OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ҲАРБИЙЛАРГА ЯНГИ УЙ-ЖОЙ ТОПШИРИЛДИ 11.01.2018 08:31

0141dad1925b324fc7445e6aa9d20c7fКуни кеча Навоий вилоятининг марказидаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳарбийларимиз учун барпо этилган 48 хонадонли 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, тантанали маросимда мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари, ҳарбийлар, ОАВ вакиллари ҳамда, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Вилоят ҳокими К.Турсунов, Марказий ҳарбий округ қўмондони
А. Саидов барчани байрам билан қутлар экан, юртимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Ҳарбийлик соҳаси нуфузини янада ошираётганлигини таъкидлашди.

“Темур Малик” МЧЖ бунёдкорлари томонидан барпо этилган замонавий, шинам хонадонларда эл хизматига камарбаста юртдошларимизнинг эркин яшашларига барча имконият яратилган. Бино ҳовлисида болажонлар мириқиб ўйнаши учун алоҳида майдончалар ташкил этилганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда уй калитларини қабул қилиб олаётган ҳарбийларимиз ўктам овозда: “Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!” дея баралла айтишар экан, уларнинг қалбларидаги ватанварварлик, шижоат билиниб турарди.

Вилоят Маданият бошқармаси қошида ташкил этилган “Наво” ашула ва рақс ансамбли хонандалари Бобомурод Холов, Камола Қурбонова, Феруза Рўзиевалар ва Навоий шаҳар Маданият бўлимининг бир гуруҳ хонанда ва созандалари чиқишлари тантанага янада файз бағишлади.