OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

RIZA NOVA 2018 ГАЛА КОНЦЕРТИ ОЛДИДАН ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ! 12.02.2018 05:57

 photo (8)

11 февраль куни,  15-16 февраль кунлари бўлиб ўтилиши кутилаётган Riza Nova 2018 Гала концерти олдидан, “Youtube.com”даги Riza Nova Uz каналининг 2017 йил давомида энг кўп кўрилган клиплари эгаларини Тақдирлаш Маросими бўлиб ўтди.  Мазкур Маросим Riza Nova Канали билан ҳамкорликда бўлган ОАВ вакиллари гувоҳлигида ўтказилди. 

Riza Nova Канали ҳақида маълумот: Мазкур Канал 2013 йилда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган. Каналга Ўзбек эстрада ижодкорларининг ижод намуналари жойлаштирилади. Бугунги кунга келиб, Riza Nova Канали фойдаланувчилари сони 1 миллион 300 мингдан ортди, каналга юкланган видеоларининг кўрилганлик сони 1 миллиард 700 миллиондан ортиб кетди.

photo (4)

11 февраль куни ўтказилган Тақдирлаш маросимидан видеолар, 15-16 февраль кунлари бўлиб ўтилиши кутилаётган Riza Nova 2018 Гала концертида монитор орқали намойиш этилади ва томошабинлар қайси клиплар мазкур Каналда, кўп кўрилганлигини билиб олишлари мумкин бўлади.

Тақдирлаш Маросими давомида 12 та энг кўп марта кўрилган Клиплар эгалари тақдирландилар.

photo (5)

Жумладан, Улуғбек Раҳматуллаев ва

photo (6)

Зиёданинг “Мени сев” дуэтига суратга олинган клип,

photo (3)

Райҳон ва “Божалар” Жаҳонгир Позилжоновнинг “Алдамагин” дуэтига суратга олинган клип,

photo (1)

Муниса Ризаеванинг “Аламим бор” қўшиғига суратга олинган клип,

photo (2)

Шохруххоннинг “Паризод” қўшиғига суратга олинган клип (совринни рафиқаси актриса Асал Шодиева қабул қилиб олди),

photo (7)

Сардор Раҳимҳоннинг “Онам” қўшиғига суратга олинган клип,

photo (9)

Гулсанам Мамазоитованинг “Кел” қўшиғига суратга олинган клип,

photo (10)

“Уммон” гуруҳининг “Сен меники эмассан” қўшиғига суратга олинган клип ва бошқалар...

photo (11)

Яна қайси клиплар эгалари тақдирланганлигини билмоқчи бўлсангиз, ҳамда нафақат совриндорлар, балки эстрадамизнинг кўплаб таниқли хонандалари иштирок этадиган ажойиб гала концертни кўрмоқчи бўлсангиз, шошилинг, вақт оз қолди! 15-16 февраль кунлари Riza Nova 2018 Гала концертида барчасига ўзингиз гувоҳ бўлинг!

Саида Вахобова