OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНА БОШЛАНДИ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! БОЛАСИ ФУТБОЛ ЎЙНАГАН ХОНАДОН ЁМОНГА ЎХШАМАЙДИ...  27.09.2014 17:59

foto (6)

Актёр ва режиссёр Жавлон Шодмоновнинг “Яна бошланди” фильми ҳали катта экранларга чиқиб улгурмай, шов-шувга айланган эди!

foto (7)

Бу фантастик фильмнинг премьераси ҳам, бир йўла 3 та кинотеатрда бўлиб ўтди! “Ғунча” кинотеатрида соат 16.00 да, “Киночилар уйи”да соат 17.00 да ва “Алишер Навоий” (собиқ Панорама) кинотеатрида 18.00 да бўлиб ўтган премьераларнинг барчаси кўтаринки руҳда ўтди!

foto (30)

“Алишер Навоий” (собиқ Панорама) кинотеатрида бўлиб ўтган премьера айниқса, ўзига хос бўлди.

foto (3)

foto (2)

foto (5)

foto (4)

foto (14)

Премьерага кўплаб шоу бизнеснинг машҳур вакиллари ҳам келишди.

foto (17)

Премьерани актёр Адиз Ражабов олиб борди.

foto (9)

Премьера олдидан хонанда Манзура ўзининг чиройли қўшиқлари билан томошабинларни янада қувонтирди.

foto (18)

foto (19) 

Сўнг, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

foto (32)

Фильм режиссёри Жавлон Шодмонов

Продюсер Жасур Шодмонов

foto (12)

Фильмда бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхаиров

IMG_8980

ва Шукурилло Исроилов ижро қилишган.

foto (20)

Шунингдек, Жавлон Шодмонов, Хосият Ҳусанова, Вазира Юнусова, Собир Отажонов, Толиб Мўминов ва бошқа ёш актёрлар ҳам турли эсда қоларли ролларни ижро этишган.

foto (31)

Ижодкорлар таништирувидан сўнг, сўз актриса Ҳосият Ҳусанова,

foto (33)

ҳамда фильм режиссёри Жавлон Шодмоновларга берилди. Улар ўз фикрларини айтиб, ижодий гуруҳ, ҳамда томошабинларга миннатдорчилик билдиришди.

Фильм намойиши бошланди.

Илк кадрлариданоқ томошабинни ўзига жалб қилган фантастик комедия то тугагунга қадар, залда кулги овозлари тинмади ва бирорта томошабин зални тарк этмади!

foto (5)

Муҳаммадисо Абдулхаировнинг роли комедик роль бўлгани билан унинг бошқа ролларидан бу гал бироз фарқ қилади. Сабаби, актёр бу сафар экранда турли характерларни намоён этади! Яъни, роль битта аммо, характерлар ҳар хил!

foto (4)

Шукурилло Исроиловни эса, Реал-Мадриднинг ашаддий мухлиси сифатида кўрамиз!

IMG_9061

Фильмда Жавлон Шодмоновнинг ўзи ҳам роль ижро қилган бўлиб, воқеалар ривожига айнан унинг қаҳрамони олиб келган бир буюм сабаб бўлади!

foto (30)

Фильм учун актёрлар ансамбли жуда мос танланган. Фильм давомида ҳар бир қаҳрамондаги ўзгаришларни кўриб, томошабинлар ўзларини кулгидан тўхтатиша олмади!

Фильмда ҳозирги кунда маҳаллаларда одамларни ғашига тегадиган айрим ҳолатлар, юмор билан бериб кетилган.

Агар кузнинг сокин кунларида, кайфиятингизни юқори кўтариб, дам олмоқчи бўлсангиз, “Яна бошланди” комедияси айнан сиз учун!

foto (24)

“ЯНА БОШЛАНДИ” ФИЛЬМИ

28 СЕНТЯБРДАН “ҒУНЧА” КИНОТЕАТРИДА, “КИНОЧИЛАР УЙИ”ДА ВА “АЛИШЕР НАВОИЙ” (СОБИҚ ПАНОРАМА) КИНОТЕАТРЛАРИДА НАМОЙИШ ҚИЛИНМОҚДА!

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун Ҳожиакбар Ёқубовга миннатдорчилик билдирамиз

foto (1)

foto (10)

foto (11)

foto (8)

foto (15)

foto (29)

foto (16)

foto (13)

foto (28)

foto (27)

foto (26)

foto (25)

foto (22)

foto (21)