OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“РАЖАБИЙХОНЛИК” ИЛМИЙ-ИЖОДИЙ АНЖУМАНИ! 30.11.2017 04:45

 photo (1)

Жорий йилнинг 28 ноябрида Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда,  консерватория мусиқий шарқшунослик кафедраси томонидан  ўзбек мусиқа санъатининг йирик уч алломалари, яъни Ризқи Ражабий таваллудининг 130 йиллиги, Юнус Ражабий таваллудининг 120 йиллиги, Исҳоқ Ражабов таваллудининг 90 йиллига бағишланган “РАЖАБИЙХОНЛИК” илмий-ижодий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманнинг илмий қисми мақом санъатининг уч алломасининг илмий меросига асосланди.

photo (3)

Илмий қисмда Республикамизнинг атоқли мусиқашунос олимлари, тарихчи, шарқшунос  ва адабиётшунос олимлари қатнашдилар. Улардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Аҳмаджон Жабборов, Санъатшуноcлик фанлари доктори, профессорлар Тўхтасин Ғофурбеков ва Рустам Абдуллаев, санъатшунослик фанлари номзоди профессорлар Отаназар Матёқубов ва Равшун Юнусов, Ўзб КБУ раиси, композитор Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий, Манбашунос олим ф.ф.н, профессор Зокиржон Орипов, Ўзбекистон Республикаси Санъат ва маданият институти профессори Абдулла Умаров каби мутахассислар ўзларининг алломалар ижодига бағишланган маъруза ва хотиралари билан  қатнашдилар.  Меҳмонлардан: Фарғона композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Султонали Маннопов ва физика-математика фанлари номзоди, доцент Ҳамиджон Тоҳировлар ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этишди. Шу билан бирга алломаларнинг оила аъзолари, ёш олимлар ва мусиқашунослар, ўқувчи ва талабалар қатнашдилар.

 Илмий қисмнинг якуний қисмида мақомшунос олим Исҳоқ Ражабовнинг манбашунослик илмий тадқиқот ишларининг давоми сифатида, “Мусиқий шарқшунослик” кафедраси профессори Зокир Орипов томонидан яратилган “X-XV асрлар Марказий Осий мусиқа манбашунослиги”  монографияси тақдимоти ўтказилди.

photo (2)

Анжуманнинг бадиий қисми консерваториянинг катта залида соат 17:00 да бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг “Анъанавий ижрочилик кафедраси томонидан тайёрланган  “Назм ва Наво” дастури  асосида бадиий–мусиқий  концерт  ўтказилди.  Концерт дастурларида  Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор ўқитувчилари, Фарғона санъат коллежи анъанавий ижрочилик кафедрасининг “Фарғона мумтоз мақом ансамбли” созанда ва хонандалари иштирок этдилар. Концерт дастури мақом намуналари ва бастакор Юнус Ражабий  яратган асарлардан иборат бўлди.