OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРАЗМДА "САЙҚАЛ" ФОЛЬКЛОР ХАЛҚ АНСАМБЛЛАРИНИНГ ... 11.01.2018 05:28

 1

Хоразм вилоят маданият бошқармасининг 2017 йил 4 ноябрдаги “Фольклор санъатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 112-сонли буйруғига асосан, 2018 йил 9 январь куни вилоят маданият бошқармаси тизимидаги Хива шаҳар маданият бўлимига қарашли “Достон” фольклор ансамбли ҳамда, “Сайқал” фольклор халқ ансамблларининг 2017 йил бўйича якуний ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур ўтказилган концертда ансамбллар томонидан Хоразм миллий мақомлари, фольклор, халфачилик, бахшичилик, рақс, созандачилик (доира, тор, рубоб, аккардион, скрипка, сурнай ва қайроқ йўллари бўйича) ҳамда анъанавий ижрочилик намойиш этилди.

Шунингдек, концерт сўнгида вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Хамид Қазақович Сапаев сўзга чиқиб, ансамблнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида гапириб ўтди. Унда Хива шаҳар маданият бўлимига қарашли “Достон” фольклор ансамбли ҳамда, “Сайқал” фольклор халқ ансамбллари ушбу концертни такроран ўтказиши ва ўз репертуарларини янгилаб бориши ҳақида таъкидланди.