OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ФАРҒОНАДА “ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР! 10.01.2018 07:30

 20e41749a716bb1b2d761157eb4a2a91

Жорий йилнинг 7 январь куни Маданият вазирлигининг Матбуот хизмати маълумотига кўра, Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Аббосович Носиров сўзга чиқиб вилоятимизда хизмат бурчини ўтаётган барча ҳарбийларни 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан муборакбод этди.

Тадбир давомида вилоятнинг ҳарбийлари, ҳарбий оркестрлар ҳамда спорт соҳасида турли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган спортчи ёшлар иштирокида парад намойиши бўлиб ўтди.

JMJ_1975

Намойишда пухта тайёрланган жанговор чиқишлар, оркестрларнинг байрамона куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.

Тадбирнинг бадиий қисмида вилоят Маданият бошқармаси томонидан вилоятимизнинг таниқли санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастурида санъаткорлар Валижон Қодиров, Отабек Муҳаммадзоҳид, Мансурхон Нурматов, Акмал Садихонов, Муҳаррам Муродова, Иззатбек Қўқонов, Нодирбек Холбоев ва Хумора Шокирова ўз чиқишлари билан томошабинларга хуш кайфият ҳамда, байрам шукуҳини улашдилар.