OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИРДАН!  30.09.2014 17:01

foto (21)

Юртимизда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳар йили 1 октябрь куни кенг байрам тарзида нишонланиб келинмоқда! Бу албатта, устозларга бўлган чексиз ҳурмат ифодасидир.

foto (18)

Мазкур байрам муносабати билан 30 сентябрь куни “Туркистон” саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари, мураббийлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табригини, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” Республика кўрик-танлови 2014 йилги ғолибларига, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ватанимиз келажаги бўлган ёшларимизни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол этиб тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ардоқли касб вакилларидан бир нечтаси, қўллаб-қувватлаш ва кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик, ҳурмат учун Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирдилар.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.Собиров, Қонунчилик палатасининг Спикери Д.Тошмуҳамедова, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев иштирок этдилар.

foto (19)

Халқимизнинг севимли санъаткорлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтди.

foto (18)

Унда, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муяссар Раззоқова,

foto (1)

Ўзбекистон Халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов,

foto (16)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Озодбек Назарбеков,

foto (13)

Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,

foto (1)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,

foto (2)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз,

foto (13)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева,

foto (10)

“Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Зиёда Қобилова,

foto (5)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев,

foto (7)

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари “Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова), Умидахон Хўжаева, 

foto (15)

“Эътироф” мукофоти совриндори “Элдидо” гуруҳи ва бошқалар иштирок этишди.

foto (6)

Концерт режиссёри “Эътироф” мукофоти совриндори Ҳайдарали Қосимов

foto (3)

Режиссёр ёрдамчиси Анвар Тожибоев

foto (22)

Тадбирни Ўзбекистон Халқ артисти, сухандон Абдумўмин Ўтбосаров ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, сухандон, дубляж актрисаси Дилдора Рустамова олиб боришди.

foto (25)

Устоз ва мураббийларга кўрсатилаётган алоҳида ҳурмат, уларнинг касб байрамларини кенг нишонланиши, мазкур масъулиятли касб эгаларини меҳнатлари қанчалик қадрланаётганлигини, улар ҳамиша халқимиз ҳурмат-эътиборида эканлигини билдиради.

foto (24)

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto (19) 

foto (27)

foto (26)

foto (25)

foto (28)

foto (23)

foto (24)

 foto (8)

foto (5)

foto (4)

foto (20)

foto (2)

foto (3)

foto (4)

foto (6)

foto (7)

foto (9)

foto (11)

foto (12)

foto (14)

foto (15)

foto (17)

foto (10)

foto (13)

foto (12)

foto (16)

foto (17)

foto (20)

foto (21)

foto (22)

foto (23)