OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖИЗЗАХДА «ШАРОФ РАШИДОВ» ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМИ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ 25.11.2017 10:01

photo (8)

Жиззах шаҳрида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Республика илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси томонидан “Шароф Рашидов” номли ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди. Бу йил мамлакатимизда 100 йиллиги кенг нишонланаётган атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва меҳнат фаолиятига бағишлаб суратга олинган мазкур ҳужжатли фильмнинг премьераси Абдулла Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институтида ташкил этилди.

photo (7)

 

Тадбирда  ҳужжатли фильм ижодкорлари хусусан Республика илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси директори, режиссёр Баҳодир Одилов, актёр ва режиссёр Абдухалил Мингноров, Шароф Рашидовнинг яқинлари, маҳаллий ОАВ ва институт талабалари иштирок этишди. Дастлаб, фильм ижодкорлари йиғилганларга ҳужжатли фильмни яратиш йўлида олиб борилган изланишлар, суратга олиш жараёнлари ва Шароф Рашидовнинг номи билан боғлиқ янги юзага чиққан маълумотлар ҳақида сўз юритиб, фильм қаҳрамони ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

photo (2)

Тадбир давомида Шароф Рашидовнинг яқинларига ва унинг уй-музейига эсдалик учун ушбу ҳужжатли фильмнинг нусхалари топширилди.

photo (4)

photo (6)

Шундан сўнг, йиғилганлар эътиборига “Шароф Рашидов” ҳаёти ва меҳнат фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм ҳавола этилди. Қаҳрамоннинг ҳаётида рўй берган турли воқеа-ҳодисалар, нотекис умр йўллари, ёшларнинг ҳайратига сабаб бўлди. Фильм орқали улар яқин ўтмишдаги ватандоши, ҳамшаҳари, юрти ва халқининг обод ҳаёти учун улкан ишларни амалга ошира олган забардаст инсон-Шароф Рашидов шахсини қайтадан кашф қилдилар, десак муболаға бўлмайди.

photo (5)

photo (1)

Фильм ижодкорлари Жиззах сафарлари давомида янги ташкил этилган Шароф Рашидов уй-музейини ҳам кўздан кечирдилар.

photo (3)