OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БАДИИЙ КЕНГАШ! ИЛК ЙИҒИЛИШ! ҚАЙСИ КЛИПЛАР БАДИИЙ КЕНГАШДАН ЎТМАДИ ВА НИМА УЧУН? БАДИИЙ КЕНГАШ АСЛИДА ХОНАНДАЛАРГА ДЎСТ! 19.02.2018 05:26

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб, «Ўзбекконцерт» Давлат Муасасаси ҳузурида қўшиқлар ва уларга суратга олинган видеоклиплар савиясини баҳолаш бўйича Бадиий Кенгаш ўз фаолиятини бошлади.

photo (1)

Куни кеча мазкур Бадиий Кенгашнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Бадиий Кенгаш аъзоларининг хулосасини олиш ва кўриб чиқиш учун тақдим этилган видеоклиплар муҳокама қилинди.

photo (6)

Мазкур Бадиий кенгашни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, миллий эстрада қўшиқчилик санъатида ижод қилаётган хонандалар, ижрочи ёшлар фаолиятига амалий ёрдам бериш, ижодий ишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, қўшиқлар ва уларга ишланаётган видеоклипларнинг ғоявий-бадиий жиҳатдан савиясини ошириш, ҳамда кенг оммага тарғиб қилишдан иборат бўлиб, Бадиий Кенгашга тақдим этилаётган видеоклипларда миллий қадриятларимизга, шарқона одоб-аҳлоқ қоидаларига, анъана ва урф- одатларимизга мутлақо зид, бегона бўлган ғоялар, спиртли ичимликлар тарғиботи, қонли террористик ҳаракатлар ва уруш, қўпорувчиликка майл уйғотувчи тасвирлар, ярим-ялонғоч кийиниш, хосхоналарда ёнбошлаб қўшиқ куйлаш ҳолатлари, беҳаёликни ташвиқ қилувчи ҳатти-ҳаракатлар ва ёшларда шаҳвоний ҳирс уйғотувчи тасвир ҳамда ҳолатлар акс этмаслиги керак.

photo (9)

Миллий Эстрада санъатини мувофиқлаштириш Кенгаши йиллик анжуманида ушбу ижодий кўмаклашувчи Бадиий кенгаш тузилиб, аъзолари тасдиқланган. Кенгашнинг ваколати доирасида Миллий эстрада қўшиқчилиги соҳасида бажариш шарт бўлган Қарорлар чиқариш Кенгаш Низомида белгиланган.

Мазкур Бадиий Кенгаш Раиси - Нодир Жонузоқ (Нодир Холбўтаев) – «Ёшлик» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Кенгаш Раиси ўринбосари-Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» Давлат Муассасаси директори, Кенгаш аъзолари - Азим Муллахонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Абдулла Арслонов – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи масъул ходими, Шуҳрат Зокиров – Бастакор, мусиқа сайқалчиси, Ёдгор Носиров – Клипмейкер ва бошқалар. Кенгаш масьул котиби- Эшқул Ҳакимов.

photo (2)

Куни кеча бўлиб ўтган илк йиғилишда, Кенгашга тақдим қилинган ҳамда, Кенгаш томонидан атайлаб Нодавлат Телеканаллар томонидан эфирга узатилаётган клиплар ҳам кўриб чиқилди.

photo (3)

Кенгашга тақдим этилган клипларни саралаш жараёнида, Бадиий Кенгаш хулосасини олиш тартибига доир Эслатмага амал қилинди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Кенгашнинг илк йиғилишида муҳокама қилинган клиплар:

“Омад” – Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси. Қўшиқ сўзлари, ҳамда клип саёзлиги туфайли Бадиий Кенгашдан ўтмади! Хонандага келгуси ижодига оид керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди. (Клипда айниқса, қизларнинг оёқлари йирик планда кўрсатилиши, клип қаҳрамонлари оғзидан чиқаётган маъносиз сўзлар ҳамда, қўшиқ сўзлари ҳам танқид қилиб қилиб ўтилди.)

“Алдадинг” – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззат Ибрагимов ижросида. Қўшиқ ва клип ҳали битмаганли туфайли клип режиссёри Нозим Жумаев томонидан клипнинг трек йўналишида суратга олиниш сценарийси тушунтириб берилди. Клипга эътироз билдирилмади. Қўшиқ сўзлари юзасидан эса, қайта ишлаш учун баъзи тавсиялар берилди.

“Қаро сочинг” – Бобур ғазали билан “Сурхон” гуруҳи томонидан куйланган қўшиқ. Клип тўлиқ битмаганлиги учун, баъзи тавсиялар берилиб, клип битгач, қайта кўриб чиқишга тавсия қилинди.

“Алвидо” – “Давр” гуруҳи томонидан куйланган қўшиқ ва унга суратга олинган клип. Баъзи кичик камчиликлар ва сўзларнинг талаффуз қилиниши юзасидан тавсиялар берилган ҳолда, Бадиий Кенгашдан ўтди! Кейинчалик қўшиқларда миллий оҳанглардан фойдаланиш юзасидан маслаҳатлар берилди.

“Юрак” – Дилшод Халиков куйлаган қўшиқ, ҳамда унга суратга олинган клип. Қўшиқ матни ва клип юзасидан тўғрилаш учун тавсиялар берилди.

“Айтаман” – “Шарқ” гуруҳи томонидан куйланган қўшиқ. Клип ҳали суратга олинмаган. Қўшиқ Бадиий Кенгаш томонидан тингланиб, матнини олиб келиб кўрсатиш, хонанданинг юқори билим ва иқтидорини ҳисобга олган ҳолда, бу қўшиқ унинг ижодига муносиб эмаслиги ва имкони бўлса бошқа қўшиқ куйлаш тавсия қилинди.

“Нега”- Ренат Собиров куйлаган қўшиқ. Қўшиқ сўзларини қайта ишлаб тўғрилаш, ҳамда клип борасида ҳам ўзгартириш учун тавсиялар берилди ва қайта кўриб чиқиш белгиланди. (Клипда хонанданинг ювиниш ҳолатидаги кадр, ҳамда клип бошида қизга нисбатан қилинган қўпол ҳаракат кадри танқид қилиниб, клипдан олиб ташлаш тавсия қилинди)

“Хотира” – Ҳумоюнмирзо Ҳакимов ва Толибжон Тўхтасинов куйлаган қўшиқ ва унга суратга олинган видеоклип. Қўшиқ сўзлари мантиқан мукаммал эмаслиги ҳамда, клипда айрим кадрлардан ножоиз фойдаланганлиги учун ўтмади! Бу мавзудаги қўшиқнинг сўзларига жуда жиддий ёндошиш кераклиги, ҳамда клипда ҳам мукаммаллик талаб этилиши, шунингдек, ёшга муносиб қўшиқ куйланиши зарурлиги тушунтирилди.

“Хоразмча”- Нодира Алимова куйлаган қўшиқ. Клип ҳали суратга олинмаган. Сценарийси хонанда томонидан тушунтириб берилди. Қўшиқ матнидаги фақат бир сўз, жойида тўғриланиб, клип суратга олинишига тавсия берилди!

Бадиий кенгаш томонидан Нодавлат Телеканаллар орқали эфирга узатилаётган 2 та клип ҳам кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

“Асра мени”- «Эстрада шоу» гуруҳи томонидан куйланган қўшиқ ва суратга олинган клип.  Матн ва клип қайта ишланишга ва тўғрилангач қайта кўриб чиқилишга тавсия қилинди. Хонандага кейинчалик ижодида сўзга ва клип кадрларига жуда эътиборли бўлиш юзасидан керакли маслаҳатлар берилди. (Айниқса, “Асра мени” сўзининг қўшиқда ишлатилиши юзасидан ҳамда, клип якунидаги кроватда ётилган ҳолат юзасидан танқидий фикрлар билдирилди)

“Бир олма”-Мустафо (Зоҳид Юсупов) куйлаган қўшиқ ва унга суратга олинган видеоклип. Клипдаги айрим кадрлар ўзгартирилиши кераклиги тавсия қилинди! (Клипда суратга тушган қизнинг ёпиқ кийимдаги ҳолатда бўлса ҳам, ноўрин ҳаракатдаги рақси юзасидан танқидий фикрлар билдирилди. Шунингдек, қўшиқ мусиқаси борасида ҳам эътирозлар бўлди.)

Шунингдек, Бадиий кенгаш давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов томонидан ҳар бир қўшиқ мусиқасига жуда жиддий ёндошилиб, уларга миллий оҳанглар қўшиш борасида, керакли тавсиялар берилди.

Қўшиқларга суратга олинаётган клипларнинг саёзлашиб кетаётганлиги, бугунги кунда фақатгина “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасасининг муаммоси эмас! Бу бугунги кун санъати муаммоси!

photo (4)

Бу Бадиий кенгаш Клиплар савиясини ошириш борасидаги илк қадамдир! Бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолатда,  Телеведение телеканаллари қошида ҳам Бадиий Кенгашлар ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ бўлган бўлар эди! Шунда балки, савияси паст клиплар суратга олиниши кескин камаярмиди?

“Ёшларга ёқади! Ёшларга ёқса бўлди!” қабилида куйланаётган сўзи енгил айрим қўшиқлар ва уларга суратга олинаётган айрим клиплар, аслида бугунги кунда ёшларга ҳам ёқмаётганлигидан, хонандаларнинг ўзлари ҳам бехабар бўлсалар керак! Ҳозирги кун ёшлари билимли, ҳар жиҳатдан етук, баркамол ёшлар, уларга енгил-елпи сўзлардан иборат қўшиқлар ва саёз клиплар эмас, балки санъатимиз, маънавиятимизга ўзига хос дурдона бўлиб қўшиладиган санъат асарлари, миллий қадриятларимиз акс этадиган мукаммал клиплар керак! Шунинг учун ҳам, ўсмир ёшида бўлган ёшлар, ҳаттоки болалар ҳам, бугунги кунда устоз санъаткорларнинг қўшиқларини тинглаётганликлари, улар томонидан суратга олинаётган клипларни кўриб, хулоса чиқараётганлари сир эмас! Бу тарафлама, ёш хонандалар ҳам, қўшиқ куйлаб, клип суратга олишганида, шу жиҳатларни эътиборга олиб, сонига эмас, сифатига аҳамият берган ҳолда, “ёшларга ёқади” деб, дуч келган қўшиқни куйлаб, бекорга маблағ кетказиб клип суратга олдирмасдан, мукаммал санъат асарлари яратишга интилишлари кераклигини, тушуниб етишлари зарур, деб ўйлаймиз. Яна шу нарсани ҳам, тушуниб олиш керакки, Бадиий Кенгаш, бу айримлар ўйлаганидек хонандаларга қаршилик қиладиган Кенгаш эмас! Бадиий Кенгаш, Кенгаш Раиси Нодир Жонузоқ таъкидлаганидек, аслида хонандаларга, дўст, тарафдор! Уларнинг хато ва камчиликларини тўғрилаб, бекорга маблағ кетказиб, мазмунсиз қўшиқлар ва клиплар чиқаришларининг олдини олиш тарафдори! Бадиий Кенгаш тавсияларига қулоқ солинса, хонандалар учун фойдадан ҳоли бўлмайди! Бадиий Кенгаш томонидан аслида хонандаларнинг фойдаси кўзланиб, уларни ижод борасида хато қилмасликка, келажакда етук санъат асарлари яратишга чорланмоқда! Шунинг учун ҳам, ҳар бир хонанда клип суратга олдиришдан олдин, сценарийси билан Бадиий Кенгашга мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олса, фойдадан ҳоли бўлмайди! Шунингдек, Телеканаллар қошида ҳам, Бадиий Кенгашлар тузилиб, улар “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси қошидаги Бадиий Кенгаш билан ҳамкорлик олиб борилса, санъатимиз келажагига қўшилган муносиб ҳисса бўлиши мумкин! Бу эса, хонандалар ижодига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатган ҳолда, халқимиз, ёшларимизнинг маънавий олами, эстетик дидини юксалтириш, мусиқий саводини ошириш, эзгу ғояларга йўғрилган халқона ва шарқона одоб-аҳлоқимизга сингадиган видеоклиплар, ҳақиқий санъат асарлари яратилишига хизмат қилган бўлган бўлар эди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo (10)

photo (11)

photo (8)

photo (7)

photo (6)

photo (5)

photo (13)

photo (14)

photo (15)

photo (12)