OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЭНДИЛИКДА “ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТЛАРИ КЛУБИ” РАИСИ. 24.01.2018 19:26

YEOC6395

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш бўйича билдирган фикрлари ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекконцерт» Давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” ташкил қилинди ва Клуб Низоми ишлаб чиқилди.

KZCU8714

17 август куни бўлиб ўтган ташкилий йиғилишда мазкур Клубга 6 Давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров Раис этиб тайинланган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

BAMB1188

Шунингдек, жорий йилнинг бошида “Ўзбекконцерт” ДМ томонидан ўтказилган йиғилишда, “Ўзбекконцерт” ДМ Директори Одилжон Абдуқаҳҳоров ўз маърузасида, мазкур Клуб фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

SXUZ3555

2017 йилнинг 17 августидан бошлаб, то шу кунга қадар, мазкур Клубнинг 6 марта йиғилиши бўлиб ўтди.  

YCFW2313

24 январь куни бўлиб ўтган Клубнинг навбатдаги йиғилишида ҳам Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти “Алишер Навоий” номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев, Ўзбекистон Халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Абдуҳошим Исмоилов, Муножот Йўлчиева, Мансур Тошматов, Зулайҳо Бойхонова, Замира Суюнова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Азим Муллахонов, Яҳё Мўминов, Муҳсин Мўминов ва бошқалар.

JDXT2155

Бу йиғилишда Клуб фаолиятини янада яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков мазкур Клуб Раиси этиб сайланди.

SXMH0655

Йиғилишда Маданият ва санъат соҳаси ривожи борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, соҳа ривожига оид таклифлар кўриб чиқилди.

BEPU2936

Мазкур Клубнинг асосий мақсади, Президентимизнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувдаги фикрларидан келиб чиқиб, Мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантиришга, аввало ижодкорларни ўз фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиши, билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатиши, шунингдек, миллий эстрада санъатини ҳар қандай бегона таъсирлардан, айниқса, эндигина вояга етиб келаётган ёш истеъдод соҳибларини “оммавий маданият” руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, мазмунсиз, савияси паст куй-оҳанглар ва қўшиқларнинг пайдо бўлишини олдини олиш, хорижий санъаткорларнинг ижроси ва ҳатти-ҳаракатларига тақлид қилиш каби салбий ҳолатларни батараф этиш, миллий урф-одатларимиз ва одоб-аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатларнинг зарарли оқибатларини эстрада хонандаларига тушунтириш, шунингдек, ёш иқтидорли истеъдод соҳибларига ижодий-услубий ҳамда, ташкилий томондан малакали кўмак бериш, каби муҳим вазифаларни амалга оширишдан иборат.

OWTK2760