OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«ЗУВОЛА» АСИЛ ҚЎШИҚЛАР МИЛЛИЙ ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ! 27.01.2018 05:17

2

ЗУВОЛАСИ ПИШИҚ ҚЎШИҚ ТАНЛАЙМИЗ!

 

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳамда, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси янги “Zuvоla” асил қўшиқлар миллий танловини эълон қилади!

Танловга маънавиятимизга зид бўлмаган мавзу ва жанрдаги профессионал қўшиқлар (аудиоёзув шаклида) жорий йилнинг 15 февралигача қабул қилинади.

Танлов натижаларига кўра, тoп-20 қаторидан ўрин олган сара қўшиқларнинг ҳар бири учун 20 миллион сўмдан пул мукофоти тайинланган.

Яхши, деб топилган 30та қўшиқнинг ҳар бири учун 3 миллион сўм рағбатлантирувчи мукофот сифатида белгиланган.

Танловдан ўтган зуваласи пишиқ қўшиқлар Ўзбекистон теле- ва радиоканаллари орқали бепул эфирга узатилиши кўзда тутилган.

Саралаб олинган қўшиқлар асосида "Истиқлол" санъат саройида катта гала-концерт намойиш этилади.

Танлов ғолиблари Наврўз байрами арафасида мукофотланадилар (рўйхат ОАВда эълон қилинади).

Ижодий ишлар Telegramдаги +998998232020 рақамига mp3 форматида юборилиши сўралади (қўшиқ ижрочиси ва ижодкорининг исм-фамилияси ва телефон рақами ҳам илова қилиниши лозим).