OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЗУВОЛА” ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНИШИГА САНОҚЛИ КУНЛАР ҚОЛДИ! +ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ФИКРЛАРИ! ЭКСКЛЮЗИВ! 12.02.2018 06:45

 photo (23)

“Зувола” танлови якунланишига жуда оз фурсат қолмоқда!

photo (15)

photo (8)

Танловнинг профессионал мутахассислардан иборат Ҳайъати аъзолари қўшиқларни синчковлик билан саралашмоқда!

Танловга юборилаётган қўшиқларнинг аксарияти, афсуски аввал эфир юзини кўрган қўшиқлар! Танлов ҳақида, иштирокчилар “фақат янги, ҳали ҳеч қаерда янграмаган қўшиқлар бўлиши керак!” деган сўзларни тушунишмаган, ёки айнан шунга эътибор қилишмаган кўринади! Аввал, радио ва ТВ орқали янграган қўшиқларни Танловга юборилгани, Танлов талабларига риоя қилинмаганликдир. Танловда иштирок этиш учун, янги, ҳали ҳеч қаерда янграмаган қўшиқлар бўлиши керак!

Бундан ташқари, тингловчилар асил қўшиқлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида, тушунчага эга эмасдек, сабаби, аксарият қўшиқлар, шундоқ хорижий мусиқани олиб, унга сўз қўйиб куйланган қўшиқлардир! Афсуски, ижодкорлар бу каби қўшиқлар “плагиат” саналишини ҳам, унутиб қўяётгандек...

photo (6)

Танлов Ҳайъати аъзолари бир неча юзлаб қўшиқларни бирма-бир тинглаб, саралашмоқда! Айрим қўшиқлар бошланишиданоқ мусиқаси “бегона” эканлиги, “хорижий” қўшиқларнинг “эгизаги” эканлиги маълум бўлмоқда! Буни албатта, Танловнинг мутахассислардан иборат Ҳайъати, дарҳол аниқлаб, аслида қайси қўшиқ эканлигини маълум қилишяпти!

Шунинг учун ҳам, Танлов иштирокчиларидан ҳеч қаердан ўғирланмаган ва ҳали ҳеч қаерда янграмаган янги қўшиқларни юборишлари талаб этилади!

 IMG_6937

Маданият  Вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков: - Шу кунгача танловга келаётган қўшиқлар сони мингдан ортди. Юборилган қўшиқлар ичида, йиллар давомида хит бўлган қўшиқлар кўп. Улар яшаяпти. Уларни Танловга юборишлари керак эмас. Бизга ўлмас янги асарлар керак! Лекин, афсуски, келаётган янги қўшиқларнинг 90 фоизи Танлов даражасида эмас! Эшитганда ҳайратлантирадиган Танлов даражасидагилари жуда кам. Лекин, янги ва яхши овозлар жуда кўп! Аммо, бизда, асар, қўшиқлар танлов бўляпти-ку. Охирги вақтда ҳамма ўзи ижод қилишга ўтиб кетганлиги учун, бастакорлар билан ҳамкорлик йўқ бўлиб кетганлиги учун ҳам, ижодий маҳсулотларнинг савияси тушиб кетмоқда, деб ўйлайман. Мутахассислар шуғулланмай қўйган. Хонандаларнинг ўзи ижод қилиб, шеърини ҳам ўзи ёзиб, мусиқасини ҳам ўзи басталаётганлиги, мутахассислар билан ишланмаганлиги учун ҳам, шундай ҳол юз бермоқда. Мутахассислар билан ишланган савияли, ҳақиқий, биз кутгандек мукаммал асарлар, афсуски ҳали келгани йўқ...  Биз ҳам, бекорга Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмасидан вакиллар чақирмадик. Танлов эълон қилинганида мен, “Мутахассислар бирга ижод қилинглар, шунда яхши асар туғилади”, деган гапни бежиз айтмадим! Чунки, шоир билан бирга ўтириб ижод қилганингизда, масалан, қайсидир сўз оҳангда жарангламаслиги мумкин, шунда “мана шу сўз жарангламаяпти” десангиз, шоир уни жарангдор сўзга ўзгартириб беради. Бастакор ҳам бирга ўтириб ишлаганда, янада бошқача бўлади. Ундан сўнг, қўшиқни сайқаллаш мумкин бўлади. Мени мақсадим, мана шу Ижодий учликни шакллантириш! Санъаткорларни шунга ундаганим, улар ҳам буни ҳис қилсин. Бир-икки марта, мана шундай мутахассислар билан, ижодий учликни шакллантирган ҳолда бирга ишласа, ҳақиқий асар қандай яратилишини билади. Шундай ишлаган ижодкор, кейин ҳам ижодида шундай ишлаш тарафдори бўлади. Қўшиқ профессионал даражада бўлиши учун хонанда, шоир, бастакор бирга ўтириб ишлаши  керак!

 photo (3)

“Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси Директори Одилжон Абдуқаҳҳоров: - Қўшиқларни саралашга мутахассисларни жалб этдик. Қўшиқларни саралашда уларнинг сўз бойлигига, мусиқасига, ижросига, ҳамма жиҳатларига эътибор қилинади. Ҳар бир жиҳат биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз ҳар бир радиода “Зувола” рукнини очяпмиз. Унда Танловда танлаб, саралаб олинган қўшиқлардан ҳар куни маълум бир вақтда эфирда кетишини йўлга қўямиз! 

 photo (17)

«Замин» студияси Раҳбари Саъдулла Абдуллаев: - Танловдан мақсадимиз, асил қўшиқларни танлаб олиш! Янгилик қилиш! Келаётган қўшиқларни ҳар куни мутахассисларимиз ўтириб, тинглаб, саралаб олишмоқда! Энди келаётган қўшиқлар орасида кўчирма қўшиқлар ҳам бўляпти. Биз бунга қаршимиз. Уларни мутахассисларимиз аниқлаб, юборганларга “бу кимни қўшиғи?” деса, тан олмай “ўзимиз ўйлаб топганмиз, ўзимиз ёздик, куйини ўзимизни басталадик” деганда қўшиқни кўчирилган эканлигини исботлаб, ўзига юборилганлигининг шоҳиди бўляпмиз. Ижодкорларни қизиқтириш учун, тўртталик, яъни, шоир, бастакор, аранжеровкачи ва хонанда биргаликда ишлаши тарафдоримиз! Мукофот ҳам шу тўртталик учун белгиланган. Ўйлайманки, бу танлов ўзининг маҳсулотини беради! Берилаётган қўшиқларни агар зуволаси пишиқ бўлса, етишмовчиликларини мутахассислар аниқлаб, керакли маслаҳатларни ҳам беришяпти.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

foto.jpg

 

Фотолар учун фотограф Нодир Убайдуллаевга

миннатдорчилик билдирамиз

photo (5)

photo (14)

photo (4)

 

photo (22)

 photo (13)

photo (2)

photo (18)

 photo (12)

photo (21)

photo (11)

photo (19)

photo (10)

photo (7)

photo (16)

photo (9)