарилиб, барчаси ўз ечимини топди. Шунингдек, санъат аҳли томонидан ҳам, бу каби мулоқотлар тез-тез ўтказилиб турилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Саида Вахобова
Феруза Фаттохова

FQCW5477

SVGC5030

IWPP0209

 IMG_8599