OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒ МУТАФАККИРЛАРГА ЭҲТИРОМ! 12.02.2018 08:00

 NQOP8159

Шу кунларда вилоятимизда ҳам ўз ижоди билан ўзбек адабиётини юксакларга кўтарган ғазал мулкининг султони, улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг таваллуд кунлари кенг нишонланмоқда.

 

Шундай тадбирлардан бири Қибрай туманидаги “Дўрмон” маданият саройида вилоят, туман ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вакиллари, навоийшунос, адабиётшунос олимлар, ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирокида ўтказилди.

“Назм ва наво” мавзусига бағишланган маънавий-маърифий кечада адабиётимиз фидойилари томонидан моҳирона ўқилган ғазаллар қалбларни эзгулик нурлари ила ёритгандек бўлди.

– Навоий ҳазратларининг сўзларининг мағзини чаққан инсон ҳеч қачон кам бўлмайди, – дейди “Маҳалла зиёси” республика ўқув-услубий маркази бош мутахассиси Баҳодир Суюнов. – Бобокалонимиз, инсонни, инсон кўнглини биринчи ўринга қўйганлар. Унинг халқ манфаати йўлида илгари сурган ғоялари бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишларига ҳам ҳамоҳангдир.

– Тарихда фақат маънавий бутунликни тараннум этган асарларгина яшаб қолади ва ўз муаллифларини авлодлар қалбига муҳрлайди. Навоий ва Бобур ижод намуналарини биз мана шундай ўчмас асарлар қаторига киритамиз, – дейди филология фанлари номзоди, доцент Адиба Давлатова. – Шоир бутун ижоди давомида ҳақ сўзни айтишга ҳаракат қилди ва бошқаларни ҳам шунга чорлаб қолди. Бу бугунги кун учун ҳам муҳим саналиб, ундаги маърифатпарварлик, комилликни касб этиш туйғулари ёшлар тарбиясида алоҳида ўрин тутмоқда.

NPSI8969

ODOA2083

Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ва бошқа санъаткорларнинг Алишер Навоий ғазаллари билан айтиладиган куй-қўшиқлари тадбирга файз бағишлади. “Навбаҳор” рақс ансамбли, Ўзбек Миллий академик драма театри актёрларининг чиқишлари иштирокчиларни бефарқ қолдирмади.

***

UTZV1364

Чирчиқ шаҳридаги 7-Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ҳам, улуғ алломаларимиз Алишер Навоий ва шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг ҳаёти ва ижодига бағишланди. “Бири шоирлар султони, бири шоҳу шоир” мавзусидаги кечада икки буюк шоирнинг улкан адабий, маънавий мероси ҳақида сўз борди.

***

HVVC4065

Бекобод шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўз мулкининг султони – А. Навоий ҳамда шоҳ ва шоир – Мирзо Бобур” мавзусидаги адабий-бадиий тадбир эса, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шаҳар кенгаши, “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” бўлимлари томонидан ташкил этилди. Унда навоийшунос, бобуршунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда ўқувчилар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларидан, рубоийларидан ўқиди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

***

Халқимизнинг жаҳонаро обрўси, эътиборига дахлдор улуғ алломаларимиздан бири буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди нафақат адабиёт, шеърият ихлосмандлари, балки инсонийлик оламининг ҳуш ҳавосидан баҳраманд ҳар бир кексаю ёшга ибратдир.

VNSW9572

Улуғ шоирнинг 577 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда вилоят, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги фаоллари, Ёшлар иттифоқи етакчилари ташаббуси билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари, Чирчиқ Давлат педагогика институти талабалари иштирок этди. Шаҳар марказида қўр тўкиб турган буюк мутафаккир шоир ҳайкали пойига гуллар қўйиб, таъзим бажо келтираётган ёшлар тимсолида ҳазрат Алишер Навоий орзусидаги комилликка интилаётган ўғил-қизларни кўриб, қалблар яйрайди. Улар бобокалонимизнинг “Ёшлик – ҳаёт гулшанининг баҳори, мана шу пайтдан ҳаётнинг асосини яратишинг керак” деган ўгитлари, давлатимиз раҳбарининг: “Эртанги кунимиз эгалари ҳар томонлама оқил, доно, ҳар соҳада пешқадам бўлишлари керак”, деган сўзларини дилга жо қилган зукко ёшлар эканини яна бир бор намойиш этишди. Ёшлар ўқиган шоир шеърлари, ғазаллари, достонларидан парчалар улуғларимиз ўгитларига муносиб жавоб бўлиб янгради. Зеро, Навоийни англаш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар нишоналари ҳали сархил мевали дарахтларга айланиши шубҳасиз.

HBPU4745