OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ИСЛОМ КАРИМОВ – МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ” КИТОБ-АЛЬБОМИНИНГ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ ВА КОНЦЕРТДАН! 12.02.2018 06:40

 IMG_7327

Куни кеча “Туркистон” санъат саройида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган ва нашр қилинган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” китоб-альбомининг тақдимотига бағишланган “Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит” шиори остида тантанали маросим ва концерт бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Қосимов сўзга чиқди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, илм-фан, маданият, санъат намояндалари, ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг рафиқаси, китоб-альбом лойиҳа муаллифи Татьяна Каримова, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги давлат стипендияси соҳибаси Д.Холжигитова ва бошқалар сўзга чиқиб, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ҳақида самимий фикрларини баён этдилар.

IMG_7359

Сўнг, тадбирнинг мусиқий қисмига ўтилди ва унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов,

IMG_7301

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Муяссар Раззоқова,

IMG_7367

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

1

Ўзбекистон Халқ артистлари Муножот Йўлчиева,

IMG_7354

Абдуҳошим Исмоилов,

IMG_7387

Зулайҳо Бойхонова,

IMG_7358

Рамз Усмонов,

IMG_7363

Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова,

IMG_7383

Муҳсинбек ва Яҳъёбек Мўминовлар, Алишер Файз  ва бошқалар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ хотиралари билан бўлишдилар, ҳамда ўзларининг энг сара ижод намуналарини тақдим этдилар.

IMG_7329

Тадбир якунида Санъаткорларга ҳам, “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” китоб-альбоми совға қилинди.

Саида Вахобова

 IMG_7386

IMG_7368

 

IMG_7252

IMG_7346

IMG_7348

IMG_7345

IMG_7275