OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ШАҲРИДА! 10.11.2017 18:21

 photo (1)

Санкт-Петербург шаҳрига Ёшлар Иттифоқининг 21 кишидан иборат делегация аъзолари ташриф буюрди. Санкт-Петербургда делегацияни юқори савияда кутиб олишди.

Транспорт институтида ташкил этилган очиқ мулоқотда Санкт-Петербургдаги барча олий таълим муассасалари талабалари, қолаверса, ректорлари ҳам иштирок этди.

Учрашув кўтаринки, самимий ва очиқ руҳда ўтди.  Олий таълим муассасалари ректорлари ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга делегация аъзоларидан атрофлича жавоб олдилар. 
Очиқ мулоқот давомида 20 нафар ватандошимиз ўқишини тугатиб, Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди.

Сафар давомида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация аъзолари Санкт-Петербургда Ўзбекистондан ишлашга борган меҳнат муҳожирлари билан учрашдилар.

Аниқланишича, кўп муҳожирлар паспортларини йўқотиб, ортга қайтиш бўйича муайян муаммоларга учраганлар. Бу масалалар бўйича делегация аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев улар билан суҳбат қилди. Суҳбат давомида меҳнат муҳожирларига амалий ёрдам бериш ва уларни Ватанга қайтариш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши таъкидланди.

photo (2)

Делегация фаолиятида Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов ва Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг «Лазги» ашула ва рақс ансамбли хонандаси Анвар Собиров иштирок этишди.

photo (3)