OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА! 26.01.2018 07:38

 photo (2)

Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси  жорий йилнинг 20-21-январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ижодий сафарда бўлишди. Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, 20-январь куни соат 11-00 да ва 15-00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Академик Мусиқали театрида режиссёр Марат Азимовнинг  «Ўжарлар» спектакли намойиши бўлиб ўтди. Мазкур спектаклда бош ролларни ижро этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Толиб Мўминов, Ҳожиакбар Комилов, Раъно Ярашева, Тоҳир Саидов, Гулчеҳра Ибрагимбековаларнинг  ўз ролларини Қорақалпоқ миллий колоритини маромига етказиб, маҳорат билан ижро этишларидан, томошабинлар мамнун бўлишди.

Шу куни театр директори  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов  раҳбарлигида  Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов ва театр жамоасидан С.Юнусова, Р.Каримов, Ў.Менглибаев, А.Қодиров,  С.Отажонов  ва  бошқалар,  Тўрткўл  тумани  ҳокимияти   залида, Туман  халқи  билан ижодий  учрашув   ўтказдилар.  Учрашувда туман коллеж, лицей  ўқитувчилари  ва ўқувчилари  ҳам  иштирок этишди.

21-январь куни соат 11-00 ва 15-00 да «Тақдир синовлари»  спектаклининг намойиши бўлиб ўтди. 
Спектаклга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Бошлиғи М.Т.Ерниязов, ҚР Жўқорғи Кенгеси бошлиғининг ўринбосари А.Хамраев, ҚР Вазирлар Кенгеси раиси Қ.Сариев, ҚР Жўқорғи Кенгеси қўмита раислари Д.Қурбаниязов, С.Турманов, ҚР Вазирлар Кенгеси раисининг ўринбосари М.Жуманов, ҚР Маданият вазири П.Айтмуратов,  Ўзбекистон Ёшлар уюшмаси  ҚР Кенгеси бошлиғи А.Данияров ва бошқа давлат арбоблари оила аъзолари билан ташриф буюришди.
Спектаклда Асосий ролларни ижро этган актёр ва актрисалардан Жайрон бобо-Ўзбекистон халқ артисти ЭркинКомилов, Гулсим момо-С.Юнусова, Бутинбой-А.Набиев, Қулмурза-Ў.Менглиев, Есонқул-Р.Каримов, Сара-Х.Тошмуҳамедовалар ўз ижролари билан Қорақалпоқ томошабинлари кўнгилларидан жой олдилар. 

Спектаклдан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бошлиғининг ўринбосари А.Ҳамраев, ҚР «Нуроний» жамғармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Ш.Уснатдинов, Ўзбекистон  халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори  Н.Ансатбаев ва бошқалар, Ўзбек Миллий Академик Драма театри жамоасига намойиш этилган спектакллар юзасидан ўз фикрларини билдириб, Театр жамоасига ижодий  муваффақиятлар   тилашди.  Шундан сўнг, ўз навбатида театр директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, Ўзбекистон халқ артисти  Эркин Комилов ҳам, Қорақалпоқ  халқининг  меҳмондостлиги учун ўз  миннатдорчикларини  билдиришди.

Ижодий сафар мазмунли ўтди ва Қорақалпоқ театр ихлосмандлари учун таассуротларга бой бўлди.