OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР АМАЛИЙ САНЪАТИ" ФЕСТИВАЛИ 14.11.2017 05:27

 a60ed2c93241065d29db31e17acd542f

ЮНЕСКО, Қозоғистон Маданият вазирлиги, Қозоғистондаги Туркистон шаҳар ҳокимлиги, Халқаро Турксой ташкилоти томонидан ташкил қилинган “Туркийзабон халқларнинг 2017 йилда маданий маркази” деб эътироф этилгин Туркистон шаҳрида “Туркий халқлар амалий санъати" фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон амалий санъат усталари иштирок этишди.

3 кун давомида – 10-12 ноябрь кунлари ўтказилган фестиваль тадбирларида Кулязов Мансур (Хоразм вилояти Хонқар тумани Жайҳун Қўғирчоқ театри бадиий раҳбари) бошчилигидаги делегация ўзбек амалий санъатининг миниатюрачи-рассомлик, ёғоч ўймакорлиги ва миллий қўғирчоқсозлигини намойиш қилиб, кенг жамоатчиликда ёрқин самимий, ижобий муносабат уйғотишга муваффақ бўлишди.

photo_2017-11-13_16-18-54

Кўргазманинг асосий экспозиция майдонини ўзбек қадриятларини, маданият ва санъатини акс эттирадиган ноёб миниатюра асарлари, сомондан ишланган 3D композициялари, ёғоч ўймакорлигининг лавҳ, қутича, қаламдон, баркаш кўринишидаги намуналари, Ашшадароз, Качалполвон, Бичихон қўғирчоқбозлик қаҳрамонларининг намуналари фестиваль руҳиятини янада бойитди. Шунинг учун ҳам асосий ташкилотчи туркий халқларнинг маданияти, санъати ва адабиётини ривожлантиришга мўлжалланган Турксой ташкилотининг  махсус совғаси – Хожа Аҳмад Яссавий бобомизнинг муҳрлари акс эттирилган алоҳида мукофотга сазовор бўлинди. Бу ютуқлар буюк аждодларимиз руҳи поки қўллаб, Хожа Аҳмад Яссавий ватани бўлмиш Туркистон шаҳрида Ўзбекистон аждодлар анъаналарини ҳар соҳада давом эттирилаётганининг  бир далили бўлди.

Тадбир давомида буюк боболаримиз қабрларини зиёрат қилиш, ижодий учрашув ва мулоқотлар, давра суҳбатларида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, маданият, санъат, амалий санъат борасидаги яратилаётган имтиёз ва ижодий муҳит бошқа давлат ҳунармандлари томонидан ҳайрат билан қабул қилинди. 3 кунлик ижодий сафарнинг энг катта ютуғи келажакка мўлжалланган ижодий ҳамкорлик учун пойдевордир.