OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ПАХТА 2017! АНДИЖОН ВА НАМАНГАНДА! САНЪАТКОРЛАР ПАХТАКОРЛАР БИЛАН... 10.10.2017 11:34

 photo (2)

Куни кеча Андижон вилояти пахта йиғим-теримида қатнашаётган теримчилар учун барча туманлардаги пахта далаларида Ўзбекистон Халқ артистлари ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар иштирокидаги концерт дастурлари намойиш этилди.

photo (9)

photo (3)

Жумладан, Избоскан туманида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраев, Олтинкўл туманида Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева, Хўжаобод туманида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳё Мўминов ва Муҳсин Мўминов, Жалақудуқ туманида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, Улуғнор туманида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Рахматуллаев, Бўз туманида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, Пахтаобод туманида Ўзбекистон Халқ артистлари Самандар Алимов, Зулайхо Бойхонова, Шаҳрихон туманида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов, Балиқчи туманида Шохруххон Йўлдошев ва бошқалар...

photo (7)

Мазкур концертлар тиним билмай меҳнат қилаётган пахтакорлар ва теримчилар учун маданий ҳадя бўлди, десак адашмаймиз.

photo (10)

photo (8)

Шунингдек,  учрашувда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев номидан маданият ва санъат соҳасига ўз ҳиссасини қўшган андижонлик устоз мураббийларга фахрий ёрлиқ ва кимматбаҳо совғалар ҳам тақдим этилди.

photo (11)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги “2017 йил пахта йиғим-теримига тайёргарлик кўриш, уюшмаган аҳолини теримга жалб қилиш, терим отрядларини, хисоб китоблар тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 109-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилоятининг барча туманларига теримчи хашарчилар пахта йиғим теримига сафарбар этилган бўлиб, жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан 8 октябрь кунига қадар Наманган вилоятида бошқарма тизимидаги туман маданият бўлимларида бадиий жамоалар томонидан теримчилар учун 277 дан ортиқ маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ушбу тадбирларда вилоятдан “Наманган наволар” ва “Наманган гуллари” ашула ва рақс ансамбллари, “Само” вокал чолғу ансамбли Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳри Абдуллаева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Шавкат Эргашев, Бекзод Бахромов, хонандалар Хамиджон Маллабоев, Жалолиддин Усмонов, Шавкат Хамдамов, Комилжон Неъматов, Умиджон Қорабоев, Умид Мамадалиев, Ойдина Султонова, Мухаббат Йўлдошевалар иштирок этиб келмоқдалар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 3 октябрдаги тадбирлар режасига асосан 8 октябрь куни Учқўрғон туманидаги Олтинводий ММТП марказий божхона пости биносида 185 нафар ҳарбий хизматчи ҳашарчилар учун Ўзбекистон халқ артистлари Зулайхо Бойхонова, Абдуҳошим Исмоилов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева, Наманган санъат коллежининг иқтидорли ёшлари ҳамда раққоса қизлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

photo (4)

Концертлар файзли ва кўтаринки руҳда ўтди.

photo (5)

photo (1)

photo (6)

photo (12)