OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“МЕҲР НУРИ ЁҒАР ДОИМ ЮЗИНГИЗДАН, УСТОЗЛАР!” ТАДБИРИДАН! 01.10.2017 05:00

photo (6)

Ўз билими ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини маърифат йўлига бахшида этган инсонлар ҳар қанча эъзоз ва эҳтиромга муносиб. Мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга ҳисса қўшаётган фидойи устозлар давлатимизнинг доимий эътиборида, халқимиз ардоғида. Ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинаётгани уларга кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

photo (5)

Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида мазкур байрам муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг жонкуяр ўқитувчилари, фидойи мураббийлар, ҳамкор бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

photo (8)

Тадбирни вилоят ҳокими Шукурулло Бобоев кириш сўзи билан очиб, ўқитувчи ва мураббийлар байрам билан самимий табриклади.

photo (7)

Маросимда сўзга чиққанлар таълим-тарбия, илм-фан, маънавият ва маърифат соҳаларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар келажагимиз эгаларини Ватанимизга, буюк аждодларимизга муносиб фарзанд этиб тарбиялашдек эзгу мақсадга йўналтирилганини таъкидладилар. Бу эзгу мақсадга бутун борлиғини бахш этаётган шарафли касб соҳибларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.

photo (2)

Юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ таълим соҳасини тубдан ислоҳ этишга алоҳида эътибор қаратилди. “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга кенг жорий этилиши мамлакатимизни тараққий эттириш, турмушимизни фаровонлаштириш, ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлодни вояга етказиш учун мустаҳкам замин яратди.

Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури асосида мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларининг деярли барчаси реконструкция қилинди, тубдан таъмирланди, юзлаб янги мактаблар бунёд этилди. Мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлар, “Баркамол авлод” болалар марказлари, болалар ва ўсмирлар спорт, мусиқа ва санъат мактаблари, лицей ва коллежлар, олий таълим даргоҳларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини давр руҳига мос тарзда йўлга қўйиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 26 сентябрь куни қабул қилинган “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ўқитувчилар кўнглини тоғдек кўтариб, уларни янада кўпроқ изланишга, ўқув-тарбия жараёнини янада бойитишга ундаши табиий. Зеро, малакали устозлар қўлида таълим оладиган бола эртага Ватаннинг ободлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Ўтган йиллар мобайнида таълим соҳасидаги юзлаб устоз-мураббийлар Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди. Улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам кўпчиликни ташкил этади.

– Юртимизда биз педагогларга кўрсатилаётган бундай юксак ҳурмат ва эътибор ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга, ана шу эҳтиромга муносиб бўлишга ундайди, – дейди Янгийўл туманилик таълим ходими Камола Аксакалова. – Халқ таълими вазирлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичида вилоятимиз муаллимлари ҳам муносиб иштирок этиб, улардан тўққиз нафари фахрли 1-ўринни қўлга киритгани ана шу ғамхўрликлар самарасидир.

Бугунги кунда юртдошларимиз орасида чет тилларини ўрганишга бўлган талабнинг ортиб бораётганини инобатга олсак, бу борада ҳам бошланғич пойдевор бўладиган мактаб таълимининг ўрни беқиёс. Шу сабабдан бугунги кунда чет тили ўқитувчилари Давлат тест маркази томонидан доимий равишда синовдан ўтказилиб, уларнинг маошига қишлоқ жойларда 30 фоиз, бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз миқдорида қўшимчалар бериб борилмоқда.

– Тил билган одам ҳеч қачон кам бўлмайди, – дейди Бекобод шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Олеся Якушева. – Куни кеча давлатимиз раҳбарининг Фармонига биноан юксак мукофот билан тақдирландим. Камтарона меҳнатимизга кўрсатилган бундай юксак эътибор бизларни янада фаол бўлишга ундайди.

photo (1)

Маросимда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, Дилноза Исмияминова, Илҳом Фармонов ва “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, ҳамда бошқа хонандалар иштирокидаги катта концерт дастури намойиш қилинди.

photo (4)

photo (3)