OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚИРҒИЗИСТОНДА “ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ”! 07.10.2017 16:12

 photo (14)

Жорий йилнинг 5-8 октябрь кунлари Қирғизистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда. Унда 75 кишидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Делегацияга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков раҳбарлик қилмоқда.

photo (2)

Тадбирда Ўзбек санъат усталари иштирок этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Райҳон, Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, Яҳёбек Мўминов ва бошқалар...

photo (5)

Ўзбек санъаткорлари иштироки билан бирга, тадбир доирасида “Замонавий Ўзбекистон” номли тасвирий санъат кўргазмаси ҳамда, ўзбек бадиий фильмлари намойиши ҳам ўтказилмоқда.

photo (13)

6 октябрь куни Т.Сатилганов номидаги қирғиз миллий филармониясида Қирғизистонда Ўзбекистон кунларининг тантанали очилишига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артистлари Самандар Алимов,

photo (10)

Зулайҳо Бойхонова,

photo (11)

Муножот Йўлчиева,

photo (9)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Райҳон Ғаниева, Алишер Турдиев, Юлдуз Турдиева,

photo (12)

Женисбек Пиязов, Ойгул Нодирова, Яҳёбек ва Муҳсин Мўминов, хонандалар Шохруххон, Роҳила Рўзимова ва бошқалар иштирок этишди.

Ўзбек миллий мусиқаларининг Д.Бекмуродова, Ш.Озатова, А.Эргашева, Х.Каримова, Б.Мирзаева, Х.Йўлдошева, Ш.Холмирзаева, Ю.Абдуллаева, Ф.Алимова, И.Аблакулова ва Э.Файзиевалар ижросидаги талқини намойиш этилди. Концерт дастурини йиғилган томошабинлар аъло даражада қабул қилишди.

photo (8)

Бу каби тадбирлар маданият, санъат соҳасидаги ютуқлар, Ўзбекистоннинг бугунги куни, анъана ва қадриятларини кенг намойиш этиш билан бирга, халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик, маданий-маърифий муносабатлар риштасини тобора мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

photo (7)

photo (4)

photo (1)

photo (6)

photo (3)