OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ДАВЛАТ МУАССАСАСИДА БЎЛИБ ЎТГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН БАТАФСИЛ! 11.01.2018 06:06

 photo (15)

Куни кеча «Ўзбекконцерт» Давлат муассасасида “2017 йилда бажарилган ишлар ва 2018 йилдаги устувор вазифалар” мавзусидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

photo (11)

Мазкур анжуманда «Ўзбекконцерт» Давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, Концерт–тамоша фаолиятини ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Музаффар Сайфуллаев, ҳамда санъаткорлар Ўзбекистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоилов, Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Азим Муллахонов, Абдурашид Йўлдошев, Илҳом Фармонов ва бошқа кўплаб хонандалар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

photo (6)

Матбуот анжумани давомида 2017 йил бўйича ҳисобот, амалга оширилган ишлар ҳамда, 2018 йил режалари ҳақида фикрлар алмашилди. Матбуот анжуманида “Ўзбекконцерт Давлат Муассасаси” Директори Одилжон Абдуқаҳҳоров маъруза қилди.

photo (14)

“Ўзбекконцерт Давлат Муассасаси” Директори Одилжон Абдуқаҳҳоров: - Маълумки,  “2017 йил 15 февралда «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4956-сон Фармони 4-бандига асосан,  “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси  ва “Ўзбекрақс” Миллий рақс бирлашмаси негизида “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси ташкил этилди.  Мазкур ташкилот такомиллаштирилиб, унга бўлимлар қўшилди.  Халқаро даражадаги тадбирларни ўтказишни амалга ошириш ҳам, Муассасага берилди. Шундан келиб чиқиб, Муассаса Низоми, структурагача ўзгартирдик. Шунингдек, ўз ишига масъулиятсиз ходимлар ўрнига, тажрибаси бўлмаса ҳам, ёш, ўз ишига масъулиятли ходимларни жалб этдик. Бугунги кунда жами, Марказий аппаратдан 4 та ва 4 нафар Ҳудудий бўлинма директорлари ўз лавозимидан озод қилинди ва ўрниларига янги кадрлар қўйилди. Жумладан, Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ҳамда, Андижон вилоятлари шулар мисолидадир.

2017 йил якунида “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси томонидан жами 2605 нафар жисмоний шахсларга, 23 нафар ижодий жамоа-юридик шахсларга махсус рухсатнома, лицензия расмийлаштирилди.

Шулардан, 824 нафари  хонанда, 29 нафари сўз устаси, 174 нафари бошловчи, 284 нафари созанда, 287 нафар раққос ва раққосалар, 14 нафари маъмур ва 993 нафари овоз оператор-диджейларни ташкил этади.

Ёш истеъдодли хонандаларнинг касбий ва маънавий камол топишига имкон яратиш, нафақадаги устоз санъаткорларнинг самарали меҳнатларини, ногиронларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 28 нафар хонанда бепул давлат божидан озод этилиб, имтиёзли равишда лицензиялар берилди. Шундан, ёш истеъдодли талабаларнинг 11 нафарига, имконияти чекланган ногиронларнинг 3 нафарига, нафақада бўлган 14 нафари Ўзбекистон Халқ артистлари ва эстрада хонандаларига имтиёзли лицензиялар берилди.

Шахсан, Президентимизнинг ташаббуси билан 2017 йил 11 майда 270-сонли Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган нафақадаги хонандалар, Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, қолаверса, бундан ташқари, ногиронлар ва кам таъминланганлар, талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, ушбу имтиёзлар жорий этилди. Бу ҳам ўз навбатида маданият соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг яна бир исботидир. Шунингдек, Давлатимиз томонидан эстрада соҳасида фаолият юритаётган хонандалар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамай, кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдалана олмаяптилар. Айниқса, Давлатимиз томонидан мукофот ва унвонларга сазовор бўлган таниқли хонандаларда талабчанлик йўқолиб бораётганлиги, хонандаларнинг репертуаридан ўрин олган қўшиқларнинг мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқа ва ижро маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан, тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга эътибор қаратмаётганлиги ҳам кўзга ташланмоқда. Шунингдек, миллий маънавий қадриятларимиз, одоб-аҳлоқ меъёрларига, менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар, клиплар эфирга узатилаётганлиги ҳам, фикримизнинг исботидир. Ижтимоий тармоқлар орқали, турли ҳатти-ҳаракатлар акс эттирилган фотосурат ва видеороликлар ҳам учраб турибди. Умумий ҳисобда, йил давомида жами, эстрада хонандалари томонидан 12 та видеоклиплар эфирдан олиб ташланди. Бунга мисол, Шаҳло Аҳмедова, Бунёдбек Саидов, Сардор Мамадалиев, Райҳон Ғаниевалар шулар жумласидандир. Юқорида кузатилган  ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Муассасада бир неча бор Маънавият соатлари ўтказилди, айрим хонандаларга огоҳлантиришлар берилди.  “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23, 24-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосланиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Шаҳноза Отабоева, Бунёдбек Саидов, Дилмурод Султонов, Шароф Муқимов, хонандалар Хадича Қурбонова, Шерали Бекмуродов, Азиза Ниёзметоваларнинг лицензиялари тўхтатилди. Жами 8 нафар хонанданинг лицензияси тўхтатилди. Муассаса томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонандалар Муниса Ризаева, Шоҳ Жаҳон Жўраев, Шаҳриёр Аргонов, Комил Фозилов, Сарвар Азимовга огоҳлантириш берилди.

Энди айримлар, “бу шахсий ҳаёт” дейиши мумкин. Эстрада хонандаларида шахсий ҳаёт, деган нарса йўқ! Чунки, омма олдидами, омма талаб қиладими, қабул қиладими, энди шахсий ҳаёт, йўқ! Улар энди, омманики, халқники! Халқники бўлгандан кейин, бевосита улар ҳам шундан келиб чиққан ҳолда, ҳатти-ҳаракатига эътибор бериши керак.

Ҳисобот даврида Концертлар ва тамоша тадбирларини ташкил этиш эксперт комиссиясининг 26 маротаба йиғилиши ўтказилиб, 610 та бир маротабалик концерт-тамоша рухсатномаси берилган, сценарий ва концерт дастуридаги камчиликлар учун 28 та мурожаат бўйича рад жавоби берилган. Концерт дастурларига Эксперт комиссияси томонидан рад этилишининг асосий сабабларидан бири, Концерт ташкилотчиларига бўлган ишончсизлик, концерт ташкилотчисининг ўша хонандани алдаганлиги, алдаш ҳолатлари юзага келганлиги, ҳамда аввалги концертларда йўл қўйилган жиддий хатолар ҳамда, сценарийни ғоявий жиҳатдан суст эканлиги, миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган сценарий, қўшиқлар бўлганлигини айтиб ўтиш ўринли.

“Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” Миллий рақс бирлашмаси негизида, “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси таркибида, янги бўлим “Рақс, хореография санъати фаолиятини ривожлантириш ва ташкил этиш бўлими” фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ҳамкорликда илк маротаба 2017 йил 22 сентябрь куни “Туркистон” саройининг мажлислар залида “Миллий рақс санъатининг ривожланиш тарихи, долзарб муаммолари ва замонавий концепциялари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев ҳамда таниқли санъатшунос олимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Илмий-амалий конференцияда 70 дан зиёд раққосалар, соҳа вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Шунингдек, “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси ходимлари билан биргаликда “Устоз ва шогирд” Миллий рақс Маркази ташкил этилди. “Миллий рақс” бўлими томонидан 2017 йил 21 октябрь куни “Ўзбекистон балетмейстерлар Кенгаши” ташкил этилди. Кенгаш Раиси этиб, “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамблининг бадиий Раҳбари, Ўзбекистон Халқ артисти Қодир Мўминов тайинланди. Бугунги кунда рақс борасида ҳам мавжуд бўлган кўплаб муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, юқоридаги ишлар амалга оширилди. Шунингдек, 20 январдан бошлаб, “Бухоро жилолари” рақс кўрик-танлови ўтказила бошланади. Бу бевосита Бухоро рақси тарихига назар ташлаб, истеъдодларни танлаб олишга қаратилган. Бундан ташқари, Тошкент-Фарғона йўналишида, Хоразм йўналишида ҳам, йил давомида шундай кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Мустақиллик йилларида миллий эстрада қўшиқчилик санъатимизни ривожлантириш, ўтган устоз санъаткорларни хотирлаш, уларнинг маънавий-маданий меросини асраб-авайлаш, халқимизга, хусусан ёшларимизга етказиш борасида хайрли ишларга қўл урилди.

Жумладан, 2017 йилнинг 25-26 май кунлари устоз санъаткор, беназир ҳофиз Ўзбекистон Халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта, Президентимизнинг 2017 йил 3 август мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашуви жуда ҳам оламшумул воқеа бўлди! Бевосита Президентимиз билан очиқ мулоқот сабаб, Маданият соҳасида йиғилиб қолган кўплаб муаммолар ўз-ўзидан ечимини топганлиги ҳам сўзимизнинг исботидир. Эътиборли томони шундаки, ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида, шахсан Президентимизнинг ташаббуси билан  “Дўстлар клуби” ташкил этилди. Бу ҳар битта шу бугунги кунда фаолият юритишида қийинчиликлар юзага келаётган муассасалар Театрлар, ёки Олий ўқув юртларига йирик-йирик ташкилотлар, ҳомий сифатида бириктириб қўйилди ва уларнинг келгуси фаолиятларида барча зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, ҳомийлар томонидан доимий равишда ҳомийлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, ушбу йиғилишдан сўнг, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби” ташкил этилиб, клуб Низоми ишлаб чиқилди. Ушбу Низомда белгиланган вазифалар бўйича, устоз санъаткорлар ва ёш эстрада хонандалари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди. Ўзбекистон Халқ артистлари мамлакатимизда фаолият олиб бораётган мусиқа ва санъат мактабларига, коллеж ва лицейларга бириктирилди. Ўзбекистон Халқ артистлари Фаррух ака Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Абдуҳошим Исмоиловлар мусиқа ўқув юртларига бориб, ўзларининг мастер класс, яъни маҳорат дарсларини ўтказишди. Шунингдек, Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби”  ташаббуси билан 18 январдан бошлаб, 15 февралгача Республикамиздаги барча мавжуд бўлган мусиқа мактабларида Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, эстрада хонандалари иштирокида мастер класслар ўтказилади. Энг чекка ҳудудларгача борилиши режалаштирилган. “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси, “Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби” билан биргаликда истиқболли режалар ишлаб чиқилди. “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси, “Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби”  билан бирга, бугунги кунда Президентимиз томонидан илгари сурилаётган фикр, “Халқ Давлат идораларига эмас, Давлат идоралари Халққа хизмат қилади”, сўзларидан келиб чиққан ҳолда, шундай бир хулосага келиб, ўзимизга шуни шиор қилиб олдикки, “Халқ эстрада хонандаларига эмас, Эстрада хонандалари Халққа хизмат қилади” шиори остида шу дастуримизни ишлаб чиқдик. Бу дастурга кўра, энг чекка вилоятларнинг, энг чекка ҳудудларида ҳам, бевосита Халқ билан мулоқот, учрашувлар ташкил қилиш, турли маданий тадбирлар ташкил қилиш, бизнинг асосий режаларимиздан бири.

Ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатадиган, миллий менталитетимизга мутлақо зид бўлган клипларнинг олдини олиш мақсадида, Клипларни назорат қилиш бўйича “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси томонидан Бадиий Кенгаш ташкил қилинди. Бу Клиплар бўйича Бадиий Кенгаш бўлиб, 15 та аъзодан иборат ва бу Бадиий кенгаш ҳар ҳафта бир марта йиғилиб, тўпланган клиплар муҳокама қилинади. Яъни, хонанда клипини бирор Телеканалда намойиш қилишдан аввал, албатта мазкур Бадиий кенгаш тасдиғидан ўтказиши керак. Ҳаттоки, интернет тармоқларига беришдан аввал ҳам. Тасдиқдан кейингина телеканалларга, эфирга, интернетга берилади. Бундан мақсад, миллий менталитетимизга мос келмайдиган клиплар суратга олинишининг олдини олиш, ўзбек санъатини ҳар тарафлама юксакка кўтариш. Яна бир жиҳати, клип суратга олмай туриб ҳам, сценарийни Кенгашга олиб келиб, тасдиқлатиш мумкин. Агар эътироз бўлса, ўша ернинг ўзида сценарийни ўзгартириш мумкин, табиийки, вақт ва маблағ ҳам тежалади, ҳамда клипларни экрандан олиб ташлаш ҳолатларининг ҳам олди олинади.

Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси ҳамкорликда “Наврўз” байрамига бағишланган янги қўшиқлар танловини эълон қилдик. Наврўз байрамига бағишланган энг сара қўшиқлар тайёрлаган ижодкорларга Маданият вазирлигининг махсус совғаси бор.

Асосий режаларимиздан яна бири хорижга чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, аввалги тартибни такомиллаштирдик. Ўзбек хонандалари хорижда концертлар қўйишади, бундан албатта хурсанд бўламиз, ўзбек маданияти бутун дунёда тарғиб қилиняпти. Лекин, бунда ҳам айрим ачинарли ҳолатлар юзага келмоқдаки, оддий 50 кишилик ресторанларда ҳам, Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистларнинг концерт беришлари, бу ачинарли ҳолат! Чунки, улар Ўзбекистонда 4-5 минг кишилик залларни тўлдирган эстрада хонандалари! Шундан келиб чиқиб, қолаверса, концертлар сифатини янада ошириш мақсадида, махсус тартиб ишлаб чиқилди. Тартиб шундан иборатки, концерт қўйиш учун чет эллик ташкилотчи бизга олдиндан райдер юборади! Шунда хонандага ҳам яхши бўлади, чунки унинг ҳуқуқлари кафолатланади. Райдер юборилади, унда хонанда у ерга боргач, қайси меҳмонхонада яшайди, қайси концерт залда концерт берилади, ресторанда бўлса, 100 кишилик, концерт зали бўлса, 200-300 кишилик бўлиши керак ва шу каби талаблар, ҳаммаси кафолатланади. Ўйлаймизки, бу ҳам ўз самарасини беради.

Яна бир режамиз, “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасасида ҳар ойнинг учинчи сешанбаси Эстрада хонандалари учун “Театр ва туризм куни”, деб эълон қилдик. Бундан асосий мақсад, Театрлар билан танишиш, бевосита маданий ҳордик олиш, бунда харажатлар “Ўзбекконцерт” ДМ томонидан қопланади.

Шунингдек, Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда, “Ижодкор Ёшлар Кенгаши”ни ташкил қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Маънавиятимиз ва маърифатимиз, маданиятимиз ва санъатимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Муассаса ҳузурида янги “Наво” журналини ташкил этиш кўзда тутилган.

photo (7)

Шундан сўнг, Матбуот анжуманида Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Азим Муллахонов, Тоир Қўзиев, “Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Адабиёт ва санъат газетаси бўлими мудири Гулчеҳра Файзиева ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазарини баён этишди.

photo (10)

photo (9)

photo (5)

photo (1)

Анжуман давомида, бугунги кундаги Эстрада санъатида мавжуд муаммолар, Мақом санъатини ривожлантириш, Ҳудудий бошқармаларни янада такомиллаштириш, Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” бўйича савол ва таклифлар, менталитетга мос келмайдиган клиплар ҳақида, устоз-шогирд анъаналари, устоз санъаткорлар қўшиқлари айрим ёшлар томонидан бузиб куйланиш ҳолатлари, ёш болалар ансамблларини катталарга мўлжалланган қўшиқларга рақс тушиш ҳолатлари, рақс санъати муаммолари, ёшлар мақом қўшиқларини кўпроқ тинглашлари кераклиги, айрим ёш хонандалар ҳали ўзи етарли тажрибага эга бўлмай туриб, “шогирд” олишлари ва “шогирдларим” дейишлари, ҳамма елкадош бўлиб, санъатда тўғри қадам босиш, умрбоқий қўшиқлар яратиш, санъаткор ўз устида тинимсиз ишлаши кераклиги, умумий фаолият давомида бериладиган санъат ва маданият соҳасидаги мукофотлар, концертлар борасидаги фикрлар, лицензия муддатининг тугатилиши ва буни ОАВ орқали эълон қилиниш сабаблари, хорижий қўшиқларнинг мусиқасига ўзбекча сўз қўйиб куйланиши, плагиат, ҳамда бунга чора кўриш, қўшиқ ва клипларнинг мазмун-моҳиятига қараш, ҳақиқий санъатни қўллаб-қувватлаш, тўйлар масаласи, клип ва қўшиқларнинг бугунги кунда савияси тушиб кетаётганлиги, қўшиқларда енгил-елпи сўзлардан фойдаланилаётганлиги, шунингдек, тартиб-инзом, санъаткор халққа хизмат қилиши кераклиги, тарбия оилада бўлиши, яъни ота-оналар ҳам менталитетимизга зид бўлган клипларни фарзандларига кўрсатмаслиги кераклиги, асосий эътиборни қўшиқларнинг сўзига қаратиш, амалга оширилиши керак бўлган чоралар ҳақида фикр юритилди.

  photo (2)

Ўзбекистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов: - Ўйлайманки, 2018 йилда, аввал кўрилмаган чоралар кўрилиб, муаммолар ўз ечимини топади. Менталитетимизга мос келмайдиган клиплар, мазмунан саёз қўшиқлар, ташкил қилинган янги Бадиий Кенгаш орқали албатта, кўриб чиқилади. Йил бошида бошланган бу ишнинг якуни, натижаси йил охирида маълум бўлади. Қайси клип ўтди, ўтмади, танқид қандай таъсир қилди, барчаси маълум бўлади. Ёшларимиз жуда ҳам интилувчан, изланувчан, аммо, мазмунан саёз қўшиқ ва клиплар ҳам кўпайиб кетмоқда, буни албатта кўриб чиқиш, керакли тавсия ва маслаҳатларни бериш керак, деб ўйлайман. Уларга бу борада, айниқса, сўз борасида, керакли маслаҳатлар зарур, сўзга ва мусиқага катта эътибор бериш керак. Европа мусиқасидан қочиб, ўзимизни мусиқамизга таянган ҳолда, иш тутиш керак. Ўзимизни миллий куй-қўшиқлардаги оҳанг, дард, ноласи, жаранги ўша эстрада қўшиқларининг ҳам ичида бўлиши керак, деб ўйлайман. Ёшларимиз ҳам мазмунли қўшиқлар куйласа, халққа манзур бўлса, биз ҳам бундан мамнун бўламиз.  Ўтган 2017 йил давомида “Ўзбекконцерт” ДМ да кўпгина ўзгаришлар бўлди. “Ўзбекконцерт” ДМ га раҳбар этиб, Одилжон Абдуқаҳҳоров тайинланди. У аввалдан ҳамма санъаткорлар билан ишлаган йгит, ўйлайманки, йил давомида унинг меҳнатлари, қилинадиган ишлар самараси, албатта ўз натижасини беради.

  photo (4)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов: - Президентимизнинг 2017 йил 3 августда мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг, “Ўзбекистон Халқ артистлари” клуби ташкил топди. Бу клубни ҳам, бошланғич 4 та йиғилиши бўлиб ўтди ва ўша йиғилишларида иштирок этдик. 2017 йил давомида “Ўзбекконцерт” томонидан жуда кўплаб тадбирлар ўтказилди. Халқ билан мулоқот, Истироҳат боғларида, шунингдек вилоятларда ҳам, санъаткорларимиз ўша вилоятларга чиқиб, халқ билан кўришиб, мулоқотда бўлиб, фикр алмашдилар. “Ўзбекистон Халқ артистлари” клуби ҳақида айтадиган бўлсак, асосий мақсад ёшларни қўллаб-қувватлаш, нафақат санъат йўналишида керакли маслаҳатлар бериш, балки инсонийлик фазилатлари бўйича ҳам ёшларга йўл кўрсатиш, қолаверса, мана кеча ҳам бўлиб ўтган йиғилишда, Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар мусиқа мактабларига бириктирилди. Мени ўзимга ҳам, Шайҳонтоҳур туманидаги бир мусиқа мактабининг раҳбарлиги берилди. Эндиликда, ўша мусиқа мактаби билан танишиб, бадиий ва мусиқа тарафлама ўз билимларимиз билан ёшларни қўллаб-қувватлаймиз. Бадиий Кенгашга келсак, ҳар бир клип, қўшиқ, ҳар биттасини кўриб берилиши керак, деб ўйлайман. Баъзилар, бу сўз эркинлигига таъсир қилади, деб ўйлашлари мумкин. Аммо, аслида ундай эмас. Мен ўйлайманки, бу адабиёт ва санъатнинг муҳофазасига киради. Буни сўз эркинлигига ҳеч қандай таъсири йўқ. Бизни асрлар давомида келаётган санъатимиз, адабиётимиз бор! Уни биз ҳимоя қилмасак, эртага йўқолиб кетиши мумкин. Биз уни сақлашимиз керак. Бунга тўғри қараш керак. Бизни халқимиз ҳам мусиқий халқ, ҳақиқий санъатни, адабиётни тушунади, оҳангга эътибор беради. Савиясиз қўшиқни, ўғирланган қўшиқни дарров ажратиб олади ва эътирозини билдиради. Ҳозир бир замонавий  “формат” деган, ибора бор, аммо қайси форматда бўлмасин, қайси йўналишда бўлмасин, бизни ўз миллий ғояларимизга суянган ҳолатда бўлиши керак, ундан чеккага чиқиб кетиши керак эмас, деб ўйлайман. Лекин, ҳозир кўпчилик енгил сўзларга ўрганган, масалан, “висолинг, жамолинг” деган сўзлар ҳам, уларга худди халқ тушунмайдигандек туюлади. Улар шоирларга “бундай сўзлар эмас, “мен сени яхши кўрдим, кеча кутдим, келмадинг, бугун келгин” деган сўзларни ёзиб беринг” дейишади. Афсуски, бундай нарсаларни ёшларга қанчалик кўп эшиттирса, шунчалик саёзлашиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам, буни секин-секин бўлса ҳам тушунтириш керак. Чунки, қўшиқнинг гипнотик кучи бўлади.

 photo (12)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев: - Ўтган 2017 йил барча ижодкорлар учун ўзига хос сермаҳсул бўлди, десам адашмайман. Шахсан ўзимни ижодимни оладиган бўлсак, 2017 йилда ўзимни навбатдаги концерт дастуримни ўтказдик. Битта концерт дастурини ўтказиш учун қанча инсонларнинг меҳнати керак бўлади. Шунинг учун ҳам, ўша концертни муваффақиятли чиқиши ҳам, катта ютуқлардан бири. “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси томонидан ҳам, ҳамиша санъаткорлар зарур шарт-шароитларни яратиб, енгиллик ва қулайликларни амалга ошириб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиб келинмоқда. Санъаткорларда ўзимиз еча олмайдиган масалалар ҳам бўлади, шундай ҳолларда “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси томонидан албатта, яқиндан ёрдам берилади. Қолаверса, улар томонидан ташкил этиладиган мухлислар билан бўлиб ўтадиган тадбирлар, вилоятларда ўтказиладиган тадбирлар, ижодий учрашувлар, халқимиз билан мулоқотлар муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Чунки, масалан, чекка вилоят, ёки қишлоқлардаги мухлислар билан кўришиш, ижодий мулоқотда бўлиш учун, биз ўзимиз шароит қилиб, ўша жойларга бора олмаслигимиз мумкин. “Ўзбекконцерт” томонидан бундай имкониятларнинг яратилиши эса, мухлислар билан санъаткорларни бевосита ижодий учрашувларини ташкил қилиш, халқимиз билан яқин бўлиш, бу ҳам санъаткорлар учун жуда ҳам керакли, деб ўйлайман. Чунки, Халқ билан мулоқот, мухлислар билан мулоқот, келгусида самарали ижод қилишингизда ҳам зарурий жиҳат. Қўшиқларга келсак, бунда албатта, шеър танлаш, сўзга эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга. Агар хонандаларимиз, авваламбор, кўп китоб ўқиб, маъноли шеърлар танлашса, мусиқага ҳам эътибор беришса, ўйлайманки, ҳаммага бирдек манзур бўладиган қўшиқлар яратишади. 

Саида Вахобова

Феруза  Фаттохова

Фото учун «Ўзбекконцерт» ДМ Матбуот хизматига

миннатдорчилик билдирамиз

 

photo (3)

photo (8)

photo (13)