OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИНИНГ “ЭҲТИРОМ” МУКОФОТИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН! 07.01.2018 20:09

 1

Юртимизда фаол ва сермаҳсул ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда, ўз ижодий тажрибалари билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда, рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2017 йил  12 декабрдаги 870-сонли буйруғи билан “Эҳтиром” мукофоти таъсис этилди.

Бундан кўзланган яна бир мақсад, меҳнатлари эътироф этилиб, юксак қадрланган устозларни кўрган ёш ижодкорларда ҳавас уйғотиш ва бу орқали уларни келгусида улкан марраларни забт этишга ундашдан иборат.

“Эҳтиром” мукофоти маданият ва санъат соҳаларининг бир неча йўналишларини қамраб олган бўлиб, улар “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастурида белгиланган вазифаларга чамбарчас боғлиқдир.

IMG_6262

Мукофот “Театр, кино ва оммавий тамошалар”, “Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидение”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” сингари 5 та йўналиш ва 34 та номинациядан иборат.

Янги таъсис этилган “Эҳтиром” мукофотининг ўзига хослиги шундаки, у йил давомида санъат ва маданиятимизнинг турли йўналишларида фаол ва сермаҳсул ижод қилган фидоий, меҳнаткаш ижодкорларни тақдирлайди, уларга эҳтиром кўрсатади.

Тантанали тақдирлаш маросимида 34 та номинация бўйича тақдирланган

“Эҳтиром” мукофотининг илк соҳиблари

 IMG_6288

1.   “Йил спектакли”  -  Ўзбекистон давлат драма театрининг  “Труффальдино - икки бойнинг малайи” спектакли. Спектакль режиссёри  - Олимжон Салимов

2  “Йил актрисаси”   - Зулфия Умерова – Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри солист-вокалисти

3  “Йил актёри”  -  Қобилжон Мадаминов – Андижон вилояти Ёшлар театри саҳна устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

IMG_6244

4  “Йил режиссёри”  - Баҳодир Йўлдошев - “Дийдор”  театр-студияси бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти

5  “Йил театр рассоми” -   Наталья Глубокина – Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри бош рассоми

6  “Йил драматурги”   - Қўчқор Норқобил – Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси таҳририяти бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист

7  “Йил театршуноси”   - Мухаббат Туляходжаева - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти санъатшунослик ва маданиятшунослик кафедраси профессори, санъатшунослик фанлари доктори

8  “Йил анъанавий қўшиқ ижрочиси”   - Илёс Арабов – Ўзбекистон давлат консерваторияси катта ўқитувчиси “Ниҳол 2008”, “Шарқ тароналари Юнеско махсус соврини 2011”, “Эътироф 2014” мукофотлари совриндори

IMG_6257

9  “Йил анъанавий қўшиқ ижрочиси”  -  Муножот Йўлчиева - Ўзбекистон халқ артисти, “Буюк ҳизматлари учун” ордени соҳибаси, Ўзбекистон давлат консерваторияси фахрий профессори

10  “Йил эстрада хонандаси” -   Фаррух Закиров – Ўзбекистон халқ артисти

11  “ Йил эстрада хонандаси ”  -  Юлдуз Усмонова – Ўзбекистон халқ артисти

12  “Йил клипмейкери”  - Хуршид Собиров, Нодир Собиров

13  “Йил оркестри” - Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри (Бош дирижёр – Камолиддин Ўринбоев)

14  “Йил мусиқа сайқалчиси”  - Мирабзал Хусанов – Ўзбекистон  композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси

15  “Йил созандаси”  - Мадина Файзиева – Халқаро танловлар совриндори, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси доценти

16  “Йил балетмейстери” - Гавҳар Матяқубова - “Гавҳар” рақс  ансамбли бадиий раҳбари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри балет артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

17  “Йил балет артисти”   - Надира Хамраева – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри балет артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

photo (3)

18  “Йил раққосаси”  -  Дилором Мадраҳимова - “Ниҳол-2017” мукофоти совриндори,  “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли балет артисти

19  “Йил фольклор жамоаси” -   Навоий вилояти Кармана тумани “Кармана юлдузлари” фольклор-этнографик халқ ансамбли (Бадиий раҳбар – Холмурод Жалилов)

20  “Тасвирий санъат жонкуяри” -   Илхом Жабборов – Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги

IMG_6251

IMG_6252

21  “Маданият соҳасининг фаол оммавий ахборот ходими”  -  Гулчеҳра Файзиева – Ўзбекистон Адабиёт ва санъат газетаси бўлими мудири

22  “Йил телерадиожурналисти”  -  Зебо Тўхтаева – Ўзбекистон-24 телерадиоканали 1-тоифали мухаррири

photo (19)

23  “Йил ижтимоий тармоғи”   -  www.Fattohhon.com (Сайт раҳбари - Феруза Фаттохова)

photo (21)

24  “Саҳнамиз фариштаси”  -  Яйра Абдуллаева – Ўзбек Миллий Академик драма театри саҳна устаси,  Ўзбекистон халқ артисти

25  “Кўп йиллик самарали меҳнатлари учун”  -  Зафар Хакимов - “Мозийдан    садо” журнали бош мухаррири

26  “Ташаббускор ҳудудий бошқарма бошлиғи”  -  Камолиддин Мизамов - Самарқанд  вилояти маданият бошқармаси бошлиғи

27  “Креатив лойиҳалар муаллифи”  -   Фирдавс Абдуҳаликов – Ўзбекистон  Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси директори

28  “Йил маданият жонкуяри”  -   Гаянэ Умерова – Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари

29  “Йил музей ходими” -   Васила Файзиева – Ўзбекистон давлат санъат музейи директори

30  “Энг намунали маданият ва аҳоли дам олиш маркази”  -  Фарғона вилояти маданият ва аҳоли дам олиш маркази ( Бадиий раҳбар – Татъяна Шералиева)

31  “Йил фидоий маданият ходими”  -  Гулнора Абдушукурова – Маданият  вазирлиги архивариуси

32  “Йил маданий мерос объекти ходими”  -  Майсара Набераева – Маданий  мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси бошлиғи

33  “Йил маданият соҳасининг ташаббускор ҳокими”  -  Сайловбай Данияров – Қорақалпоғистон  Республикаси Мўйноқ тумани ҳокими

 34  “Йилнинг фаол сухандони”  -  Дилдора Рустамова – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси сухандони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият  ходими

 photo (8)

Санъат ва маданият соҳасида самарали ва фидокорона меҳнат қилаётган “Эҳтиром” мукофоти соҳиблари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

photo (5)

Тантанали тақдирлаш маросимида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, ҳамда, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков сўзга чиқиб, барча тақдирланганларни самимий табриклашди.

IMG_6265

Тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг, тадбирнинг мусиқий қисми бошлангач, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков “Саҳнадан бахтини топганлар” қўшиғини куйлаган вақтида

IMG_6296

IMG_6295

IMG_6294

барча “Эҳтиром” мукофоти соҳиблари саҳнада жам бўлишди.  

IMG_6273

Ўзбекистон Халқ артисти “Алишер Навоий” номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев,

IMG_6267

Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,

IMG_6278

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон,

 IMG_7895

устазода Шоҳ Жаҳон Жўраев ва бошқалар ўзларининг дилга яқин қўшиқлари билан тадбирга янада файз киритишди.

photo (6)

Тақдирлаш маросими юқори кайфиятда ўтди.

photo (20)

IMG_7882

Шу ўринда, “www.Fattohhon.com” сайти (сайт Раҳбари Феруза Фаттохова) Маданият ва санъат соҳасини кенг ёритган фаол сифатида “Йил ижтимоий тармоғи” номинациясида “Эҳтиром” мукофоти билан тақдирланганлиги учун, Маданият Вазирлигига катта миннатдорчилик билдирамиз.  

Саида Вахобова

photo (25)

IMG_6261

photo (24)

photo (16)

photo (17)

photo (15)

photo (18)

photo (14)

photo (10)

IMG_7889

IMG_7865

IMG_7908

IMG_7915

IMG_7912

IMG_7868

IMG_7897

IMG_7880

IMG_7918

IMG_7890