OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БАҲРОМ НАЗАРОВ: АГАР СЎЗ, ОДАМНИНГ ЮРАГИНИ ЎЙИБ ОЛАДИГАН БЎЛСА... 06.11.2017 10:26

Хонанда Бахром Назаров 14,15,16 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Интизор” деб номланган янги концерт дастурини ўтказмоқда. Ҳозирда хонанда концертга тайёргарлик ишлари билан банд. Концерт учун янги қўшиқлар ёзмоқда.

 photo (3)

- Аввал Продюсер Даврон Соипов билан ишлардингиз. Эндиликда эса, мустақил ижод қиляпсиз. Ижодий ҳамкорликнинг тўхтагани “уришиб қолишган” деган гапларни келтириб чиқарди. Ўртангизда зиддиятли вазият вужудга келдими?

- Тўғрисини айтсам, вақт ўтиб, ўзимни эркин ижод қилгим келди. Даврон ака Соипов ҳам мени тушунди. Улардан миннатдорман. У кишини менга жуда катта меҳнати сингган. Продюсер билан санъаткор ҳамжиҳатликда меҳнат қилса, Худо ҳоҳласа, омад беради. Тан оламан, продюсеримни менга кўп меҳнати сингди.

 

- Эркин ижод қилиш фикри қаердан туғилди?

- Вақт ўтиб, шартнома муддати тугагач, шу фикрга келдим. Ҳозирда Ёқуббек Остонов билан ижодий ҳамкорликда ишлаяпман, уни қисман продюсерим десам ҳам бўлади. У аввал Даврон Соипов билан бирга ишлаган вақтимда администраторим бўлган.

 

- Лекин, продюсер Даврон Соипов билан ижодий ҳамкорликда ижод қилган вақтингиз “прома”нгиз, бугунги кунга қараганда, анча кучлироқ эди, деб ўйламайсизми?

- Энди бу ҳолат ҳамма санъаткорда кузатилади. Бошида янги чиқаётган вақтингиз “прома”га кучли эътибор қаратилади! Лекин, ҳозир ҳам “прома”м ёмон, деб айтмайман. Чунки, бир нечта телеканалда клипларим “айланяпти”. Янги қўшиқлар куйлаб, тингловчиларга тақдим этяпман. Бу йил ҳам, янги қўшиқлардан “Наҳотки” қўшиғим тингловчиларга манзур бўлди. Мазмунли ижод қилиб, йилда битта тингловчиларни ўйлантирадиган ижод намунаси яратишим керак, бу йил “Наҳотки” шундай қўшиқ бўлди, деб ўйлайман.

 photo (13)

- Аммо, ҳозирда ижодингизга илгаригидек, эътиборли эмасдексиз. Олдингидек шижоат йўқдек... Ўзингизга сезилмаяптими?

- Олдин ҳам кетма-кет янги клиплар бериб юбормаганман. Бошида қандай бир маромда кетаётган бўлса, ижодим ҳозир ҳам шундай бир маромда кетяпти.

 

- Лекин, ўтган йили гастроль концертларингиз роса кўп бўлган эди!

- Гастроль концертларим бу йил ҳам режалаштирилган эди. Аммо, кўп жойларда тадбирлар бўлиб, амалга ошмай қолди. 12 та гастроль сафарини режалаштирган эдик... Энди катта концертимизни ўтказиб олганимиздан кейин, 2018 йил албатта, гастроль концертлари беришни режалаштиряпмиз.

 

- “Наҳотки” клипингизни “кўчирилган” эканлиги ҳақидаги гапларга ойдинлик киритсангиз!

- Тўғри, бу нарсадан хабарим бўлган. Дунёда ҳеч нарса янгилик бўлиб яратилиб қолмайди, деб ўйлайман. Кимдандир, нимадандир қиёс олинади, барибир! Янгилик осмондан тап этиб тушиб қолмайди. Масалан, қайсидир дурадгор бир нарса ясаш учун, бошқа бир дурадгорнинг ишидан илҳомланади, барибир. “Наҳотки” клипига эътибор берилса, унда ҳам, 100 фоиз кўчирилмаган! Бошида ғоя қилинган, лекин ўхшаш жиҳатлар бор, у нарсани тан оламан. “Пари-пари”да ҳам, “кўчирилган” деб, бутун Ўзбекистон билди, лекин, тўйларга борсам, “Пари-пари”ни куйлашим билан дув этиб, одамлар ўйнагани ўрнидан туришади. Ҳеч ким “қўшиғинг ўғирланган, ўйнамайман” демайди, Худога шукур! Мени қўшиғим ёки клипимдан одамлар ўзига нимадир олса, хурсанд бўламан, қолган гап-сўзларга аҳамият бермайман. 

 photo (12)

- Унда бировнинг ижод маҳсулини сўрамай олиш, деган нарсага қандай қарайсиз? Вазиятни ўзгартирайлик. Сизнинг ҳам қўшиғингизни кимдир сўрамай олиб, клипингизгача ўхшатиб, клип чиқарса?

- Мен ҳозир керак бўлса, интернетдан қўйиб бераман, мени ҳам 4 та қўшиғимни бошқа давлатлар хонандалари олиб, мендан сўрамай, куйлаб чиқаришяпти! Масалан, “Қарамадинг” қўшиғимни Қозоқ хонандаси куйлаб чиқибди, Туркманлар “Лола-лола”ни, Озарбайжонлар “Айрилдим”ни айтиб чиқишди. Яна бир қўшиғим “Кун сайин”ни Эронликлар куйлашибди. Бир тарафдан хурсанд бўлдим, “қўй, Баҳром, сен ҳам бировникини айтгансан-ку, нима қилибди сеникини айтса” деган фикр ҳам ўтди. “Лола-лола” қўшиғини ўша куйлашган клипи телеэкранда кетаётганда, қўл телефонига ўзимни, клип режиссёри, ҳаммани съёмка қилиб, “мана, “Лола-лола” ижодкорлари” деб, инстаграмдан ўша куйлаган йигитни топдим-да, “нега куйладинг?” деб ўтирмай, ўша қилган съёмкамни унга жўнатиб юбордим!

 

- Нега буни инстаграм ёки бошқа ижтимоий тармоқларга қўйиб маълум қилмайсиз? Қаерларгадир маълумот сифатида ҳам бермадингиз! Ахир сизни қўшиғингизни ҳам ўғирлашаётган экан-ку!

- Агар эътибор берсангиз, мен умуман инстаграмда фаол эмасман! Профилимдан ўзим фойдаланаман, лекин битта фото қўйсам, кейин бир ҳафтадан кейин фото қўяман. Ўзим қизиқмайман, ўртоқларим сабаб бўлиб, профиль очганман. Интернетдан фақатгина ижодим учун фойданаланаман! Тўғриси, қўшиқларимни куйлашганини кўриб, хурсанд бўлдиму, лекин уни интернетга қўйиб, кўрсатиш хаёлимга келмабди. Менда ундай одат йўқ. Мен фақат қўшиқлар айтиб, у халққа манзур бўлса, ўшандан маза қиламан, қолган нарсага унчалик эътибор қилмайман. “Прома” деганда ҳам, фақат янги қўшиқ қилиб, эфирга, клип қилиб, телеэкранларга беришни маъқул кўраман.

 

- Ижодни илк бошлаган вақтингиздан бугунга келиб, қарашларингиз қанчалик ўзгарди?

- Қарашларим жуда ҳам ўзгарган! Чунки, мен ўзи ижодни анча олдин 2009 йилдан бошлаганман! Ўша вақтларда ҳам ТВ да қўшиқларим кетган, лекин унчалик омад олиб келмаган, халқ тилига тушмаган! Чунки, ўша вақтда қўшиқларимни мен ўзим бастакорлик қилиб, ўзим яратмаганман. Ўзим ижодимга эътибор қаратиб, ўзим шеър танлаб, китоб ўқиганимдан кейин ҳаётга бўлган қарашларим ҳам ўзгарди. Чунки, ижодкор ўзи меҳнат қилмаса бўлмас экан! Ижодкор ўзи ўз устида ишлаб меҳнат қилиши керак экан!

 photo (9)

- Мусиқа ёзишни атай ўргандингизми ёки бирор мусиқа билим юртида ўқиганмисиз?

- Мусиқа билим юртида ўқимаганман! Мен учун энг катта мактаб шу устозим Озодбек Назарбековнинг қўлларида катта бўлганим, у кишининг ёнига 2003 йилда келган бўлсам, ёнида катта бўлиб, ҳамма санъат сирларини ўша ерда ўрганганман! Токи, ўзим уй-жой қилиб чиқиб кетмагунча, устозимнинг ёнларида яшаганман! Боқиб катта қилиб, едириб-ичириб, санъат сирларини ўргатганлар. Тақдирдан бир нарсадан жуда миннатдорман, у ҳам бўлса, Тошкентга келиб, мана шу устозимга йўлиқтирганлигидан! Устозимнинг орқасидан халққа озми-кўпми хизмат қилиб юрибмиз. Устозимдан бир умр қарздорман!

 

- Назаров фамилияси, бу ҳақиқий фамилиянгизми ёки тахаллусми? Чунки, сизни асл фамилиянгизни “Жумашев” деган гаплар чиқди. Сизни Устозингиз Озодбек Назарбековни қариндоши ҳам дейишди. Булар қанчалик тўғри? Ойдинлик киритсангиз.

- Бобомизнинг исми аслида Жуманазар бўлган! Фамилиямиз Жуманазаров бўлиши керак бўлган! Лекин, Собиқ Совет даврида шундай “Жумашев” деб хато ёзиб қўйишган. Кейин мен уни тўғрилатиб ёздириб, паспортимда ҳам тўғрилатдим. Чунки, маъно ҳам йўқ-да, исмга эътибор бериш керак. Шуни ўйлаб, эшитилишда ҳам, жарангдор ва қулай, деб “Назаров” деб ёздирдим. Устозим Озодбек Назарбеков билан қариндош эмасмиз, лекин фарзандларидай кўрадилар, у кишидан жуда ҳам миннатдорман!

 photo (11)

- Ижодингизда қўшиқ, мусиқа ёзиш қанчалик муҳим ўрин тутади?

- Жуда катта ўрин тутади, чунки қўшиқ, мусиқа ёзсам маза қиламан. Бунинг мазасини санъаткор ҳис қилади. Буни ижод вақтида қандайдир ўзига хослиги, қийноғи бор, жуда бир бошқача нарса.

 

- Қайси қўшиқларингиз хонандалар томонидан куйланган?

- Устозимнинг “Лайли сендан хафаман”, “Райҳон сенга уйланаман” (мусиқасини бироз ўзгартирганлар) қўшиқларига куй басталаганман, яна бошқа кўпгина хонандаларга ҳам куй басталаб қўшиқ қилиб берганман. Аммо, улар ё оммалашмаган, ёки ўша хонандалар томонидан “прома” қилинмаган.

 

- Ижодингизнинг асосий устуни нималардан иборат, деб биласиз?

- Асосий кучи, классик шоирларнинг шеърларидан кўп фойдаланганлигимда, деб биламан. Ўтган йили концерт дастуримда Огаҳий, Лутфий, Увайсий, Алишер Навоий, Маҳтумқули, Феруз ижодидан қўшиқлар куйладим, ижодимда шулар бор. Шукур қиламан, эртага мендан кейин ҳам ижодимни варақлайдиган бўлса, арзигулик қўшиқларим бор, деб ўйлайман.

 photo (14)

- Устоз санъаткорлар ижодидан қайси қўшиқни ўз талқинингизда куйлаган бўлардингиз?

- Устоз санъаткор Шерали Жўраевнинг “Атиргулим” қўшиғини қайта куйлаган бўлардим.

 

-Нимага рухсат сўраб куйламаяпсиз?

- Ўғиллари маромига етказиб куйлашяпти, деб ўйлайман.

 

- Ҳеч дуэт куйламагансиз! Ҳоҳиш йўқми, ёки таклиф?

- Ҳоҳиш йўқ, ҳозирча. Аммо, “дуэт айтгин” деб таклифлар бўлмоқда. Лекин, яхши дуэтдош бўлса, дуэт куйлаш ниятим бор!

 

- Ким билан дуэт куйлаш ҳеч кўнглингиздан ўтган?

- Севара Назархон билан.

 

- Илк бор катта саҳнага қадам қўйган вақтингиздаги ҳаяжон ҳали ҳам борми?

- 2008 йил Устозимнинг яккахон концертида қўшиқ айтиб чиққанман. “Ошиқ булбул” деб номланган қўшиқ эди. Энди ҳаяжон, бу инсонни тарк этмайдиган нарса, ҳозирги концертларимда ҳам, ҳаяжон бор, албатта. Ҳажонсиз санъаткорни билмайман, ҳаяжон ҳаммада бўлади.

 photo (10)

- Концерт дастурингизни тўлиқ жонли ижрода ўтказишингизга нима ҳалақит беради?

- Ҳали мен бунга тайёр эмасман, чунки тўйда 8 соатлаб жонли ижрода куйласангиз ҳам бўлаверади, аммо саҳнанинг иши бошқа! Саҳнада 2 ярим соат жонли ижрода куйлаш жуда катта куч, масъулият талаб қилади, халқ билан мулоқот ва бир вақтнинг ўзида овозингизни назоратда ушлаб тура олиш, бу жуда ҳам қийин! Фонограммада фақат бир томон бўлади, бемалол халқ билан мулоқотда бўласиз. Аммо, жонли ижрода бўлса, созандалар билан ҳам, бошқа тарафда халқ билан мулоқот, овоз назорати, хуллас, миянгиз тўлиқ банд бўлиб, жуда катта тажриба керак! Лекин, битта блок ёки 3-4 та бўлса ҳам жонли ижрода қўшиқлар куйлашга ҳаракат қиляпман.

 

- Санъат йўлини танлаганингиздан ҳеч афсусланган вақтингиз ҳам бўлганми?

- Отамга, уйдаги яқинларимга кўп эътибор бера олмай қолган вақтимда афсусланган вақтларим ҳам бўлган.

 

- Ҳар бир санъаткорнинг илҳом манбаи бўлади. Сизнинг илҳом манбаингиз?

- Ўзимга ёққан нарсалардан таъсирлансам, масалан, мени кўпроқ мусиқа таъсирлантиради. Яна кўпроқ ҳолатлар ҳам таъсирлантириши мумкин. Масалан, биринчи концертимда куйлаган “Остона ҳатлаб” қўшиғим миямда қолиб кетган, ўша қўшиқ билан боғлиқ ҳолат таъсирлантирган, чунки ўз ҳаётимда бўлган. Таъсирлантирадиган ҳолатлар бор.

 photo (9)

- Қўшиқ куйлаганда ўзингизни кўпроқ қайси мавзулар қизиқтиради?

- Кўпроқ фалсафий қўшиқлар қизиқтиради. Ўтган йили “Етимлар”, “Камтарин бўл” деган қўшиқлар куйладим. Тингловчилар томонидан яхши, ижобий фикрлар кўп бўлди. Ундан аввалги йили, “Онам рўмоли” қўшиғи ҳам, кўпчиликни шундай таъсирлантирган эди. Бу йилги янги концерт дастуримда ҳам шундай қўшиқлар бўлади, албатта. Масалан. “Дўст” ҳақида, “6 ёшида етим қолган қиз” ҳақида...

 

- Нима деб ўйлайсиз, санъатда дўстлик борми? Кўпчилик, санъат оламида дўстлик йўқлиги ҳақида айтишади.

- Санъатда дўстлик бор! Мен ўзим ҳам кўп кўрганман, санъат оламида чинакамига дўст санъаткорлар кўп. Ўзимда ҳам, масалан, Алишер Файз билан дўстмиз, бирга катта бўлганмиз. Сардор Мамадалиев ҳам дўстим, Шохруххон ҳам дўстим.

 

- Фарзандларингизда ўзингизнинг болаликдаги қайсидир жиҳатларингизни кўрасизми?

- Болаларим ҳали кичкина. Каттаси Озодбек, унга устозимдек инсон бўлсин, деб устозимнинг исмини қўйганман, лекин ҳозирча санъатга қизиқмайди. Қизимни исми Зеҳина. Унинг исмини устозим қўйган. Лекин, бир нарсадан ҳайрон бўламан, мен болалигимда жуда ҳам тўполончи бўлганман, лекин ўғлим жуда ҳам оғир-босиқ, мен ҳаттоки “қариб қолганми бу бола” деб ҳазиллашаман ҳам. (кулади) Масалан, ўғлим билан супермаркетгами кирсам, дейлик бошқа болалар ёқтирган ўйинчоғини кўриб қолишса, ота-онаси олиб бермаса, тўполон қилишади. Мени ўғлим эса, агар бирорта ўйинчоқни олиб беринг, деса, ўша вақтда агар, ўша ўйинчоқ қимматроқ бўлиб, ёнимдаги пул етмай қолиб, “кейинги сафар олиб бераман” десам, босиқлик билан “бўпти” дейди. Мени шунчалик тушунади. Нима десам, “хўп, адажон” дейди. Ёки, уйда овқат емаётган бўлса, менга телефон қилишса, телефонда “ўғлим овқатингни емаяпсанми?” десам, дарров овқатланиб кетади. Гапга қулоқ соладиган бола. Болаларим унақа бир орқасидан югуртирадиган болалар эмас, уйдан чиқиш олдидан бир соатча улар билан бирга бўлиб, қараб туришим мумкин. Лекин, иложи борича бўш вақтим бўлса, болаларим билан ўтказаман!

 

- Уйда бўлсангиз, таом тайёрлашми, ёки бошқа ишдами оилангизга ёрдам берасизми?

- Албатта! (кулиб) Уйда бўлиб қолсам, яхши кўрган уй юмушларимдан бири ҳаммом тозалаш. Кейин таом тайёрлашни ҳам биламан. Устозим Озодбек Назарбековникида яшаган вақтларим овқат тайёрлашни ҳам ўрганганман. Лекин, ҳозир вақт етишмайди.

 photo (8)

- Ҳаётда ўз ўрнингизни топишингизда характерингиздаги қайси жиҳат кўпроқ ёрдам берган, деб ўйлайсиз?

- Сабрлилик бўлса керак. Кўп нарсага сабр қиламан, чунки, 30 ёшимда танилдим. Унгача кўп меҳнат, ҳаракат қилганман. “Нимага бўлмаяпти?” деб нолишим ҳам мумкин эди, аммо ундай қилмаганман. “Худо ҳоҳласа бўлади” деб, ҳаракат қилаверганман.

 

- Кимга илк марта дасхат берганингиз ёдингиздами, ўзингиз танилмай туриб, кимдан биринчи марта дасхат олгансиз?

- (эслаб туриб) Ўзим биринчи марта Самарқандда бир қизчага дасхат ёзиб берганман, ўзим биринчи дасхат олган инсон эса, Охунжон Мадалиев эди, 13 ёшда эдим.

 

- Оила аъзоларингиз қайси қўшиқларингизни кўпроқ тинглашади?

- Қайси қўшиқ чиқарсам, уйда ўша қўшиқ бир муддат “прома” бўлиб туради. Масалан, ҳозирча “Наҳотки”ни тинглашяпти.

 photo (6)

- Баҳром Назаровга мухлис сифатида ўзингизни четдан танқид қила оласизми?

- О...(кулади) Актёрлик маҳорати йўқ! Уни ривожлантиришга эса, ўзимда ҳоҳиш йўқ. Лекин, кўпчилик шу нарсани талаб қиляпти, барибир ҳаракат қилишимга тўғри келади, шекилли... Вақтга риоя қилиш, тартиб йўқроқ, санъатдан бошқа ишларга доим кеч қолиб юраман. Мана шу озгина масъулиятсизликни ўзгартиришни ҳоҳлардим.

 

- Бугунги кунда ижод оламида рақобатга қанчалик бардош беряпман, деб ўйлайсиз?

- Мен тўғриси шу нарсага эътибор бермайман. Мени фикримча, “карвон кўп, ризқи бўлак”. Менда тиришиб, бундан қолиб кетяпман, деган нарса йўқ. Борига шукур қиламан.

 photo (7)

- Сиз мусиқа ҳам ёзасиз. Бугунги кунда кўп қўшиқларни яшаб кета олмаётганига сабаб нимада деб ўйлайсиз?

- Биринчи сабабчиси, сўз! Сўз, бутун бўлиши керак! Агар сўз, одамнинг юрагини ўйиб оладиган бўлса, ўша чандиғи кетмайди! Ўша нарсага тортаверади!

 

- Ҳаётда ва ижодда нимадан қўрқасиз?

- Ижодда тез ёниб, тап этиб ўчишдан қўрқаман! Ҳаётда эса, яқинларимни йўқотишдан қўрқаман!

 photo (4)

- Сизни ижодингиз туфайли энг таъсирлантирган воқеа?

- Бир куни “Сой” ресторанида ўтирсам, бир аёл 2 та фарзанди билан ёнимга келди. Ўғлининг соғлиғи кўриниб турибди, энди тикланаётган экан. Шу ўғли, 3 ёшли бола инсульт бўлиб, комага тушиб қолган экан. Тиббиётда, комага тушганда, соғлик пайтида ёқтирган мусиқа, ёқтирган гаплари, нарсалар билан комадан чиқаришга ҳаракат қилинар экан. Ўшанда ўша боланинг қулоғини тагида фақат “Пари-пари” қўшиғим янграб турган экан! Аёл “болам ўша қўшиғингиз билан комадан чиқди! Шу қўшиқни айтганингизга сизга катта раҳмат!” деганида, ўшанда кўзимга ёш келди! “Авваламбор, Худо, соғлиғини қайтариб берди, қўшиғингиз бир сабаб бўлиб, комадан чиқди” деб раҳматлар айтиб кетди. Ҳозир у боланинг соғлиғи анча тикланган, телефон орқали гаплашиб турамиз, онаси ҳам телефонда “гаплашиб қўйинг” дейди, бола мени жуда яхши кўради, офисга ҳам келади, мусиқий альбомимни ҳам бердим, соғинганда телефон қиламан, мени кўрса, қандайдир қувониб, кайфияти кўтарилади. Бундан ташқари, Андижонда ҳам яна бир мухлисим бор, “сизнинг қўшиқларингизни қўйиб олиб машқ қиламан, менга шу нарса ёрдам беради” дейди. Бу ҳам мени жуда таъсирлантиради. Ўзимда фахр туйғуси пайдо бўлади.

 

- Агар ижодда ортга назар ташласангиз, нимани ўзгартирган бўлардингиз?

- Ижодни эртароқ бошлаган бўлардим. Лекин, шукур, омадни эрта-кечи йўқ, дейишади.

 

- Вақт тушунчаси, сиз учун?

- Вақт, мен учун жуда ҳам қадрли! “Нимага улгурдиму, нимага улгурмадим, яна нималар қилишим керак?,” бу ҳақида жуда кўп ўйлайман!

 photo (5)

- Ҳар бир инсон бахтни ҳар хил тушунади. Бугунги кунда бахтни нималар билан ўлчайсиз?

- Эркак кишининг 3 та омади бўлади, дейдию, бу ҳам бахт-да, барибир. Яхши аёл, яхши ҳовли, яхши қўшни. Менда минг шукур, ҳаммаси бор! Қолаверса, мен яна 2 тасини қўшган бўлардим, бири севимли касбим бор, шу касб билан эл хизматидаман! Яна бир энг асосийси эса, тинч, ҳамма имкониятлар бор юртда туғилганим! Ҳаммасини мужассам қилсак, жуда бахтлиман, кўз тегмасин, минг шукур!

 

- Ижодингизда “Айрилдим” қўшиғингиз ўзига хос ўрин тутади. Бу қўшиқни яралиш тарихи қандай бўлган? Ўз ҳаётингизга алоқадор жиҳати борми?

- Йўқ, санъаткор фақат ўз ҳаётидан келиб чиқиб қўшиқ қилмайдию, халқ дардини ҳам куйлаши керак, деб ўйлайман. Бу қўшиғимни кўпчилик ёшлар. “севган қизимдан айрилиб қолганман, мени ҳаётимдан олинган” дейди. Бир сўз билан айтганда кўпчиликнинг дарди экан, тинглаганда тингловчиларнинг қандайдир юрагига таскин бўлса, маънавий озуқа олса, хурсандман. Клип яратилиши вақтида эса, кўп жойларида ғоясини ўзим берганман. “Айрилдим” ижодимдаги учинчи қўшиқ бўлган, учинчи бўлиб тақдим қилинган. Айнан шу қўшиқ илк муваффақият қозонган қўшиғим бўлди!

 Саида Вахобова

 2_183_0_0

 Фотолар учун фотограф Достонбек Махмадиевга

миннатдорчилик билдирамиз

photo (2)

photo (1)