OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚЎҚОН ШАҲРИДА КЎП ҚАВАТЛИ БИНОНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА... 09.01.2018 03:08

 IMG_9622

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида берилган кўрсатма ва топшириқлар ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан 2017 йил 15 июль куни тасдиқланган “Фарғона вилоятининг маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўжаланган ҳудудий дастур”нинг 22-банди ижроси бўйича, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрига яқин худуддаги Янги Чорсу кўчасида 1 та кўп қаватли 1-2-3 хонали хонадонлардан иборат уй қуриб битказилди.

IMG_9689(1)

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Қўқон шаҳрида мазкур кўп қаватли бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов, Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев ҳамда, Ўзбекистон халқ артисти Ш.Раҳматуллаевалар иштирок этдилар.

d186dc12e5e9c4eeb074cab18c41e897

 

Ушбу кўп қаватли бино хонадонлари илк маротаба Қўқон шаҳрининг театр, маданият ва санъат аҳли учун, жумладан, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрининг 18 нафар ходими ҳамда, шаҳарда фаолият юритаётган 6 нафар санъат ва маданият ходимларига узоқ муддатли ипотека кредити асосида топширилди.

Қайд этиш жоизки, бу эътибор мамлакатимизда нафақат соҳани ривожлантириш, балки, соҳада фаолият олиб бораётган ходимлар учун ҳаётий зарур шарт-шароитлар яратилаётганининг яққол тасдиғидир.