OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВНИНГ 6 КУНЛИК ДАСТУРИДАГИ 6 ТА МУҲИМ ЖИҲАТ! САҲНАДА ОШКОР БЎЛГАН “БЕМОР” “СИР”И! УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН БУ ИШНИ ҲЕЧ КИМ КУТМАГАН ЭДИ...БАТАФСИЛ! 14.11.2017 12:12

 TTZV8954

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг ҳар йилги концерт дастурлари бир-биридан имкони борича фарқ қилади! Сабаби, у янгилик қилишни, изланишни яхши кўради! Ҳар йили концерт дастури тугаши биланоқ, кейинги йилги концерт дастури учун ғоялар ўйлаб, изланишга киришиб кетади...

NXAV3118

NHGP7888

Бу сафарги концерт дастурига ҳам узоқ вақт астойдил пухта тайёргарлик кўрилганлиги, концертнинг тайёргарлик ишлариданоқ сезилиб турарди! Ҳамма ишнинг жой-жойида эканлиги, концерт вақтида камчиликлар бўлмаслиги ва ҳеч ким ортиқча асабийлашмаслигининг кафолатидир. Улуғбек Раҳматуллаев концертларида ана шу энг муҳим жиҳат, биринчи ўринда амалга оширилади.

TUKL9152

Концертнинг иккинчи муҳим жиҳати, бу Улуғбек Раҳматуллаев томонидан дид билан танланган репертуар! Хонанда сўзга қаттиқ эътибор беради ва қандай репертуар танлашни, қайси қўшиқни куйлашни яхши билади! Унинг ҳеч қайси қўшиғи, шунчаки “альбом тўлдирувчи” бўлиб ўтиб кетмайди!

GPWM7036

LOGX0225

Учинчи муҳим жиҳат, Улуғбек Раҳматуллаев ҳамиша замон билан ҳамнафас хонанда! У доим атрофдаги нафақат санъат билан боғлиқ янгиликлар, балки ҳаётий ҳодисалару дунёда бўлаётган воқеалардан хабардор! Бу концерт репертуарида ҳам яққол кўзга ташланади! Бу йилги концертнинг энг юракларни ларзага солган қўшиғи “Гўдак ноласи”, айнан дунёда бўлаётган нотинчликлар туфайли бир йўла ҳам отаси, ҳам онасидан ажраган гўдак ҳолати билан боғлиқ бўлиб, бу қўшиқ ҳамма йиғлатди... Бир вақтнинг ўзида юртимиздаги тинчлик ва фаровонликка ҳамиша беҳисоб шукур қилишимиз кераклигини яна бир бор англатди, ҳам.

ENZV5284

Тўртинчи муҳим жиҳат ҳам, Улуғбек Раҳматуллаев ҳар доим ҳар қандай мавзулардаги қўшиқни ҳам таъсирли қилиб, дард билан юракдан куйлай олишидир.  Бу йилги концерт репертуаридан ўрин олган муҳаббат мавзусидаги янги “Лолалар”, “Чорлагин”, “Айрилиқ куйи”, “Ёмғирлар”, “Юлдузим”, “Юрак” каби қўшиқлар ҳам, ҳаётий мавзудаги “Қизим”, “Онам” қўшиқлари, унинг таъсирли ижроси билан томошабинлар кўнглидан жой олди. Томошабинлар бу қўшиқларни илк бор премьера тарзида тинглаётган бўлишса ҳам, сўзларини такрорлаб, олқишлашди.

DESR3243

Сокин тарона “Юлдузим” қўшиғи янграганда, қўл телефонлари ёғдулари билан мусиқага мос оҳангда, зал ёғдуларга тўлиб кетди... Шунингдек, томошабинлар талаблари билан дастурга қўшилган севимли “Дона”, “Отам”, “16-17 ёшимда”, “Табиб” қўшиқлари ҳам олқишлар билан тингланди.

HKFH4548

“Қирмизи олма”ни эса, зал Улуғбек Раҳматуллаев билан бирга куйлади!

photo (28)

Бешинчи муҳим жиҳат, Улуғбек Раҳматуллаевнинг томошабинлар билан эркин мулоқоти! У саҳнага чиққанидаёқ томошабинни “ўзиники” қилиб олади! Томошабинлар ҳам уни ўз яқинидек қабул қилишади! Бу жиҳат, жуда кам санъаткорларда бор.

FFQY6425

Улуғбек Раҳматуллаев бу йил ҳаттоки, “Дизайн” жамоаси аъзолари билан баб-баробар сўз устасидек беллашди! У айтган ҳазил воқеадан томошабинлар ўзларини кулгудан тўхтата олишмади! Олқишлар беҳисоб бўлди! Импровизацияга эса, гап бўлиши мумкин эмас! У “Дизайн” аъзолари “қўшиғи”га мос шундай ажойиб жавоб қайтардики, қойил қолмай илож йўқ!

VKVU7817

Олтинчи муҳим жиҳат, Улуғбек Раҳматуллаев ўз ҳақлигини сўзда эмас, ишда, амалда кўрсатадиган инсон! У буни бу йилги концерт дастурида қойилмақом тарзда намойиш қилди! “Бемор” қўшиғини ёзган асл муаллиф Озарбайжонлик Терлан Новхани, Улуғбек Раҳматуллаев концертида иштирок этиб, саҳнада у билан бирга “Бемор”ни дуэт тарзида куйлашди!

YFPZ0072

Қўшиқдан сўнг, улар, “Бемор” тарихини томошабинларга маълум қилишди. Терлан Новхани сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида, Улуғбек Раҳматуллаев бу қўшиққа қайта жон бағишлаб, сайқаллаб ижро қилгани ва унинг ўзи ҳам, “Бемор”ни айнан Улуғбекдек куйлашни исташини айтиб ўтди!Бундан ташқари, бу икки хонанданинг дўстлиги ҳам, маълум бўлди! “Бемор”нинг “сир”и ҳамда, Терлан Новхани билан бошқа ижодий ҳамкорликлар ҳақида, Улуғбек Раҳматуллаев ҳам сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида батафсил маълум қилди!

SHSI3296

Ҳар бир концертда бўлгани каби, бу концертда ҳам дуэтлар ижро қилинди. Лекин, Улуғбек Раҳматуллаев бу ерда ҳам ўзига хосликка амал қилиб, дуэтдош хонандаларни залнинг ўзидан кутилмаганда саҳнага таклиф қилиб, бирга куйлади!

IMG_6621

6 кун давомида 6 давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда, “Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода, ҳамда ўзининг ижодий ҳамкор бастакори Алишер Тайр билан биргаликда куйлаган дуэтлари барча томошабинларга манзур бўлди! Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров билан куйланган “Эслаб” қўшиғида унинг овози, устоз санъаткор овози билан дуэтда шунчалик ҳамоҳанг, мос тушганлиги, томошабинлари ҳайрон қолдирди!

PDEJ4469

ELWT9735

AQZX6823

Концертнинг 6 якуний кунида кутилмаганда Алишер Тайрни таклиф қилиб, катта саҳнага олиб чиқди ва аслида бу ишни вақтлироқ қилмаганлигидан афсусдалигини айтиб, Алишер айнан унга атаб ёзган “Соғиниб тонглар отгунча” қўшиғини биргаликда жонли ижрода куйлашди! Алишер Тайр илк бор катта саҳнада куйлаганлиги учун сал ҳаяжони сезилди, аммо Улуғбек Раҳматуллаев уни самимийлик билан қўллаб-қувватлади! Бу дуэт ҳам томошабинлар томонидан кучли олқишлар билан кутиб олинди!

TMRR0467

JXVI6185

FMVB3925

Концертда саҳна декорацияси ҳам, ҳар бир қўшиққа қўйилган рақс номерлари ҳам, томошабинларга манзур бўлди. Айниқса, янги “Қизим” қўшиғига қўйилган саҳна кўринишида қизчанинг то улғайиб келин бўлгунча бўлган жараён акс этиб, олқишларга сабаб бўлди! Концерт давомида “Шодиёна” рақс ансамбли рақслар ва саҳна кўринишлари билан иштирок этишди.

FAPZ9773

Томошабинлар ҳам, Улуғбек Раҳматуллаевга бўлган меҳру муҳаббатларини ҳисобсиз гулдасталар, бир-биридан ўзгача совғалар билан изҳор этишди!

CQAG2190

IMG_6789

IMG_6790

LEGY6058

6 кунлик концерт давомида мухлисларнинг хаёлга келмаган даражадаги ажойиб совғалари тўхтамади! Ўтган йилги концертнинг “хит” совғаси  қирмизи олмалардан ясалган гулдаста бўлган эди! Бу йил эса, совғалар бир-биридан ажойиб бўлганидан улар орасида энг сарасини ажратиш ҳам қийин бўлди!

PRHX6899

NNON2680

Улуғбек Раҳматуллаев нафақат совғаларни қабул қилиб олди, балки мухлисларга ҳам совғалар тақдим этди! Яъни, концерт давомида “Дизайн” жамоаси томонидан томошабинлар орасида хонанданинг қўшиқларини куйлаш бўйича ўзига хос танлов ўтказилиб, танлов ғолибларига ҳомийлар томонидан, Телевизор ҳамда, шарбатлар тақдим этилди!

EKKF7874

Бунинг учун концертда меҳмон томошабин бўлган шоу бизнес вакиллари ҳам саҳнага таклиф қилинди. Концертнинг якуний кунида "Божалар" Жаҳонгир Позилжонов Телевизор соҳибини аниқлаб берди.

MDEY0080

Улуғбек Раҳматуллаев концертнинг илк куни, концерт бошиданоқ шу кунларга етказганлиги, юртимиз тинч-фаровонлиги учун Яратганга шукроналар айтиб, концертга келганликлари учун томошабинларга ҳам миннатдорчилик билдирди.

SVHA6192

Шунингдек, ҳаттоки ҳазиллашиб, “бугун концерт дастуримиз 5 соат бўлади” деганида, томошабинларнинг давомли кучли олқишларию, хурсанд бўлиб, қўллаб-қувватлашларини кўрсангиз эди! Концертга Республикамизнинг барча вилоятларидан, шунингдек, қўшни Республикалардан ва хориждан ҳам меҳмонлар келишди!

PGJK9733

Улуғбек Раҳматуллаев ҳам, томошабинларнинг бу меҳрига жавобан ижоддан тўхтамай, яна янгидан янги ижодий режаларини сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди!

QOJP4029

Демак, Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастурлари ҳам, яна янгидан янги ижодий премьералари ҳам давом этади!

TEQH7954

Улуғбек Раҳматуллаев ва Терлан Новхани фикрлари яқин соатларда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун Smart Studio фотограф Шуҳрат Усмоновга

миннатдорчилик билдирамиз

 AWAM2762

RDJP3635

PGJK9733

SONJ1454

NUWC7008

NFJI7222

IMG_6796

IMG_6798

 PEKQ1897

IMG_6794

IMG_6792

IMG_6791

OVIS5949

DGFL1709

RNUL8895

DESR3243

 EMZC4841