OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТЛАРИ КЛУБИ»НИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИДАН! МАДАНИЯТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲАҚИДА ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ФИКРЛАРИ! 16.02.2018 21:01

 IMG_7697

Куни кеча «Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

IMG_7772

Йиғилишда бугунги кунда мазкур Клуб фаолиятидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Клубнинг жорий йилдаги 25 кунлик иш фаолияти ҳақида қисқача сарҳисоб қилиниб, жумладан, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан, уларнинг ғазаллари асосидаги янги қўшиқларни кўпайтириш ва унга ёшларни янада кўпроқ жалб қилиш масаласи, “Ёшлар” Телеканалида ташкил қилинаётган “Халқ артистлари Клуби” деб номланган янги кўрсатув, Клубнинг интернетдаги веб сайти ташкил этилаётганлиги ва уни маълумотлар билан таъминлаш масаласи, Клуб қошида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар гуруҳини ташкил этиш масаласи, ҳамда унга номзодлар тавсия қилиш, Мусиқа мактаблари дарсликларини ўрганиб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 3 августдаги Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказган учрашув баёнида белгиланган бир қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мазкур Клуб аъзолари бўлган Ўзбекистон Халқ артистларини Республикамиз бўйлаб, барча вилоят, туманлардаги мусиқа ва санъат мактабларига бориб, у ерлардаги ўқув ишлари билан яқиндан танишиб, таълим олаётган иқтидорли ёшларга ўз билим ва кўникмаларидан сабоқ, ҳамда керакли маслаҳатларни берганликлари, маҳорат дарслари ўтказганликлари ҳақида алоҳида айтиб ўтилди.

IMG_7675

Шунингдек, Халқ артистларининг Мусиқа ва санъат мактабларига ташрифлари давомида, гувоҳ бўлинган айрим мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, Мусиқа ва санъат мактабларини ислоҳ қилиш, улардаги педагогик кадрлар масаласи, Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, Ўқув дастурларига ўзбек бастакорларининг ҳам асарларидан киритиш, Мусиқа мактабларида ёшларни кўпроқ Миллий мумтоз санъатимиз асарларидан баҳраманд этиш, дарсликлар масаласи, ҳамда Мусиқа ва санъат мактабларининг айримларидаги ташқи шароитларни ҳам яхшилаш масалалари (мактаб ҳовлисидаги йўлларни текислаш, ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчилар соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган айрим дарахтларни кесиб, ободонлаштириш ишларини йўлга қўйиш) ва  бошқа масалалар юзасидан таклифлар муҳокама қилинди.

IMG_7781

IMG_7783

Муҳокама давомида Ўзбекистон Халқ артистлари Хайрулла Лутфуллаев, Насиба Абдуллаева, Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов, бу борада ўз фикр ва таклифларини жонкуярлик билан баён этишди.

IMG_7786

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби Раиси Озодбек Назарбеков, айрим ёшларни мусиқа ва санъат мактаблари, коллежларда таҳсил олаётганда, ҳеч қандай нуфузи ёки бирор аҳамиятга эга бўлмаган айрим хорижий фестивалларда иштирок этиб, у ердан сертификат олиб келган ҳолда, Олий ўқув юртига Гранд асосида ўқишга киришни даъво қилиши мумкин бўлган ҳолатларни, яъни ўша Халқаро Фестиваль ёки танловда иштирок этган болаларни аслида етарли даражада билим ва иқтидорли эмаслигидан, аслида ўша Фестиваль ва Танловларни ҳеч қандай нуфузга эга эмаслиги ҳам маълум бўлганлиги, ҳамда келажакда бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги учун ҳам,  махсус Эксперт Комиссияси, маслаҳатчиларни жалб этилган ҳолда, Халқ артистлари Клуби вакиллари билан биргаликда, мусиқа ва санъат борасида Ёшлар иштирок этаётган “Халқаро Фестиваль ёки Танлов”ларни нуфузи қай даражада эканлигини аниқлаб, махсус рўйхат қилиб, тасдиқлаб,  ёшлар фақат ўша рўйхатга киритилган Танловларда иштирок этиб, ғолиб бўлган тақдирдагина, Олий ўқув юртига Гранд асосида ўқишга кириши мумкинлигини жорий этиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 IMG_7785

Шунингдек, Кадрлар масаласи борасидаги етишмовчиликни ҳал қилиш учун, Озодбек Назарбеков олис ҳудудлардаги мавжуд Мусиқа ва санъат мактабларини ўрганиб чиқиб, қайси мутахассислик бўйича мутахассис етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ўша ердан ўқишга келганларни Мақсадли қабул қилиш, яъни, кейинчалик ўша ҳудуддаги мутахассис етишмаётган Мусиқа ва санъат мактабларида ишлаши учун тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

IMG_7778

Клуб Раиси Озодбек Назарбеков шунингдек, эфирга қўйишга тайёрланаётган янги “Халқ артистлари Клуби” кўрсатуви концепцияси борасида ҳам, ўз фикрларини билдириб, унинг асосий мезонларини алоҳида айтиб ўтди.

IMG_7773

Клуб қошида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар гуруҳини ташкил этиш масаласи бўйича, Озодбек Назарбеков уларнинг санъат йўлида фидоийлиги, куч-ғайрати Клуб фаолияти учун зарурлигини билдирган ҳолда, Клуб аъзоларидан номзодлар борасида тавсиялар беришларини сўради. Тавсия қилинган номзодлар чақиртирилиб, суҳбатдан ўтишгач, уларнинг Клуб билан доимий ҳамкорлиги йўлга қўйилиши маълум қилинди.

 IMG_7771

Шунингдек, Озодбек Назарбеков Клуб қошида 6 кишидан иборат Маслаҳат ва Муносабат Кенгаши ташкил қилинганлигини маълум қилиб, унинг аъзоларини эълон қилди.  Булар, Мусиқа ва бастакорлик йўналиши бўйича Абдуҳошим Исмоилов, Эстрада йўналиши бўйича Мансур Тошматов, Миллий мумтоз ва анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича Муножот Йўлчиева, Опера йўналиши бўйича Аваз Ражабов, Рақс йўналиши бўйича Қодир Мўминов, Фольклор, поп-фольк йўналиши бўйича Маҳмуд Намозовдан иборат бўлиб, айрим тезкор қарор қабул қилиш, ёки фавқулодда вазият юзасидан бутун Халқ артистлари Клуби аъзолари йиғилмай, вазият ёки Қарор, мазкур Кенгаш аъзолари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкинлиги белгиланди.

IMG_7767

Озодбек Назарбеков Маданият тўғрисида Қонун қабул қилиниши ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди: - Маданият тўғрисида Қонун қабул қилиниши керак. Мазкур Қонунда Маданият вазирлигининг ҳар бир тизимдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатилиб берилади. Тегишли бўлмаган мажбуриятларни, “йўқ, бу менинг ишим эмас, ваколатимга кирмайди” дейиш имконияти пайдо бўлади. Агар мажбурият бўлса, буни Қонуний равишда амалга ошириш масаласи юзага келади. Вазирликда айнан шундай нормалар бўлмаганлиги учун ҳам, шу кунгача юзага келган кўплаб вазиятлар ўз ечимини топади, деб ўйлайман. Муҳими, Маданият вазирлигининг Ҳукумат олдидаги аниқ позицияси пайдо бўлади.

IMG_7762

Шунингдек, Озодбек Назарбеков “Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби” нуфузини янада ошириш учун, уни Юридик Ташкилотга айлантириш таклифини берди ва таклиф Клуб аъзолари томонидан маъқулланди.

 IMG_7699

Ҳозирда Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби фаолиятида фаоллик ва катта ўзгаришлар кузатила бошланди. Клубда ҳозирда амалга оширилаётган ўзгаришлар, келажакда албатта ўзининг муҳим самарасини бериши кутилмоқда.

Саида Вахобова