OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БУ КОНЦЕРТ ҲАҚИДА БОШҚАЧА ЁЗГИМИЗ КЕЛДИ! АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВНИНГ “БИР ШИРИН...” КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН+ФИКР! 01.12.2017 09:45

 photo (18)

29, 30 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошевнинг “Бир ширин...” деб номланган янги концерт дастури бўлиб ўтди.

photo (4) 

Концерт Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеъри билан куйланган “Биз бахтли бўламиз” қўшиғи билан бошланди!

photo (5)

Қўшиқ тугагач, санъаткор томошабинлар билан “Хуш келибсиз” дея саломлашиб, концертга келганликлари учун ҳам миннатдорлик сўзларини айтиб, улар билан дийдорлашиш насиб этганига хурсандлигини билдириб, самимий тилакларини айтиб ўтди.

photo (6)

Шунингдек, бежизга бу қўшиқни танламаганлигини айтиб, “мен сизлар билан кўришиб турганимдан бахтлиман, ҳаммангизга бахт тилайман”, деб концертни давом эттирди.

photo (8)

photo (9)

Шундан сўнг, биринчи блок давомида “Гулираъно”, “Бошқача”, “Ўзгача ёр”, “Мажнунтол”, “Бошқаларда йўқ”, “Эй жаҳон” каби қўшиқлар янгради.

photo (21)

photo (20)

photo (19)

Сокин “Мажнунтол” қўшиғида томошабинлар санъаткор таклифи билан қўл телефонларини ёқиб, қўшиққа мос равишда ҳаракатлантириб, “романтика”  қилиб, зални ёғдуларга тўлдиришди!

photo (26)

Шу куни саҳнада ёш хонанда Элмурод Мирзаев ҳам ўз қўшиқлари билан иштирок этди.

Иккинчи блок олдидан экранда “Омад” ҳақида таъсирли монолог янгради. Чиндан ҳам, “омад” шундай нарсаки, омад келганда инсоннинг атрофида ҳамма керакли ҳам, кераксиз ҳам инсонлар кўп бўлади. Аммо, ҳар қандай кунда, ҳар қандай ҳолатда инсоннинг ёнида бўладиган инсонлар эса, бу унинг ота-онаси ва жигарларидир...

photo (29)

photo (28)

photo (27)

Иккинчи блокни Абдурашид Йўлдошев монологга ҳамоҳанг равишда “Она” қўшиғи билан давом эттирди.

photo (30)

photo (33)

photo (34)

photo (35)

Сўнг, “Кўнгил учун”, тожикча “Нозли-нозли”, “Эслагил”, “Уйғурча”, “Оху”, “Ёлғон” қўшиқлари янгради.

photo (31)

photo (32)

Шўх қўшиқлардан бирига санъаткорнинг бир мухлиси завққа тўлиб, роса рақсга тушди. Унга бошқа мухлислар ҳам қўшилиб кетишди.

photo (36)

photo (37)

Иккинчи блокдан сўнг, саҳнага чиққан сўз устаси ва актёр Шукурилло Исроилов ажойиб ҳазиллар билан ҳамманинг кайфиятини янада кўтариб юборди.

photo (39)

Сўнг, концерт ҳомийлари томонидан ажратилган совғаларни тақдим этиш учун Абдурашид Йўлдошевнинг ашаддий мухлисларини саҳнага таклиф қилиб, улардан санъаткорнинг қўшиқларини куйлаб беришни сўради. Кучли кулгу ва ҳазилларга бой танловда ғолиб бўлган мухлис пилесосга эга бўлди, қолган иштирокчиларга ҳам, Абдурашид Йўлдошевнинг дисклари ва “Барлос” ресторанида бепул овқатланиш учун таклифнома тақдим этилди.

photo (40)

Учинчи блокни бошлаш учун саҳнага чиққан Абдурашид Йўлдошев билан, Шукурилло Исроилов саҳнада бирга суратга тушиб, концерт билан самимий табриклади.

photo (43)

photo (42)

photo (41)

Учинчи блок давомида санъаткор “Бир ширин”, “Атиргулим”, “Муҳаббат”, “Рўмол”, “Хабаринг йўқ”, “Лазги” (Хоразмча), Ватан қўшиқларини куйлади.

photo (44)

“Атиргулим” қўшиғини куйлашдан аввал, бу қўшиқни унга дўсти ва ҳамкасби Улуғбек Раҳматуллаев совға қилганлигини айтиб, унга миннатдорчилик билдиришни ҳам унутмади.

photo (3)

photo (2)

photo (16)

photo (38)

photo (50)

2 кунлик концерт давомида Абдурашид Йўлдошевнинг дўстлари бўлмиш кўплаб санъаткорлар, шоу бизнес вакиллари концертда меҳмон бўлишди. Жумладан, “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси Директори в.в.б. Одилжон Абдуқаҳҳоров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда Достон Убайдуллаев ва отаси Рустам Убайдуллаев, санъаткор Абдулла Шомаърупов, хонандалар Музаффар Абдуазимов, Даврон Эргашев, Миржамол, Умар Шамсиев ва бошқалар...

Концертда Абдурашид  Йўлдошевнинг устози Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Исмоилжон Ғуломов ва ҳаттоки мактабда таълим берган устозларигача меҳмон бўлиб, уни самимий қутлашди.

photo (1)

Концертни Акмал Мирзо ва Шахзода Муҳаммедова олиб боришди.

photo (17)

Рақсларда “Тумор” рақс ансамбли иштирок этишди.

photo (45)

photo (46)

Концерт кўтаринки руҳда ва файзли ўтди.

photo (51)

Концертдан сўнг, Абдурашид Йўлдошев билан қисқача суҳбатлашдик.

Абдурашид Йўлдошев: - Бу йилги концертимиз, тўғрисини айтсам, мени ўзимга маъқул бўлди. Албатта, концертга ҳақиқий баҳони мухлисларимиз беришади. Уларга катта раҳмат, шунча инсон ўзларининг қимматли вақтини аямасдан ташриф буюришларининг ўзи жуда ҳам катта ҳурмат, бахтимизга доим соғ бўлишсин! Жуда ҳам хурсандман, концерт ўйлаганимдан кўра, аълороқ даражада ўтди! Концерт репертуаридаги қўшиқларни устозлар, Мусахон ака, Иқбол Муҳаммад билан биргаликда танлаб чиқдик. Шу қўшиқлар ҳаммаси ўзимга ёққанлиги учун ҳам мухлисларимизга ҳавола этдим. Янги қўшиқларимдан “Рўмол” қўшиғим, қўшиқлар ичида ажралиб турган қўшиқ бўлди, менимча, мухлисларимизга ҳам ёқса керак, деб ўйлайман. Албатта, репертуардаги ҳамма қўшиқларга баҳони мухлислар беришади. Концерт репертуарида дуэт бўлмади, сабаби, дуэтга улгурмадик, вақт озлик қилди. Лекин, тўғрисини айтсам, дуэт айтгим келганди. Ўтган йили Зиёда билан куйлаган дуэтимиз, ижро менга жуда ҳам маъқул бўлганди. Албатта, кейинги концертларда яна дуэт куйлайман.

 photo (53)

- Концертда янграган янги қўшиқларингиздан қайси бирига биринчи бўлиб клип суратга олдириш ниятидасиз?

- Бу мухлисларимизга боғлиқ! Қайси қўшиғимиз мухлислар эътиборини тортса, ўша қўшиққа албатта биринчи бўлиб клип суратга олдирамиз. Бу йил репертуаримизда бошқа тилларда ҳам қўшиқлар бўлди, жумладан илк марта тожик тилида қўшиқ куйладим, шунингдек, уйғурча, озарбайжонча қўшиқлар ҳам айтдим. Келгуси концертларда ҳам, қозоқ, рус, инглиз тилларида ҳам қўшиқ куйлаш ниятим бор.

 photo (52)

- Концертингиз номи қўшиғингиз номидан келиб чиқдими?

- “Бир ширин” деганда кўзни олдига, “Бир ширин” деб туриб, учта нуқта қўйилган, яъни тўхталмаган. “Бир ширин” деганда, инсонни кўз олдига ўзини ёқтирган нарсаси келади. Санаб ўтадиган бўлсак, жуда ҳам кўп... Қолаверса, сўзни ўзи ҳам, кайфиятни кўтарадиган сўз! Шунинг учун ҳам, концерт ташкилотчилари, устозлар билан маслаҳатлашиб, шу сўзни концерт номига қўйишга қарор қилдик. Бундан ташқари, чиндан ҳам концерт репертуаримиздаги “Бир ширин” қўшиғи кўпчилик мухлисларимизга маъқул бўлган. Ҳаттоки, Шукурилло Исроилов саҳнада ўтказган танловда ҳам, бир неча мухлислар шу қўшиқни куйлашди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

2_183_0_0

Фотолар учун фотограф Достон  Махмадиевга

миннатдорчилик билдирамиз

photo (1)

photo (2)

photo (49)

photo (48)

photo (47)

photo (23)

photo (22)

photo (12)

photo (7)

photo (10)

photo (14)

photo (25)

photo (15)

photo (13)