OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВНИНГ ОРЗУСИ! У ИЖРО ЭТОЛМАЙДИГАН ҚЎШИҚ! ФОНОГРАММА ЎЧИБ ҚОЛГАНДАГИ ВАЗИЯТЛАР... 30.11.2017 13:50

“Шуҳрат” медали соҳиби, хонанда, режиссёр ва актёр Жаҳонгир Позилжонов, “Божалар” командаси билан биргаликда, 1,2 декабрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. Қизғин репетициялар оралиғида Жаҳонгир Позилжонов билан суҳбатлашдик.

 photo (7)

- Бу концертингизни аввалгиларидан фарқи? Режиссёр, дуэтлар, янгиликлар тарафлама қандай янгиликларни кутиш мумкин?

- Биринчи навбатдаги фарқ, бу концертни “50 га 50” деб номланганлиги! Чунки, 50 фоиз кулгу, 50 фоиз қўшиқ! Қолаверса, театрлаштирилган шоу! Бундан ташқари, ноодатийлик кучли бўлади! Дейлик, одатий концертда битта блокда 6 та қўшиқ, кейин пауза, кимнидир чиқиши, кейин яна навбатдаги блок ва яна қўшиқ бўлса, бизда эса, аксинча, масалан, битта қўшиқ янграгач, кутилмаганда театрлаштирилган саҳна кўриниши бўлиб, кейин яна қўшиқ уланиб кетиши ҳам мумкин! Ёки Театрлаштирилган саҳна кўриниши вақти 10-15 дақиқалик бўлса, унинг орасида битта қўшиқ янграши ҳам мумкин! Кутилмаган ноодатийликка кўпроқ эътибор қаратилган. Шоу дастур бўлганлиги учун ҳам, адреналин, томошабинларга яхши кайфият, ўйлаш учун мавзу, ҳамда турли театрлаштирилган вазиятларни тақдим этади. Унинг ичига севги-муҳаббат, ачиниш, афсусланиш, кулгу ҳаммаси киритилган. Дастурдан 17 та янги қўшиқ ўрин олган. Мухлисларга севимли бўлган хит қўшиқлардан ҳам бир нечтаси киритилган, лекин асосан, янги қўшиқлар! Дуэтларга келсак, ҳозирча сирли бўлиб турибди, негаки ўша куни премьера қилмоқчимиз!

 

- Одатда дуэтдошни қайси жиҳатига қараб танлайсиз? Кўпларни овоз мос тушиши, ёки дуэтдошнинг рейтинги қизиқтиради.

- Мен одатда дуэтдошни муомаласига қараб танлайман! Агар яхши муомала билан яхши таклиф билдирса, бирга дуэт айтаман! Одам танламаймиз! Фақат биз билан йўналиши бир хил, яъни комедик бўлмаса бўлди! Чунки, қирралар ҳар хил бўлса, дуэт ҳам мос бўлади, деб ўйлайман!

 

 - Шу кунгача нечта дуэт ижро қилгансиз? Ҳеч санаб кўрганмисиз? Ким билан энг кўп дуэт куйлагансиз?

- О... билмайман. Лекин, бир йили радиода  “дуэт куйлаш бўйича биринчи ўрин” деб, эълон қилишган эди! Чунки, бир йилда16 та дуэт куйланган эди! Лекин, ҳозиргача нечта дуэт бўлганини билмайман. Энг кўп дуэт куйлаганимиз, менимча, Райҳон Ғаниева билан 5 та дуэтимиз бор! Райҳон билан дуэт куйлашимиз, урф-одатга айланиб қолган деса ҳам бўлади! Ҳар йили дуэт куйлаймиз!

 Jahongir Poziljonov (3)

- Телевидениедаги фаолиятингизга тўхталиб ўтадиган бўлсак! Ўз назарингизда қанчалик уддалаяпсиз?

- Зўр уддалаяпман, дея олмайману, лекин доим “мен эмас, биз” деб, ўргатишган. Ён атрофимиздагилар, ҳамма биргаликда, телевидениеда, умуман, битта ғишт қўйган инсон бўлса ҳам, ўша ҳам ўз ҳиссасини қўшган, деб ҳисоблайман. Ҳаттоки келиб, чироқ ушлаб турган чироқ устаси ҳам, чунки, ўша бўлмаса ҳам, ўша иш битмайди. Шунинг учун ҳам, бу кўпчилик билан қилинган иш! Авваламбор, “Зўр ТВ” телеканали раҳбариятига, бизни ҳам жамоага қўшишганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз! Сабаби, анчадан бери Телевидениени соғинган эканмиз! Мана шўнғиб кетдик, ижод қиляпмиз!

 

- Аввал бошидан каналнинг мақсади, йўналиши қандай бўлганди?

- Каналнинг мақсади, одамларга яхши кайфият улашиш, инсонлар билан умуман боғланиш, халқ кўнглидан жой олиш, халқ кайфиятини кўтариш, умуман, ўзи Телевидениенинг ҳам мақсади, инсонларга  нимадир улашиш, маънавий озуқа бериш! Бу мақсадларга эришиб борилмоқда! Ўзи умуман нафақат Телевидение, балки ўзи умуман битта касбни олсангиз ҳам, ўз олдига бир мақсад қўяди. Масалан, бир тадбиркорни олсангиз ҳам, агар қўлида бир миллион пули бўлса, ҳали офиси ҳам, бошқа нарсалари ҳам бўлмай туриб, энди ишни бошламоқчи бўлганида ўз олдига ўша бир миллионни икки миллион қилсам, ёнимдаги одамларни кўпайтириб, каттароқ бизнесга айлантирсам, кўпроқ инсонларга фойдам тегса, мени ишим орқали кўпроқ одамлар оиласини боқса, умуман шу орқали пулим ҳам кўпайса, деган мақсади бўлади. Ўша бир миллион билан бошлаб, кейин ўша ўн миллион сўм бўлади. Лекин, ўша бир миллион билан бошлаб, кейинчалик бир миллион долларга эга бўлган инсондан ҳам, “мақсадингга эришдингми?” деб сўрасангиз “йўқ, ҳали бор” дейди. Чунки, яшаяпти, орзулар кўпаяверади. Шунинг учун ҳам, мақсадга эришилди, деб бўлмайди. Мени тушунчам бўйича, “бўлди, мақсадга эришдим” деса, бўлди, у тўхтади! Шунинг учун, биз қилган мақсадларимизга эришиб бормоқдамиз! Бизни ҳали мақсадларимиз жуда ҳам кўп! Йўналишимиз ҳам, шу кайфиятни кўтарувчи кўнгилочар кўрсатувлардан иборат бўлган канал! Асосий мақсади, инсонларнинг кўнглини кўтариш! Асосийси, каналнинг йўналиши ҳам, кўнгилочар канал! Биз ўйлаймизки, кўнгилни кўтарадиган, яхши кайфият бағишлайдиган кўрсатувларда ижод қилаётган инсонлар, мақсадига эришиб, яна олдига бошқа мақсадлар қўймоқда! Биз инсонларнинг кўнглини кўтаряпмиз, деб ўйлаймиз!

 photo (4)

- Санъатга илк қадам қўйганингизда танқидларга муносабатингиз қандай эдию, ҳозир танқидга қандай қарайсиз?

- Ижодга кириб келганимизда танқидга қандай қараган бўлсак, ҳозир ҳам шундай қараймиз! Тўғрисини айтсам, шахсан ўзим танқиддан маза қиламан, роҳатланаман! Танқид бўляптими, хурсанд бўламан! Кўпчилик эса, “нега хурсанд бўласан, ахир камчилигингни айтяпти, сен тан оляпсан” дейишади. Йўқ, ундай эмас! Танқиддан хурсанд бўлиб, роҳатланишим, бу бизга бўлаётган эътибор! Қарасангиз, ҳаммани ҳам танқид қилишмайди, керак экансан, сени танқид қилишади! Қаергадир илиняпсан, кимнидир кайфиятини бузяпсан, кимнидир, қайсидир танқидчининг юрагини чимчилаяпсанки, ўша чиқиб сени танқид қиляпти! Шундан биринчи ўринда хурсандмиз! Чунки, улар бизни меҳнатимиз мевасини кўрсатиб беришяпти. Аввал бундан кўпчилик хафа бўларди. Мен эса, аксинча хурсанд бўламан! Бу нарсани Россияда, хорижда атайлаб пул тўлаб уюштиришади ҳам! Буни пиар йўли ҳам, деб ҳисоблашади. Бизда эса, раҳмат, дейишимиз керак, шуларни текинга қилиб беришяпти. Хорижда эса, пул тўлаб, келишиб олиб шундай қилишади.

 

- Доим ўзингиз гуруҳингиздагилар, дўстларингиз билан концерт бериб келгансизлар. Нима учун бу йил концерт ташкилотчилиги учун айнан “Проарт” компаниясини танладингиз?

- Бу танлов ҳам, таклиф ҳам авваламбор ўзимиздан бўлди! Аввал ўзимиз қилмоқчи эдик, кейин кўп ўйладик! Барибир шундай ишларнинг эгаси қилгани яхшимикан, деган фикрга келдик. Февраль ойи Райҳоннинг концертида дуэт билан иштирок этганимизда, концерт тайёргарликлари, ҳамма нарсалари жойида эканлигини кўриб, ҳавасим келди! У эса, ҳаммасини “Проарт” компанияси томонидан қилинаётганлигини айтди. Шундан сўнг, бизда ҳам шу компания билан ишлаш фикри бўлиб, бу компанияга мурожаат қилдик. Ташкилотчилик ишлари бизга ёқди.

 

- Сизнингча, омадли хонанданинг асосий қоидаси? Ўзингизни омадлилар сафига қўшасизми?

- Энди ўзимни омадлилар сафига қўшаман ҳам, қўша олмайман ҳам, дея олмайман. (кулади) Аммо, барибир қўшилади. Омадли хонанданинг асосий қоидасига келсак, аввал ҳам айтганим, муомала! Ҳар бир инсоннинг муомаласи жойида бўлмаса, у ҳоҳ омадли бўлсин, ҳоҳ маблағи кўп бўлса ҳам, фойдаси йўқ, деб ўйлайман. Ҳар бир ишда ҳаммага биринчи ўринда муомала керак, деб ҳисоблайман! Бу мени ўзимни фикрим, ижодкорда биринчи ўринда ишонч, муомала, фақат ҳавас бўлиши керак, ҳасадлардан йироқ бўлиши керак! Ҳавас бўлса, ҳар бир ижодкорнинг ижоди олдида кетади. Мен мисол учун, ҳаммага ҳавас қилиб ижод қиламан. Ҳаттоки, ёшларга ҳам ҳавас қилишим мумкин. Масалан, “Уммон” гуруҳининг қўшиқларини яхши кўраман. “Еттинчи қават”, “Йўқ” деган қўшиқларини эшитиб қолгач, уларнинг ижодини кузатадиган бўлиб қолдим. Ҳавасда, албатта! Айниқса, охирги “Сен меники эмассан” қўшиғи жуда ҳам ёқди. Ҳақиқатдан ҳам яхши қўшиқ чиққан. Уларни “Bojalar community” кўрсатувига чақирганимда ҳам шу қўшиқни айттирдим. Улардек қўшиқлар айтгим келади, аммо айтолмайман.

 Jahongir Poziljonov (1)

- Нега? Нима тўсқинлик қилади? Барибир ҳар бир ёшда хонанда бундай қўшиқларни мос келтириб куйлаши мумкин-ку.

- Бизда барибир йўналиш кўнгилочар-да! Улар жуда бир ёшларни жўшқинлантирадиган қўшиқлар куйлашади. Жуда маромига етказишади, демоқчиман. Тўғри, бизни мана бу янги альбомимизда, севги-муҳаббат ҳақидаги қўшиқлар бор! Мисол учун, армияга кетаётган йигитнинг муҳаббати, ҳали автобусга чиқмай туриб, севган ёрини соғиниб қоладиган, ҳис-туйғу ҳақидаги қўшиғимиз бор.

 

- Тўлиқ жонли ижрода концерт бермоқчи эдингиз? Бу мақсадингизга бугун қанчалик яқинсиз? Буйил, масалан?

- (кулиб) Ҳалиям бу ниятим бор! Ҳали ҳам шу орзу-ҳавасдаман! Тўлиқ жонли ижрода концерт бериш, бу ҳар битта ижодкорнинг орзуси, деб ҳисоблайман. Бунинг учун тайёргарлик катта ва жуда кучли бўлиши керак! Албатта, Худо ҳоҳласа, тўлиқ жонли ижрода концерт бераман! Энди, бу йилги концертимиз, энди “Элликка эллик, 50 фоиз қўшиқ, 50 фоиз кулгу”! Театрлаштирилган шоу бўлади. Бу мақсад кейинги йилга олиб қўйилди!

 

- Ўзингизни қайси санъаткорнинг жонли ижродаги концерт дастури қойил қолдира олган?

- Жаҳонгир Отажоновни!  У киши “Хонтахта” кўрсатувимизда ҳам иштирок этди. Жонли ижрода Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Отабек Муҳаммад Зоҳид, Муниса Ризаева ҳам, концерт қўя олган, мана шу инсонларни жонли ижродаги концертларини маза қилиб кўраман. 

 photo (10)

- Ўз кузатишларингиз асосида бугунги ўзбек эстрада санъатига нима етишмаяпти, деб ўйлайсиз? Ўзингиз ўзбек санъаьтига қанчалик ҳисса қўша олдим, деб ҳисоблайсиз?

- Энди қўшган ҳиссамизнинг қанчалигини ўзимиз баҳолай олмаймиз, бунга мухлислар баҳо беришади. Ижодкор ўзини “мана бунча иш қилдим” деб баҳолай бошласа, унинг зинапояси тугайди, деб устозларимиз ўргатишган. Энди етишмовчиликка келсак, яхши шеърлар, ғоялар, дарслик етишмаяпти, қўшиқ айтишни билмайди, дейишяпти. Ҳаммада ҳар хил фикр. Тўғри ижодкор томонидан етишмовчиликлар ҳам бор, буларни тан олиш керак, лекин олиб қарайдиган бўлсангиз, аслида бошқа тарафдан етишмовчиликлар ҳам жуда кўп! Мисол учун студиялар етишмайди, яхши студиялар кам. Техника етишмовчилиги, масалан, “Истиқлол” санъат саройида ҳам 25-30 йиллик аппарат туради. Бошқа концерт залларида ҳам концерт қўяман, десангиз, айнан шу аппаратни олиб бориш керак! Унақа аппарат битта! Агар дунё миқёсидаги техникалар етарли бўлса, кимни ижод қилгиси келмайди? Ҳамма ижод қилади! Тўғри, яхши шеър етишмаслиги каби нарсалар бор, лекин ҳозир айтганимдек бошқа тарафлари ҳам бор. Ҳозирда “Ўзбекконцерт” томонидан мана шу камчиликлар бартараф этилиб, яхши техникалар келтирилиши арафасидалигини эшитиб, хурсанд бўлдик!

 

- Сиз ўзингиз ҳозирги кунда қўшиқларни тез оммалашиб, тез назардан қолаётганлиги, айримлари эса, ҳаттони тингловчилар эътиборига ҳам тушмай, тез унутилиб кетаётганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Энди, бу ижод! Буни мисол учун, сабаб ҳам деб бўлмайди! Масалан, оддий бир мисол билан тушунтирсам, дейлик, ошпазларни олсак, энг зўр ошпаз ҳам, вақти келса, 2 килограмм гуручни ҳам, тагига олдириб куйдириб юбориши мумкин. Буни оби-оташ дейди. Агар оши яхши чиқса, умуман қолмайди, агар шўрроқ,  ёки яхши бўлмаса, қолиб кетади. Ижодда ҳам шундай! Ижодда ҳам яхши нарса бўлса, қулоққа ёқса, қабул қилинади, тез оммалашади! Агар камчиликлари бўлса, акси бўлади. Бу омадга ҳам боғлиқ, омадли қўшиқ бўлса, тез оммалашади. Санъаткор фақат “омадли чиқиши керак” деб, ҳар доим шундай қўшиқ қила олмайди, ижод қилаверади. Агар Россия эстрадаси билан солиштирсак ҳам, масалан, битта хонанла альбом чиқарса, унда 12 та қўшиқ бўлса, 12 таси ҳам хит бўлмайди, биттаси, ёки иккитаси хит қўшиқ бўлиши мумкин! Қолгани альбом тўлдиради. Бизда ўзбек эстрадасидан Муниса Ризаева ёки Шохруххоннинг битта мусиқий альбомини олиб қарасангиз, 12 та қўшиқдан 8 таси хит бўлиб, 4 таси хит бўлмаяпти, ўша хит бўлмаганларини ҳам бир-икки марта бўлса ҳам эшитишади. Хит бўлганларини эса, қайта-қайта тинглашади. Шу каби тарафларини ҳисобга олиб, ўзбек эстрадаси анча олдинда, деб ўйлайман. Тўғри, орасида боя айтганимдек танқидга учрайдиган бир-икки қўшиқ бўлади. Аммо, ҳаммасини ундай, деб бўлмайди. Энди бирор қўшиқни танқид қилишдан олдин, ўша қўшиқни шеърини ким ёзган, куйини ким басталаган, яхшилаб танишиб чиқиш керак! Энди айримлар шахсий зиддият бўлса, қаердадир уялтираман, деб қўйган бўлади.

photo (5) 

- Сизнингча, бугунги кунда  ўзбек санъаткори қандай бўлиши керак?

- Кучли бўлиши керак, чарчамаслиги керак, тинмаслиги керак, деб ўйлайман. Кучлига ҳамма нарса киради, тинмаслик, ҳар хил гап-сўзларга эътибор қилмай, ижодда фақат олға қадам ташлаб кетавериши керак! Чунки, айримлар танқид қиламан, деб ўша ижодкорни синдириб, ижод қилмаслик ҳолатига ҳам тушуриб қўйяпти. Синдириб қўядиган даражадаги гаплар ҳам бўлиб қоляпти. Чунки, ижодкорларни ҳам хижолат бўлиб, кайфияти сўниб қоладиганлари бор. Шунинг учун ҳам ижодкор кучли бўлиши керак, ҳар хил гапларга эътибор қилмаслиги керак. Ўринли ва ўринсиз танқид бор. Ўринсизга эътибор қилиб, ўзини синдириб қўйиши керак эмас, ажрата билиш ҳам керак. Ўзида ўша камчиликни кўрса, тўғрилаши керак. Ҳозир ҳамма нарса тезлашяпти! Оддий кулгини олсангиз ҳам, мисол учун, олдин битта кулгини икки, икки ярим минут гапириб кулдира олишган. Ҳозир эса, шу икки ярим минут ичида 10-15 та кулги бўладиган анекдот айтиб ташлашяпти! Яъни, тезлашяпти! Вақт тезлашяпти, қаердадир ўқидим, ўша бир кунлик 24 соат, ҳозир  16 соатга айланиб қолибди. Кун тез ўтяпти! Демак, одамлар ҳам тезлашяпти! Аввал 20-23 минутли қўшиқлар бўларди. Кейин, 17-18 минутга қисқарди. Ҳаттоки, 5-6 йил аввал ҳам, тўрт ярим, беш минут эди. Энди эса, ҳозир қўшиқ вақти 3 минут бўлиб қолди! 3 минутли қўшиқ энг стандарт қўшиқ ҳисобланяпти! Тезлашяпти! Ҳозирги кунда тан олишимиз керак, боя айтганингиздек, битта қўшиқ чиқса, энг хит бўлгани ҳам, 4-5 ойдан кейин унутилиб, ўрнини бошқаси эгаллаяпти! Билмадим, балки биз яхши қўшиқ ёзмаётгандирмиз?

 

- Ижодда орзуларимнинг қанча фоизига эриша олдим, деб ўйлайсиз?

- Менимча, ҳали 30 фоизига ҳам эриша олмадим, ҳали жуда кўп ижод қилишим керак! Мени биттаю битта орзуйим, Худо ҳоҳласа, ўша ёшларга етказсин, устоз санъаткорлар Ғуломжон Ёқубовларга ўхшаб, шуларнинг ёшига етиб, 60-70 га яқинлашганда ҳам, тинмасдан ижод қилиб юриш!

 Jahongir Poziljonov (2)

- Шу кунгача ўзингиз орзу қилган қўшиғингизни куйлай олдим, деб ўйлайсизми?

- Куйлашга ҳаракат қилдим, десам бўлади. Лекин, ҳали куйлай олмадик! Бу боя айтганимдек, ҳали кўп ижод қилишимиз керак! “Ҳа куйладим” дегани бу “бўлди” дегани, деб ўйлайман. Йўқ, бу борада кўп ижод қиламиз! Ҳали ўзим орзу қилган қўшиқни куйламадим, мавзуси, ҳақиқий муҳаббат, қалби бор инсонлар ҳақида бўлади!

 

- “Божалар” ва плагиат! Ўзингиз тан олиб айта оладиган плагиат қўшиғингиз борми?

- Уни ўғирланган, деб ҳам бўлмайди! Биз қайсидир қўшиқдан усулини, йўналишини олган жойларимиз бор! Лекин, айтилиши, куйини олмаганмиз! Унақа айнан ўғирлаб айтмаганмиз! Қўшиқни тинглаганда, ўшани усули, устига ўша йўл келиб қолади, ўшани айтиб туриб, ўша қаердадир чалган мусиқа созини, ёки шунчаки ишлатган усулини, товуш, шуларни ишлатганмиз. Бу менимча, ўғирликка ҳам кирмайди. Мисол учун, (хиргойи қилиб) “Мана мани ёримни кўзлари жайрон, юзлари ойдай”, бу йўли ўзимизники, лекин, аранжеровка қилинаётганда биз ўтириб, бир-икки жойида, улар ишлатган мусиқа созини, “вой, мана бу мусиқа сози зўр тушар экан, регитонга” деб, ўшандек мусиқа сози чалдириб, усулдан фойдаланганмиз. Масалан, (кўрсатиб бериб) “ракка-дукка, раккакка-дукка” деган усул! Шунга қўшиқ қилгим келдими, шу усулни яса, десам ўша усулни ясайди. Аммо, ҳеч тайёр мусиқани айнан олиб, сўз қўйиб айтмаганмиз! Илҳомланиш! Ижодкор шунақа-да, у мусиқани эшитиб, бу мусиқани эшитиб, илҳомланиб, усулини, бошқасини, саундларини ишлашга ҳаракат қилади.

 

- Концертда ёки тўйда фонограмма ўчиб қолган вақтлари бўладими? Шундай пайтда қандай қилиб, вазиятдан чиқасиз?

- Бундай пайтлар кўп бўлади. (кулади) Бунақа вазиятдан чиқавериб, ўрганиб кетганмиз. Тўғрисини айтганда, узр сўралади. Бундай ҳолат ҳаммада бўлган бўлса керак. Шунинг учун ҳам, секин-секин жонлига ўтишга ҳаракат қилиш  керак!

 photo (6)

- Шундай пайтда жонли ижрога улаб кетган вақтларингиз ҳам бўлганми?

- Бўлган! Ёнимда мусиқачилар бўлган пайтда, албатта. Аммо, баъзида ёнимизда мусиқачилар бўлган пайтда ҳам эплолмаган вақтимиз ҳам бўлган, тан олиш керак!

 photo (8)

- Инстаграмдаги салбий изоҳ қолдирадиганларга муносабатингиз?

- Улар ўтириб олиб, бекорчиликдан бошқа қиладиган иши йўқдек, ёзиб ўтираверишади. Ҳаттоки, кулиб тушиб сурат қўйсангиз ҳам, “нима бу кулги? Нимага ишора қиляпсиз? Бундай кулгини, 50 йил олдин мана бундай ниятда кулишган” деб ёзишади. Нималарнидир ўйлаб топишади! Қўлингизда нимадир ушлаб турсангиз ҳам, кулиб турган суратингизни қўйсангиз ҳам гапиради! Ўзи биз ҳам, кўп сурат қўймаймиз. Одатда ижод жараёнларидан, ўз ижодимизни таништиришимиз кўпроқ бўлади. Бирор жойда ўтирсак ҳам, ижод устида муҳокама қилиб ўтирганимизни суратга олиб қўямиз. “Янги қўшиқ тез кунда”, деб ёзиб қўйсак ҳам, ўринсиз гапларни ёзиб қўйишади. Шундай пайтларда айтаман, “Шунақа ёқмас экан, нега ёзяпсан?” демак, бекорчи бўш вақти кўп экан, шунақа бемалол шунча гапни ёзяпти! Демак, қандайдир шахсий бир зиддияти, адовати бўлиши ҳам мумкин. Кун бўйи кузатиб, яна бошқалар  ёзаётганига ҳам  жавоб бериб ўтиради! Аслида у ўша ерда бизнинг ўрнимизга ўтиради! Ўрнимизга жавоб ҳам бериб ўтиради! Уларни блокка солиб қўйса бўлади, аммо мен “гапираверсин” дейман. Уларни “қўштирноқ ичидаги администратор” деса ҳам бўлади. Уларга ачиниш керак, тўғриси ачинаман, вақтини бекорга сарфлашади. Ўзи умуман интернетдан унумли фойдаланиш керак!

 photo (2)

- Кўпчилик санъаткорларнинг куни қандай ўтишига қизиқади. Сиз кунингизни қандай қарши оласиз? Олдиндан режалаштирасизми?

- Одатда олдиндан 3 кун олдин қиладиган ишларимиз режалаштирилган бўлади. Бу репетициямиз территориясидаги гап, агар Телевиденияни қўшсак, бир ойлик режамиз бор! Масалан, мени 21 ноябрь куни “Хонтахта” кўрсатувимни 4 та сонини съёмка қилиш куним, 23 ноябрь эса яна съёмка, хуллас, бир ойлик режа олдиндан тузилган. Агар режа қилмасак, ҳеч нарсага улгурмаймиз! Ўзи шундоғам режа қилганимизда ҳам зарур бир нарсалар кириб келади. Масалан, бир нарсани зарур съёмка қилиш  керак, ёки студияга бориб қўшиқ ёзиш керак, шу каби ишлар чиқиб келади. Шунинг учун ҳам, ҳар бир ишимиз режали! Эрталаб турганимда ҳам, 10 минутда овқатланиб олиб, 10 минутда чиқиб кетишим керак, мана бу вақтда мана бу ерда бўлишим керак, деган режа бўлади.

 

- Сизни кўпчилик самимий хонанда, дейишади. Мухлислар бу самимийликдан ташқари, яна қайси жиҳатим учун ҳурмат қилишади, деб ўйлайсиз?

- Оддийлигим бўлса керак! Ҳақиқатдан ҳам оддийман, балки яна чапанилигимдир? Биринчи ўринда, кўпроқ қўшиқлар тарафлама эмас, кино тарафлама гапиришади. Кўп жойларда комедик ролларим, кўнгилочар образларим ҳақида гапиришади.

 Jahongir Poziljonov (6)

- Кўпчиликни қизиқтирган савол, “Божалар Драйв” давом этадими?

- Ҳозир Телевидениеда бандмиз, ишларимиз кўп. Лекин, “Божалар Драйв” давом этади. Ҳозир анча қисмларини суратга олиб қўйганмиз, лекин эфирга баҳордан чиқариш ниятимиз бор! (кулиб) Бу сериал чарчагунимизча давом этаверади. У ерда мавзулар кўп, чегараси кўп.

 

- Сизнингча, Ўзбекистоннинг қаерида сизни танимасликлари мумкин?

- Ҳар қандай жойда! Мисол учун, бир куни Қашқадарёда тўйга борганимизда, 2 киши мени танишмади! Танимайдиганлар ҳам бўлади. Ижодкорда шунақа-да, “мени ҳамма танийди, мен ана шундайман” деса, ижоди ўлади! Устозим Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов менга шундай ““Ҳеч қачон ҳамма танийди, мана шундайман” демагин, ўша кунданоқ ҳамманинг назаридан қоласан. Фақат ижод қил, ҳар хил нарсаларга чалғима” деб ўргатган.

 

- Ҳеч ўз қўшиқларингизни тинглайсизми?

- Ҳа, эртаю кеч! (кулади) Янги қўшиқ ёзсак, ўшани эрталабдан кечгача, гастролга борсак, куни билан эшитиб бориб, қайтгунча эшитиб қайтамиз! Ўзимга ёқади! Эшитиб, қаерида камчилик бор, сезаман! Битта эшитганда эмас, 10 соатлаб эшитсам сезаман! Атрофимдагилар ҳам эшитишади. Агар Тошкентга қайтганда, машинадан тушганимизда, атрофимдагилар ўша қўшиқни қайтаришса, масалан, зинадан чиқаётгандами, ёки кетаётгандами қайтариб кетса, демак, шу қўшиқ оммалашади, дейман. Агар ҳеч ким қайтармаса, демак, бу қўшиқ ҳеч нарса бўлмаса керак, деб ўйлайман. Лекин, баъзида ҳеч нарса бўлмаса керак, деган қўшиқларимиз ҳам, аксинча, кутилмаган натижа берган ҳолатлар ҳам бўлган. Мисол учун, “Мана мани ёримнинг кўзлари жайрон” қўшиғимни оммалашади, деб ўйламаганман. Клип ҳам суратга олмоқчи эмасдим, альбомга қўшилиб кетаверсин, деганман. “Дурдона” қўшиғим ҳам, худди шундай кутилмаган натижа берган. “Клёш” қўшиғида эса, клип тайёр бўлгач ҳам, кўриб, “телеэфирга бермай қўя қолайлик” деганман. Лекин, ён-атрофдагилар “чиқарайлик, яхши бўлади” деб, чиқаришган, натижа яхши бўлган. Барибир қўшиқлар тақдирини мухлислар ҳал қилишади, бизни кўкка кўтарадиган ҳам, ерга урадиган ҳам мухлис!

 Jahongir Poziljonov (4)

- Атрофингиздагилар,  дўстларингиз, ҳеч характерингиз ҳақида, ёқмайдиган жиҳатлар ҳақида ўзингизга гапиришадими?

- Ҳа! Бизда бу ҳақида ҳамманинг номидан Дилшод Мирзамуротов гапиради! (кулиб) Ҳаммалари маслаҳатлашишади-да, Дилшод келиб гапиради! Талабчанлик тарафлама, кечасигача ишлайдиган кунларимиз бўлади, мисол учун, сал вақтлироқ кетайлик, деган гаплар бўлади. Жуда унақа гапирадиган камчилигим ҳам йўқ. Кўпроқ ижод қиламиз, ҳаммани вақтли уйғотаман, атрофимдаги болалар жуда чарчашади. Чарчагунча ҳам қаттиққўллик қилиб тураман. Шуни гапиришади. Чунки, тонгги 04.00 бўлса ҳам, съёмка қиламиз, деб туравераман. “Тугатиб, эртага суратга ола қолайлик” дейишса ҳам, “йўқ, бугун тугатамиз” дейман. Шу жиҳатим ёқмайди.

 

- Суҳбатларнинг бирида фарзандларингиз билан бирга қўшиқ куйлаганингиз ҳақида айтиб, уни янги альбомингизга киритмоқчилигингизни айтган эдингиз.

- Бу қўшиқ ёзиб бўлинди, номи “Шиддатли реп”! Тўғрисини айтганда, (кулиб) студияда мендан ҳам тез ёзиб чиқиб кетишди! Ҳаттоки, дўстим Отабек “сал секинроқ айтинглар, адангизни хижолат қилманглар” деб ҳазиллашди. Қўшиқ тайёр! Энди кўрамиз, билмадим мухлислар нима дейишади? Тўғрисини айтганда, сўзларини ҳам, мусиқасини ҳам ўзлари ёзишган. Мен ҳеч нарса ўргатганим йўқ! Бу қўшиқни ўзлари ўйлаб топишди! Уйда роса репетиция қилишибди! Савол туғилиши мумкин, “нимага 6-7 ёшли болалар ўзи қўшиқ ёзиб чиқариб юбораверадими?” дейишлари мумкин. Лекин, агар биринчи ўзи шеър ёзган, ёки мусиқа ёзган болани қўлига урсангиз, у бошқа ёзмайди! Бола қизиқиб ёзяптими, унга имконият яратиб бериб, орзусини амалга оширсангиз, албатта билим олиб, кейинчалик балки шоир бўлар, балки хонанда, балки бастакор бўлар? Агар уришсангиз, тўхтатсангиз, синиб қолади, кўнгли чўкади. Мен уларни тушуниб етдим-да, ўзи санъат соҳасидан боришларига қарши эдим. Аммо, ўйлаб қарасам, уларда ҳам қобилият бор экан! Қарасам, шкафнинг ичига кириб олишиб, ўзлари сўзларини ёзиб, қўшиқ қилишибди. Қўйиб беришганди, эшитиб, ғалати бўлдим! Роса ижод қилишибди! 15-20 минутли қўшиқ бўлибди! Шундан кейин, “шароит яратиб бериш керакдир” деб ўйладим. Шу туфайли бошқа шоирларга ҳам мурожаат қилмадим, ўзлари қилишибди, интилишяпти. Балки, буни нотўғри, деганлар ҳам бўлар. Лекин, интилишяпти, қайтариш керак эмас, деб ўйлайман. Балки, мактабдами, боғчадами, атрофдагилар “мана бунинг яхши чиқибди мен кўрдим” деса, илҳомланиб яна ҳам ижод қилади. Лекин, катта ўғлим, спортга қаттиқ қизиқади, қизим дизайнер бўламан, дейди. Энди бу қўшиқни “қизиқамиз-да, айтиб кўрдик-да, адажон” дейишди. Энди, иккинчи ўғлим Мўминжон, эса санъатга ростдан жуда қаттиқ қизиққан, вокалга боряпти! Унга гитара ҳам олиб бердим, чалишни ўрганяпти. Энди адаси чалолмаган гитараларни чалсин, ўргансин, 6 ёшдан ўрганса, 18 ёшгача анча нарса ўрганади, дедим. (кулиб) Мен, ўзим тўғриси гитара чалишни билмайман, рубоб чала оламан. Битта сирни очаман, болаларим ўша қўшиқни концертимда ижро қилишади! Дастурга киритилган!

 

- Оилангизда рашк кимда кучли? Қўл телефонлари текшириладими?

- Барибир рашк бўлади, “рашк иймондандир” ҳам дейилган-ку. Келинда ҳам, менда ҳам! Энди ижодкор инсонда ҳаммаёқда, ҳамма бирга яқин келиб. суратга тушишади. Энди ижодкормиз, бизни тўғри тушунишади, деган умиддаман. Қўл телефонларига келсак, ҳали унақа текширувлар бўлмаган, менга бўлган ишонч бор! Телефон, шахсий буюмларимга тегилмайди.

 photo (3)

- Концертингиз Янги йил арафасида бўлмоқда. Оилангизда Янги йил билан боғлиқ анъаналар борми? Ўз фарзандларингиз учун ўзингиз ҳам Қорбобо бўлганмисиз? Шу кунгача ҳеч қаерда айтмаган, Янги йил билан боғлиқ бирор ўзгача воқеа бўлганми?

- Болаларимга Қорбоболар келишади. (кулиб) Ўзимизнинг шогирдлар Қорбобо бўлиб келишади. Ҳозир уларнинг шогирдлари келишмоқда. Ўзим Қорбобо бўлмаганман, Қорбоболар бор-да! Янги йил билан боғлиқ воқеага келсак, (кулади) ҳа, бир гал Янги йилни ҳали газ ўтмаган, битмаган янги ҳовлида кутиб олишимизга тўғри келган! Совуқ, фақат чироқ бор холос. Курткани устидан чопонлар кийиб олиб, телпакларда Янги йил кутиб олганимиз эсимда! Ўшанда янги уйни қўриқлаб ўтиришимизга тўғри келган! У пайтда ҳали уйланмаган эдим, оила йўқ эди, акамнинг уйларида яшардим, ўша пайтда мен қурилиш қилиб, янги ҳовли солганмиз. Ўшанда Янги йил вақти, ҳали ҳовлига дарвоза ўрнатилмаганди! Шунга, ўша ерни қўриқлаб, совуқда Янги йил кутиб олишимизга тўғри келган!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

Фотолар учун фотограф Достон Махмадиевга

миннатдорчилик билдирамиз

Jahongir Poziljonov (5)

photo (1)

photo (9)