OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МУСИҚАЛИ ДРАМА ТЕАТРИ ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎШ ВИЛОЯТИДА ГАСТРОЛЬ САФАРИДА! 03.02.2018 22:02

 6a7e2e0bd555eb901cb290f00a8d5653

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПҚ–3022 сонли “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти мусиқали драма театрининг 24 кишидан иборат жамоаси Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятига гастроль сафарига юборилди.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Театр жамоаси гастроль давомида Нурилло Аббосхон қаламига мансуб “Азиз” драмасини томошабинлар ҳукмига ҳавола етмоқда. “Азиз” драмаси давлатимиз сиёсатининг узвий бўлаги бўлган “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!” шиори асосида тайёрланган.

Мазкур спектаклни режиссёр Шуҳрат Абдуллаев саҳналаштирган. Бош қаҳрамон - Азиз ўта соддадил, тўпори, болаларча характерга эга бўлган оддий қишлоқ йигити бўлиб, эндигина катта ҳаётга қадам қўйган вақтида, ўз ҳаёт йўлида турли қийинчиликларга дуч келади ва ҳаёт фақат текис йўлдан иборат эмаслигини, ўз ўрнини топиш учун сабр-тоқат, ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, фақатгина олдинга қараб интилиш кераклигини англаб етади. Қийинчиликларга қарамасдан, Азиз вақт ўтгани сайин кучли характер эгасига айланиб, мутлақо таниб бўлмас даражада руҳан ва жисмонан ўзгаради, ҳамда  яхши инсонларнинг ёрдами ва ўзининг интилишлари туфайли тобланиб, камолга етади. Атрофдагиларга ва яқинларига қийин кунларида кўмакка ошиқади.

Спектакль одамларни ҳушёрликка, меҳр билан тарбияни биргаликда олиб боришга, ёшларни келажакка ишонч билан қарашга, ҳар қандай қийинчиликларни сабр-тоқат, матонат, билим ва меҳнат билан енгиб, фақат олдинга интилишга ундайди.