OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАНГУЛИККА МУҲРЛАНГАН СИЙМО ЖИЗЗАХДА! 07.11.2017 08:35

 photo (1)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2854-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда атоқли арбоб таваллудига бағишланган хотира кечаси тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида давлат раҳбари ва ҳукумат аъзолари иштирокида Ш.Рашидов хотирасига бағишлаб барпо этилган комплекс мажмуанинг очилиши бўлиб ўтди. Комплекс мажмуа ўз ичига Шароф Рашидов номли майдон ва унда қад ростлаган адибнинг улуғвор ҳайкали, музейни қамраб олган.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев нутқ сўзлаб, Шароф Рашидовнинг халқимиз манфаатлари йўлидаги улкан хизматлари, ноёб ақл-заковати, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги билан катта обрў-эътибор қозонгани, халқимизга садоқат билан ҳалол хизмат қилгани ҳақида сўзлади.

photo (3)

Шароф Рашидов 1917 йил 6 ноябрда Жиззах шаҳрида оддий деҳқон оиласида дунёга келди. Атоқли арбоб ҳаёти давомида турли йилларда газеталарда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимларида ишлаб, 1950 йилда Ўзбекистон СССР Олий Совети Президиуми раиси, 40 ёшида эса Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби этиб сайланди ва бу вазифада умрининг охиригача, қарийб 24 йил ишлади. У республикага раҳбарлик қилган салкам чорак асрлик даврда юртимизнинг иқтисодий ва маданий ривожида, сезиларли ўзгаришлар бўлди. Кўплаб саноат корхоналарини ишга тушириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, республикада фан ва маданиятнинг юксалишида Ш.Рашидовнинг улкан ташкилотчилик истеъдоди, раҳбарлик салоҳияти намоён бўлди. Ёзувчи ва шоир сифатида адабиётга ўзидан бой мерос қолдирди, унинг “Қаҳрим” шеърий тўплами, “Кашмир қўшиғи”, “Ғолиблар” қиссаси, “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин” романлари адабиёт ихлосмандларининг қалбига жо бўлиб улгурган.

photo (4)

 Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, адабиёт ва санъат намояндалари, вилоят аҳли, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган юртдошларимиз, чет эллик меҳмонлар Шароф Рашидовнинг фарзандлари, шогирдлари, дўстлари, ҳамкасблари иштирок этишди. 

photo (2)

photo (6)

photo (5)