OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВГА «TV PARK UZ» ЖУРНАЛИНИНГ ҚАЙСИ ЛОЙИҲАСИ ТЕГИШЛИ? 13.01.2018 04:23

 1

Куни кеча «Самарқанд Дарвоза» Савдо Марказида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги нашри – «TV Park Uz» журналининг тақдимоти бўлиб ўтди.

photo (2)

Журнал  жорий йилнинг 11 январидан бошлаб, ҳар ҳафтанинг Пайшанба куни сотувга чиқади. Журналда тўлиқ ТВ дастурлар, миллий телевидениенинг энг қизиқарли лойиҳалари, янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида сўз юритилиб,  фильмлар, сериаллар ва кўрсатувларнинг анонслари тақдим этиб борилади. Шунингдек, асосийси журнал телевидениенинг “саҳна орти” ҳаётини очиб беришга хизмат қилади.

photo (4)

Журналнинг 1-сони  «Самарқанд дарвоза», «Медиа парк», «Некст» савдо марказларида  тарқатилди.

photo (1)

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари ва “Ёшлар” телеканали бош продюсери Озодбек Назарбеков,

photo (6)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр Самандар Ҳамроқулов, ТВ ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

photo (10)

 

Озодбек Назарбековга журнал ҳақида саволлар билан мурожаат қилдик.

photo (8)

Озодбек Назарбеков:- «TV Park Uz» журнали бу, умуман муштарийлар учун, ўзбек халқи, Телерадиокомпания учун жуда ҳам замонавий ва ҳар томонлама жаҳон андозаларига жавоб берадиган сифатли журнал! Бу албатта, бугунги кунда умуман Медиа йўналишида атрофлича ривожланиб бораётганимизга бир далолат бўлади, дейишимиз мумкин. Чунки, журналнинг сифат даражаси жуда ҳам юқори форматда ишланган, умуман унинг дизайни, ташқи кўриниши ортида, истеъдодли, салоҳиятли инсонларнинг меҳнати ётгани кўриниб турибди. Бу ҳаммамиз учун ҳам, бир қадам олдинга силжиш. Телерадиокомпания билан боғлиқ бўлганлиги учун, ўзим бевосита Телевидение соҳасида “Ёшлар” телеканали бош продюсери сифатида ҳамда, бу журнални Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан бири сифатида ҳам, менга бу журнал ташкил қилиниши ҳақида айтилиб, таклиф берилганидан бошлаб, то мана шу тақдимотгача, барча жараёнларда иштирок этиб, барчасидан хабардор бўлиб келяпман. Журналга интервью ҳам бердим, 2-сонида чоп этилади.

photo (9) 

- Маданият вазирлигининг ҳам бу журналга қандайдир алоқаси борми?

- Вазирликнинг бу журналга айнан алоқаси йўқ, лекин, Маданият соҳасидаги Давлат сиёсатини юритишда Маданият вазирлиги бевосита масъул, Телевидения билан ижодий ҳамкорликда, бизнинг ишимиз ҳам, Телерадиокомпаниясиз битмайди, шунинг учун ҳамкорлик маъносида албатта бизга алоқаси бор. Ўйлайманки, бу журнал келажакда Телевидениенинг ривожи учун ҳам хизмат қилади ва Маданият соҳасидаги янгиликлардан ҳам, халқимизни хабардор қилиб боради.

 11

- Жамоатчилик кенгаши аъзоси, ҳамда бошидан жараёнларда иштирок этиб келаётганингиздан келиб чиқилса, бу журналда қайси лойиҳа, ёки дизайн, ёки мақола сизнинг ғоянгиз, таклифингиз асосида юзага келди?

- Журнални агар кўрган бўлсангиз, Телевидениеда рекламаси берилди. Мана шу рекламада (журналнинг энг сўнгги саҳифасини кўрсатган ҳолда) мана шу кўринишда бўлиши, бу ерда режиссёрлик жиҳатидан ва бунинг учун телеиштирокчилар танлаб, мана шу кўринишда бўлиши таклифини бердим. Буни бевосита амалга оширилишида ҳам, иштирок этдим.

 

Саида Вахобова

Феруза  Фаттохова

photo (3)

photo (5)

photo (7)