OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ БАХТИЁР САЙФУЛЛАЕВНИНГ ТАШАККУРНОМАСИ 03.12.2017 04:03

 

photo (2)

Мустақиллик йилларида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Имконияти чекланган инсонларнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишга, пенсия таъминоти ва ижтимоий мадад тизимини такомиллаштиришга, уларни тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, касалликларни даволашнинг замонавий усулларини жорий этишни кенгайтиришга йўналтирилган ислоҳотлар олиб борилди.

Хусусан, бугунги кунда Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларда кўплаб имконияти чекланган фидоий ходимларимиз фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида театр ва концерт томоша муассасалари, музейлар, кўзи ожизлар кутубхоналари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, таълим муассасалари ва бошқа тизим ташкилотлари томонидан қўлга киритилган ютуқларда имконияти чекланган ходимларимизнинг ҳам муносиб ўрни бор.

Бундай муваффақиятларда сизнинг меҳнатингиз алоҳида таҳсинга сазовор. Ҳаёт синовларини мардонавор енгиб ўтаётганингиз, маданият ва санъат соҳасидаги фидокорона хизматларингиз, самарали меҳнатингиз эътирофга лойиқ.

Сиз, азизларга маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги шахсий намунангизни инобатга олиб чуқур миннатдорчилик изҳор этган ҳолда “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Маданият вазирлиги номидан самимий муборакбод этаман.

Келгусидаги машаққатли ва шарафли, шу билан бирга ибратли ишларингизга омадлар тилаб қоламан.