OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ДАВЛАТ МУАССАСАСИДАН ЭСЛАТМА! 09.02.2018 01:04

95eab18bc82451d5d8e76192d0030c41

Жорий йилнинг январь ойида «Ўзбекконцерт» Давлат муассасасида “2017 йилда бажарилган ишлар ва 2018 йилдаги устувор вазифалар” мавзусидаги Матбуот анжуманида «Ўзбекконцерт» Давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров томонидан, Ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатадиган, миллий менталитетимизга мутлақо зид бўлган клипларнинг олдини олиш мақсадида, Клипларни назорат қилиш бўйича “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси томонидан Бадиий Кенгаш ташкил қилинган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Бу Клиплар бўйича Бадиий Кенгаш бўлиб, 15 та аъзодан иборат ва бу Бадиий кенгаш ҳар ҳафта бир марта йиғилиб, тўпланган клиплар муҳокама қилинади. Яъни, хонанда клипини бирор Телеканалда намойиш қилишдан аввал, албатта мазкур Бадиий кенгаш тасдиғидан ўтказиши керак. Ҳаттоки, интернет тармоқларига беришдан аввал ҳам. Тасдиқдан кейингина телеканалларга, эфирга, интернетга берилади. Бундан мақсад, миллий менталитетимизга мос келмайдиган клиплар суратга олинишининг олдини олиш, ўзбек санъатини ҳар тарафлама юксакка кўтариш. Яна бир жиҳати, клип суратга олмай туриб ҳам, сценарийни Кенгашга олиб келиб, тасдиқлатиш мумкин. Агар эътироз бўлса, ўша ернинг ўзида сценарийни ўзгартириш мумкин, табиийки, вақт ва маблағ ҳам тежалади, ҳамда клипларни экрандан олиб ташлаш ҳолатларининг ҳам олди олинади.

Шундан келиб чиққан ҳолда,

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий Кенгашининг хулосасини олиш тартибига ЭСЛАТМА

 

1. АСОС

Ушбу Эслатма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил  9 декабрдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда лицензия олган юридик ва жисмоний шахсларга тушунтириш бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Хулоса олиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида фаолият юритадиган Кенгаш” нинг масъул котибига тақдим этади:

а) хулоса бериш тўғрисидаги аризани;

в) қўшиқлар ва уларга ишланган ёки ишланаётган видеоклипларни СD дискда ҳамда, клипнинг қисқача мазмуни (сценарийси)ни, қўшиқ матни, матн муаллифи, ижрочи, бастакор ҳақидаги маълумотни;

б) хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Кенгашга бевосита ёки олинганлиги тасдиқланган ҳолда алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади.

г) хулоса олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган бунинг аксини исбот қилмагунига қадар барча ҳолларда ишончли деб ҳисобланади.

3. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Кенгаш қўшиқлар ва уларга ишланадиган видеоклиплар савиясини баҳолашда ва лицензиатларнинг аризаларни кўриб чиқишда:

қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий даражасига;

тақдим этилган репертуарнинг миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга мувофиқлигига;

қўшиқлар ва уларга ишланган ва ишланадиган видеоклиплар(сценарийси)да Ватанга садоқат, севги, муҳаббат ва инсонийлик сингари эзгу ғоялар акс этганлигига эътибор қаратади.

Лицензиатнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи, томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи асарлари маъқулланмайди.

Кенгаш бадиий жиҳатдан етук, умуминсоний ва миллий қадриятларга мувофиқ, халқимизнинг менталитетига мос бўлган қўшиқлар ва улар асосида яратилган видеоклипларнинг оммалашишига кўмаклашади.

4. НОЖОИЗ ҲАРАКАТЛАР

Клипда умуминсоний ва миллий маданиятга зид бўлган, ножоиз ҳатти-ҳаракатлар, турли ғоявий таҳдидлар акс этмаслиги лозим. Жумладан:

•гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар тарғиботи;

•қонли, террористик ҳатти-харакатларни тарғиб қилувчи, уруш ва қўпорувчиликка майл уйғотувчи тасвирлар;

•динлар ва миллатлар аро нифоқ, зиддият уйғотувчи унсурлар;

•давлат рамзлари (герб, байроқ, Президент) тасвиридан ножоиз, ноўрин фойдаланиш;

•турли фирма, компаниялар ҳамда уларнинг маҳсулотларини ошкора ва яширин реклама қилиш;

•ётоқхона ва бошқа хосхоналарда хонандаларнинг ёнбошлаб, ўзбекона одоб қоидаларига зид ҳолатда қўшиқ куйлаши;

•оммавий маданиятга хос тарзда очиқ-сочиқ, йиртиқ-ямоқ, ярим-яланғоч кийиниш ҳолатлари;

•шаҳвоний ҳирс ва беҳаёликни, енгил-елпи ҳаётни тарғиб қилувчи оҳанг ва тасвирлар;

•тана аъзоларига туширилган турли татуировка ва "нақш"ларни кўрсатиш;

•эркак хонандаларнинг аёллар каби кийиниши, безаниши, айтайлик, ҳар хил зираклар тақиши ва шунга ўхшаш номуносиб ҳолатлар;

•қўшиқ матни ва мазмунига ҳеч қандай алоқасиз равишда, фақат қимматбаҳо машиналару қасрдай уйларни, ярашиқсиз зебу зийнатларни кўрсатиб кўз-кўз қилиш; 

•муқаддас қадамжолар, табаррук ёдгорликлар, қутлуғ меросимизга нисбатан ҳурматсизлик қилинган ҳолатлар;

•ўзбекона урф-одатларимизга ёт, ўринсиз ва беўхшов ҳаракатлар.

 Изоҳ:  Қўшиқ матнидан келиб чиққан ҳолда фойдаланилган, эзгу ғоялар тарғиботига хизмат қилувчи салбий образ ва ҳолатлар, агар мақсад амалга ошган бўлса, Кенгаш томонидан рад этилмайди.  

 5. ХОТИМА

Кенгаш томонидан кўрсатилган камчилик ва нуқсонлар бартараф этилгач, клип қайта кўрикка тақдим қилиниши мумкин. Кўпчилик овоз билан маъқулланган клиплар эфир ва бошқа намойишларга тавсия этилади.