OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҲАРБИЙЛАРГА БИЗ ҲАМ МАДАДКОР! 07.02.2018 08:07

Маълумки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувида адабиёт ва санъат, маданият тизимини ривожлантириш, халқимиз маънавият ва маданиятини янада жонлантириш тўғрисида қатор кўрсатмалар, чора-тадбирлар масаласини илгари сурган эдилар.

photo (2)

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, шу мақсадда Андижон вилояти Мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси  Хонобод шаҳридаги 9260 сонли ҳамда, 78 328 сонли ҳарбий қисм хизматчилари билан учрашувда бўлдилар. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 80-йиллиги кенг тарзда нишонланди.

photo (1)

Тадбирда шартнома асосида йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириб бориш, элга содиқ ва қалқон ўғлон бўлишдек муқаддас бурчларини доимо сергак ва сафарбар бўлиб бажаришлари тўғрисидаги фикрлар тингланди. Сўнгра, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Тўйлар муборак” асари асосида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳабибуллоҳ Юнусов саҳналаштирган спектакль намойиш этилди. Спектаклда ҳозирги куннинг долзарб мавзуси бўлмиш тўй маросимларининг дабдабали ўтказилиши оқибатида, ортиқча сарф-харажатларнинг кўпайиб бораётгани салбий ҳолатларга олиб келаётгани ҳақида, ҳикоя қилинади. Биринчи галда нафақат катталар, балки турмуш бўсағасида турган ёшлар бундан ўзларига керакли хулоса чиқаришлари кераклиги уқтирилади.

Мазкур кеча ёшларнинг ўзларини қизиқтирган фикр-мулоҳазалари билан якунланди.