OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МЕНИНГ БОЛАЛИКДАГИ ҚАЛБИМГА ТУККАН ОРЗУЙИМ... 18.10.2014 00:21

foto (3)

Тиниб-тинчимас ижодкорлардан бўлган “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов айни ижоднинг қизғин палласида! Лекин, ўзининг комедик фильмлари билан ҳам мухлислар эътиборида бўлган ижодкор, айни пайтда эътиборини фақат янги қўшиқлар ва клипларга қаратаётгандек. Ҳаттоки, анъанага айланган баҳордаги концерт дастури ҳам бўлмагани унинг мухлисларини ҳайрон қолдирди. Буларнинг барчаси ҳақида хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи билан очиқ-ойдин суҳбат. “Диллашув” саҳифасининг бугунги меҳмони “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов!

  foto (6)

- Ҳозирги кунда қандай янгиликлар билан бандсиз?

- Ҳозирда янги мусиқий альбом ёзяпмиз. Ҳали номламадик. Тайёр бўлгач, ўзимизга маъқул бўлган қўшиқ номи билан номлаймиз. 15 та янги қўшиқ тайёрлаяпмиз. Уларнинг ичидан 4-5 тасига видеоклип ҳам суратга оляпмиз.

 

- Бу йил анъанага айланган концертингиз бўлмади. Қолдирилиш сабаблари?

- Бунинг асосий сабаби, орзу-ҳавасимиз, жонли ижрода концерт бериш! Аҳамият бераётган бўлсангиз, ҳамма ўз концертида иложи борича, 5-10 та қўшиқни жонли ижрода куйламоқда! Биз ҳам, камида концерт дастуримизнинг ярмини бўлса ҳам, жонли ижрода ўтказишга ўзимизга ўзимиз сўз бериб, ҳозирда шунинг устида ишлаяпмиз! Қиш ойларида концерт бериш ниятимиз бор. Ҳаракат бор, аллақачон бошлаб юборганмиз! Бир ҳафтада 7 кун бўлса, шунда 5 кунида вокал билан шуғулланяпман! Устозим Нурмуҳаммад ака, жуда маҳоратли инсон, менимча бундай ижодкорлар кам бўлади. Ботир Зокировнинг қўшиқларини куйлатиб, шундай дарс  бериб, нафас йўлларини тўғри ишлатиш, тўғри нафас олишни ўргатдилар. Қўшиқ қориндан айтилиши керак, биз эса хато қилиб томоқдан куйлаймиз. Натижада 3-4 қўшиқдан сўнг, бўғилиб қолинади. Қўшиқни қандай куйласа, тўғри куйланади, билиш керак экан!

 foto (2)

- Қўшиқлар борасида сиз учун сони муҳимми ёки сифати?

- Ҳамма одатда сифат дейди, лекин баъзида сон ҳам муҳим бўлиб қолади. Масалан, атир дўконига кириб, ҳамма маҳсулотни ҳидлаб кўраверсангиз, ҳаммасининг ҳиди бир хил бўлиб кетиб, танлай олмай қоласиз. Шунда кофе ҳидлаб оласиз ва яна ажрата оладиган бўласиз. Шу каби, бизни ҳам сонга ишлайдиган вақтларимиз ҳам бор. Масалан, 5-6 та қўшиқ ёзиб чиқардингиз, бўлмади, шунда кофе ролини бажарадиган 3-4 та қўшиқлар чиқарамиз. Улар шунчаки ўтиб кетиши мумкин, лекин кейинги қўшиқ ўзгача бўлади! Яъни, бундай қўшиқлар услубни ўзгартириш учун керак бўлади!

 

- Лекин, шундай пайтда ўша қўшиқларингиз рейтинг тушишига сабаб бўлиши ёки, томошабинларни сизга бўлган эътиборини тушириб қўйиши мумкинлигидан қўрқмайсизми?

- Тўғри, ҳамма ҳам қўрқади. Аммо, ҳар бир ишда таваккал бор! Инсон ўз-ўзидан ҳеч нарсага аниқ амин бўла олмайди! Баъзида, 3-4 ойлаб ёзиб, клиплар олиб қилган ишимиз эмас, студияда илҳом келиб қолиб, куйлаб, аранжеровка қилиб, эртасига клип суратга олиб юборган қўшиқларимиз хит бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлган! Буни олдиндан билиб бўлмайди! Бу ҳам меҳнат! Ойлаб яратган қўшиғингиз эмас, кутилмаганда 2 дақиқада яралган қўшиқ ҳам хит бўлиб қолиши мумкин! Бунга ҳеч ким кафил бўла олмайди! Манаман деган бастакорлар ҳам, “мана шу аниқ хит бўлади”, деб жавоб бера олмайди! Ҳамма, “яхши қўшиқ бўлади” дейди. Яхши қўшиқ бўлса ҳам, унга ҳам “прома” керак бўлади.

 

- Бу йил яратган қўшиқларингиз ичида, қайси бирини “портлаш” бўла олди, деб айта оласиз?

- Билмадим, буни мен айта олмасам керак. Чунки, мен ўзим ҳеч қачон, “мана бу қўшиғим портлаш бўлди” демаганман. Ҳаракат қиламиз, халқ яхши кўриб тингласа хурсанд бўламиз! Менимча, “зўр нарса қилдик, портлади” деган санъаткорнинг зинапояси ҳам тугаб қолса керак. Шунинг учун ҳам, ҳеч қачон “зўр нарса қилдим” дея олмайман. Ҳали кўп  меҳнат қилишимиз керак!

 foto (5)

- Мухлисларингиз сиздан янги фильмлар кутишмоқда! Вақти келмадимикан?

- Тўғрисини айтсам, аввал концертни ўтказиб олсак, ният бор. Ҳозир ҳамма куч, шу жонли ижродаги концертга ажратилган! Буни қанчалик қийинлигини ҳозир тушуниб етяпмиз! Концертни ўтказиб олганимиздан кейин бир яхши фильмга бел боғлаймиз!

 

- Кўпчилик, “кинода янги давр бошланди, бачканаликка чек қўйиш вақти келди” дейишяпти. Нима деб ўйлайсиз, чиндан ҳам шундай вақт келдими?

- Мен шу пайтгача, фильмларимизда бачканалик сезмаганман! Бу мени шахсий фикрим! Замон талаби, ёшларнинг қизиқиши бўлиши мумкин, чунки, фильмни кўряптими, қарсак чаляптими, мисол учун, фильмни қўйиб берсангиз, агар ёқса, охиригача кўради, агар ёқмаса, ҳаттоки қулфлаб қўйсангиз ҳам, қулфни бузиб чиқиб кетади! Ёш ижодкорларнинг фильмларида, у фильмни ким суратга олишидан қатъий назар, кинотеатрда, томошабинлар ўз ҳоҳиши билан, ўз пулига билет сотиб олиб, кириб охиригача кўришяптими, аншлаг бўляптими, демак, ўша яхши кино, дея оламан! Ўша фильмни олган ижодкор, яхши фильм олибди, дея оламан! Мен ҳеч қачон “мана бу кино яхши, буниси ёмон” дея олмайман! Халқ яхши кўриб тамоша қиляптими, демак ўша яхши кино! Халқ ҳам анойи эмас! Инсонлар, яъни Ўзбекистон фуқаролари ақлли! Ҳозирги кунда жуда кўп нарсага ақли етади! Ривожланишлар ҳам катта бўляпти! Ақлли инсонларни аҳмоққа чиқариб қўйиш ҳам, нотўғри, деб ўйлайман! Инсонлар кўргани келишяптими, демак, ўша яхши нарса! Ахир қандай инсон яхши нарса кўргиси, яхши нарса эшитгиси келади! Албатта, ўзимиз ҳам фильм суратга олиб, бошқаларнинг ҳам фильмларини кўриб келяпман. Ўз фильмларимда бачканалик сезгандирман, бордир, лекин бошқаларнинг фильмларида мен бачканалик сезмаганман!

 

- Танқидни энг тўғри қабул қиладиган ижодкорсиз! Эшитган танқидларингиз ичида ўзингиз энг тўғри деб, ҳисоблаб ўша камчиликни тўғрилаган ҳолат?

- Мен ҳар доим танқидни тўғри қабул қилганман. Танқид бўлганда (самимий кулиб) маза қиламан! (жиддий) Буни бизга устозлар ҳам ўргатишган, танқид бу келажак меваси! Агар тўғри танқид бўлса, камчиликларингизни билиб оласиз! Шунга қараб, кейинги ижодингизни давом эттирасиз. Тўғри танқидлар, менга фойдага ишлаган!

 foto (4)

- Санъатга илк қадам қўйган вақтларингиз, янги қўшиқ яратганда қайси жиҳатларига аҳамият берардингизу, ҳозир-чи?

- Бошида тўғрисини айтсам, ўша қўшиқни тезроқ танилиши, оммалашишига аҳамият берганмиз! Албатта, яхши нарса қилишга аҳамият берганмиз ва ҳозир ҳам шундай!

 

- Қўшиқлар борасидаги қарашларингиз қанчалик ўзгарди?

- Ўзгаришлар жуда ҳам катта бўлмагану, лекин репертуаримизда олдинги қўшиқларда масалан, кўпроқ дардли севги-муҳаббат бўларди, ҳозир кунда эса, кўпроқ қувноқ, инсонларнинг кайфиятини кўтарадиган қўшиқлардан иборат, деб ўйлайман.

 foto (16)

- Нима учун, айнан хонандалик касбини танлаганингиз ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Менда бу касбга, умуман санъат соҳасига ёшлигимдан кучли қизиқиш бўлган. Ёшликдаги дўстлар, маҳалладошлар билан ўша пайтларда “Болалар” Тоҳир Содиқовнинг қўшиқларини куйлаб ўтирардик. Ҳозир у маҳалладошлар хонанда эмас, бири ўқитувчи, бирор шифокор, бири аптекада ишлайди. Лекин, ўшанда Тоҳир Содиқовга мухлис эдик, қизиқиш катта эди! Мен ўзимда тўғриси санъатга қизиқиш, мана шу Тоҳир Содиқовнинг қўшиқларини эшитиб янада кучайган. Талпиниш, ёшликдаги орзу бўлади-ку, шундай. Болаликда боғчада, “ким бўласан, деб сўраса, космонавт бўламан, дегин” деб ўргатишарди. Мен ҳам шундай деганман, лекин буни қалбимдан айтмаганман! Мени ёшликдаги қалбимга туккан орзуйим санъаткор бўлиш эди! Балки, шу интилиш мени санъатга олиб келди! 23 ёшимда санъатга кириб келганман, сал кечроқ, албатта.

 

- Вақт ўтиши, ёш катта бўлиши билан хонандалар босиқлашиб, жиддийлашишади. Сизда-чи?

- (самимий жилмайиб) Мен ҳам жиддийлашгим келади, аммо жиддийлаша олмайман! Энди, мени айбим шу бўлса керак, билмадим. Лекин, жиддий қўшиқларим ҳам бор!

 foto (1)

- Администраторингиз, дўстингиз, актёр ва режиссёр Жавлон Шодмоновнинг фильмларига қандай қарайсиз? Бугунги кунда у фильм суратга олишда, сиздан ўтиб кетгандек туюлмаяптими?

- Буни мени анча олдиндан сезганман! Шунинг учун ҳам мен фильм суратга олмаяпман! (самимий кулади ва кейин жиддийлашади) Тўғрисини айтсам, Жавлон мендан кўра яхшироқ фильм суратга оляпти! (жиддий) Охирги суратга олган 2 та фильмим фойда келтира олмади, улар юқорида айтганимдек “кофе” ролини ўйнадию, лекин “кофе”ликдан чиқиб кета олмай, “кофе”лигича қолиб кетди.

 

- Сиздаги қайси одат дўстларингизга ёқмайди? Қайси тарафлама кўп танбеҳ беришади?

- Буни билмадим. Дўстларим менга ҳеч танбеҳ беришмайди, хижолат бўлишадими, билмадим! Лекин, синфдошлар, оғайнилар кўп чойхона қилишганда, бирга ўтиришларига мен вақт ажрата олмайман! Шунда мендан хафа бўлишади. Мен агар бора олсам ҳам, ё кеч бориб қоламан, ёки вақтлироқ бориб, узр сўраб кетишимга тўғри келади.

 

- Бу ҳаётда нимага улгура олмаяпман, деб ўйлайсиз?

- Менимча, ҳамма нарсага улгуряпман! Улгура олмаяпман, десам, менимча нолиш бўлиб қолади.

 foto (11)

- Фарзандларингиз улғайишмоқда. Қизингиз Райҳонни рақс ва қўшиқлар билан шуғулланаётганлигини кўряпмиз. Келажакда “санъаткор бўламан” деса, қандай қарайсиз?

- Менимча, у санъаткор бўлмайди. Чунки, ўзи дизайнерликка кўпроқ қизиқади. Ундан “дизайнер бўлсанг, нимага ўйинга қатнашяпсан?” десам, “яхши кўраман, қўшимча ўзим учун ўрганиш” дейди. Каттароқ бўлиб, танлаш вақти келганда, ўзига ёққан касбига менинг қаршилигим йўқ! Ўғилларимга келсак, улар футболчи бўламиз, дейишади. Агар фарзандларим санъат йўлини танлашса қаршилик қилмайман! Бундан олдин қаршилик қилардим, йўқ, болаларим санъаткор бўлишмайди, дердим. Чунки, ўзимиз қанча қийинчиликлардан ўтганимизга, болаларим қийналишмасин, дегандим. Лекин, ўйлаб қарасам, бугунги кундаги тушунчам, ҳеч қайси касб осон эмас, ҳамма касбни ўзига яраша қийинчиликлари, катта меҳнати бор!

 foto (15)

- Қизингиз Райҳоннинг тадбирларда чиқишларини кўришга келасизми?

- Баъзида келаман, баъзида вақтим бўлмай қолади. Лекин, кундузги концертларга қатнашганда келаман! Охирги вақтларда клиплардаги суратга олиш ишларига тўғри келиб қолганлиги учун бора олмадим.

 foto (7)

- Рафиқангиздаги сиз қадрлайдиган хислат?

- Мени у ҳар қандай ҳолатда ҳам тушунади! Шу фазилатини қадрлайман! Мен ўз рафиқамни умуман, жуда ҳам қадрлайман! Буни тушунтириб бера олмайман! Ҳамма ўз оиласини яхши кўриши табиий, аммо мен ўз оиламни, турмуш ўртоғимни жуда қаттиқ яхши кўраман! Айниқса, санъаткорларда масалан, мухлислари кўп бўлади, қизлар билан бирга суратга тушиш, ёки гап-сўзлар дегандек, булар оддий тушуниб ўтиб кетиладиган ҳолатлар. Рафиқам  бундай нарсаларга эътибор ҳам қилмайди, чунки, санъаткорнинг мухлиси кўп бўлишини яхши билади. Мен у тарафларини эмас, умуман айтяпман. Бу нарсалар ҳаётда, турмушда келадиган синовларнинг олдида ҳеч нарса эмас! Мен тушуниш, деганда у тарафларини эмас, умуман айтяпман. Рафиқам мени санъат тарафдан ташқари, умуман ҳаётда, турмушда, синовларда, ҳамма тарафлама бир қарашдаёқ тушунади, мана шу фазилати, айниқса, мен учун жуда қадрли!

 foto (20)

- Қачон рафиқангиз сиз излаган инсон эканлигини, шу қиз билан бир умр бирга яшашингиз мумкинлигини ҳис қилгансиз? Қанча муддат ичида севги изҳор қилгансиз?

- Тўғрисини айтсам, дарҳол тушуниб етганман ва танишганимизнинг учинчи куниёқ севги изҳор қилганман! Дарҳол совчи жўнатганман! Бошида “йўқ” дейишган! 2 ойча “йўқ” деб туришган. (кулади) Кейин “хўп” дейишга мажбур бўлишган, чунки тўхтовсиз совчи жўнатаверганман, қўймаганмиз! (жиддийлашиб) Ҳадеб ойим қатнайверганларидан кейин, охири дадамлар “мен ўзим борай” деб, ўзлари бўлажак қайнотам билан кўришиб, гаплашганлар! Ўшанда оталар тил топишиб кетишиб, кейин қайнотам сал юмашиб, “ўйлаб кўрайлик” деганлар. 2 ҳафталардан кейин, “майли” дейишган! Сўнг, тўй куни белгиланган. Ҳозир 4 та фарзандимиз бор, шукур бахтлимиз! Ўшанда рафиқамнинг уйдагилари шундай қилганликларидан хафа эмасман, улар тўғри қилишган. Чунки, мени ҳам қизим бор, мен ҳам уни яхши жойга узатишни истайман. Яхши жой, деганда кўпчилик ҳар хил тушунади. Лекин, мен яхши жой деганда, авваламбор яхши инсон, келажакда бирга яшайдиган, умрини охиригача бирга яшайдиган яхши хонадонни тушунаман. Албатта, қизимни яхши, уни тушунадиган инсон билан турмуш қуришини ҳоҳлайман. Шунинг учун ҳам, ўшанда қайнотам тутган йўли тўғри бўлган ва мен буни инкор қилмайман! Ўшанда “йўқ” дейишганининг сабаби ҳам, санъаткормиз, биз ҳақимизда ҳар хил гаплар кўп. Кимдир гапиргандир? Лекин, суриштириб, кейин маъқул бўлгандирманки, рози бўлишгандир? Қайнотамга катта раҳмат, дейман!

 foto (17)

- “Юлдузлик касали” билан қандай курашасиз?

- Бу касал нима, тўғриси ўзим тушунмайман. Кўп санъаткорлар ҳам буни тушунмайди. “Юлдузлик касали”га учраганман ҳам, дея олмайди. Чунки, бу касал ташқаридан кўринади. Чиройли бинонинг ҳам ичида бўлсангиз, ташқаридан қандайлигини билмайсиз. Шу сабаб ҳам, инсоннинг ўзига билинмайди, ташқаридагиларга сезилади.  “Юлдузлик касали” деган нарса, бу сени олдин менсимаган одамлардан чиққан гап, бўлса керак, деб ўйлайман. Мени ўзи тушунчам, шундай. Буни тушунтириб беришим қийин. Масалан, сиз танилмаган, ҳеч ким бўлмаган вақтингиз, маҳаллангиздаги бирор бизнесмен одамни узоқроқдан кўриб қолиб, узоқдан “Ассалому алайкум” деб, ёнига бориб сўрашаман десангиз, у қўлини кўтариб қўйиб, кетиб қолади. Сизни ёнига боришингизни кутмайди, ёки яхшилаб сўрашмайди. Чунки, сиз унинг эътиборида эмассиз! Худди у каби бошқаларнинг ҳам эътиборида эмассиз! Сиз эътиборида бўлган ва сизни аввалдан қадрлаган инсонларга бу ҳолат билинмайди! “Юлдузлигингиз” уларга сезилмайди. Мана мени улфат оғайниларим ҳалигача, ўзгармаган, деб билишади. Лекин, мен эътиборида бўлмаган  одамлар эса, бирдан мана бундай эл-юрт олдида юрганингизни кўриб, эътибор бера бошлашади. Қарабсизки, қаергадир шошиб кетаётган вақтингиз, узоқдан кўриб, “ҳей, тўхтаб тур” деса, сиз албатта, кўришиб, саломлашиб, кейин “узр шошаётгандим” десангиз, “беш минут, гап бор эди” деб бошлайди. “Узр, кечикяпман хизматим бор эди” десангиз, ана унда “ҳей           , ким эдинг, ким бўлиб қолдинг” деб бошлаб қолишади. “Юлдузлик” деган гап шундай пайтларда, ўшаларга “билиниб” шундай гаплар ҳам келиб чиқади. Улар шундай деб, ўйлашади! Менимча, шундай. Чунки, сиз уларнинг эътиборида бўлмагансиз! Кўринганингиздан кейин сизга эътибор қилгиси келди, лекин сизни вақтингиз йўқ. Сиз ҳам атайлаб қилмайсиз, вақтингиз йўқ, шошяпсиз. У бўлса, сизга гўёки ёшликдан яқин бўлганга олиб, гап қилади. Мен кўп санъаткорлар билан гаплашганимда ҳам, “айнан кимлар сизни юлдузликка чалиндинг” деяпти, десам, ҳаммаси шу жавобни айтган, “ҳеч ким бўлмаган вақтим, эътиборида бўлмаган одамларим” дейишган. Яъни, шундай гапларни тарқатган одамлар аслида, ўзлари бир вақт бизга эътибор қилишмаган! Менсимаган эмас, умуман шунчаки бизга эътибор қилишмаган ва биз уларнинг эътиборида бўлмаганмиз. Энди эса, шошаётган вақтингизда вазият бўлиб гапириб қолса, ёки бирор жойга меҳмонга чақирсаю сиз бора олмасангиз, дарров хафа бўлиб, “юлдузлик”ка йўйишади. Мени шахсий фикрим, бизнинг ўзбек санъати оламида, “юлдузлик касали”га учраган инсоннинг ўзи йўқ! Менга ҳам баъзилар шундай туюлганда, кейин ўтириб ўшалар билан гаплашиб, ички дунёсини билганимда, ундай инсон эмаслигини билганман! Мени ҳам, кўпчилик “юлдузликка чалинган, менсимаяпти, ҳали кўрамиз, ер думалоқ” дейишган. Буларни ҳам биламан! Экилган дарахтнинг ҳам қуримоғи бор! Туғилган чақалоқнинг ҳам қачондир умри тугаши бор! Келган даврнинг ҳам ўтмоғи бор! Буни ҳар доим тан ола билиш керак! Минг ҳаракат қилинса ҳам, сизни эшитишмайдиган кун келиши бор! Лекин, мухлислар учун астойдил меҳнат қилсангиз, менимча, ижодий умр тўхтамайди! У ижодкор сўнмайди! Аммо, соғлиқ кўтармай қолиб, ижод тўхташи мумкин, айтмоқчиманки келган давр қандай ўтади, қандай тўхтайди, буни вақт кўрсатади!  

 

- Қайси одатингизни ҳеч ташлай олмаяпсиз?

- Ташлай олмаётган одатим йўқ, аммо ўргана олмаётган одатим бор! Яъни, ўз вақтида бир ишни бажариш! Тўғрисини айтсам, бу оиламга кўпроқ вақт ажратиш! Вақт ажратиб, ҳафтада бир марта бўлса ҳам, болаларимни ўзим паркка олиб бориш, шу нарсани ҳеч ўргана олмаяпман! Уйга келганимда улар ухлаб ётишган бўлишади, эрталаб турсам, боғчага кетишган бўлишади. Орада вақт бўлганида бир-бир кўриб, бирга ўйнаб, бирор ёққа олиб бориб тураман. Энди ўрганиб оларман!

 

- Ўз ижодингизга ўзингиз танқидий назар билан ёндошасизми?

- Ҳа, албатта! Кўпинча, қўшиқни ёзиб қўямиз-да, кейин “ёқмаяпти, бу ери мана бундай экан, нима дейсан?” деб дўстим Жавлон билан маслаҳатлашаман. У “йўқ, бундай қилайлик” дейди. Бир гал эсимда, услубимиз ўзгариши керак бўлган бир вақтда, “Клёш” қўшиғини куйлаганмиз. Шу ерда Жавлоннинг ҳам ҳиссаси катта бўлган! Чунки, ўшанда у қўшиқ, клип олиб бўлганимиздан кейин ҳам менга ёқмаган! Клипдаги имидж ҳам ёқмай, Жавлонга “керак эмас, қўймай қўя қол” деганман! Жавлон эса, “йўқ ака, қилайлик, яхши бўлади” деб, ўзи менинг гапимсиз, телевидениега бериб келган! Шу қўшиқ хит бўлиб кетган! Шунинг учун ҳам, Жавлон билан кўп маслаҳатлашиб тураман! Ташқи тарафлама сизни кимдир баҳолаб туриши керак, мен ўзимни ўзим баҳолай олмайман! Бундан ташқари, танқид менга ижодда илҳом ҳам беради. Кимдир нимадир деса, ундай эмаслигини исботлаш учун ҳам янада исбот қилинади.

 foto (18)

- Ота сифатида, болаларингизга қанчалик қаттиққўлсиз?

- Тўғри, жуда ҳам қаттиққўлман. Лекин, жуда қаттиқ эмас! Ўзи истаётган нарсаси нотўғри бўлса, нотўғрилигини тушунтираман, ўргатишга ҳаракат қиламан. Болаю, катта бўлганда тушунтирарсан, отса отибди шу нарсани, синдирса, синдирибди-да, дейишади. Лекин, шу қилаётган ёки қилган ишини нотўғрилигини болалигидан тушунтирмасангиз, ўргатмасангиз, катта  бўлганида ўргата олмайсиз! Аксинча, боланинг ўзини руҳиятини синдириб қўйишингиз мумкин. Масалан, бола стаканни отиб синдирди, дарҳол нотўғрилигини гапириб, кўрсатиб тушунтириш керак! Мен шундай, деб ўйлайман. Бу болани уриш, йиғлатиш, деган гап эмас! Ўша ишни нотўғрилигини эрталабгача бўлса ҳам, эринмай тушунтириб, қайта қилмаслик кераклигини қулоғига қуйишингиз керак! Чунки, ҳамма нарса болаликдан, оиладан бошланади! Ҳозир разм солсангиз, кўчада уришиб, тарбиясизлик қилиб юрган болаларнинг ҳам шу одатлари аслида болаликдан бошланган! Ўз вақтида тарбия берилмагани учун ҳам, катта бўлганида тарбиясиз, безори, аёлларни ҳурмат қилмайдиган инсонларни бу одатлари ҳаммаси аслида болаликдан! Болалигида яхши тарбия берилмаган, тўғри йўлга солинмаган болаларда мана шундай ҳолатлар кўп бўлади! Мен ўзим ҳам болаларим катта бўлганида, биров “падарингга лаънат” деган гапни айтишидан қўрқаман! “Отангга раҳмат!” деган гапни айтишларини ҳоҳлайман! Чунки, мени отам шундай ўргатганлар, “мени шаънимга яхши гапирадиган фарзанд бўлинглар” деб, ёшликдан бизга қаттиқ турганлар! Инсонда авваламбор андиша бўлсин! Уйда отамни кўзларига тик қарай олмасдик! Бу қўрқув эмас, ҳурматдан! Бизга тўғри йўл кўрсатганлар!

 foto (21)

- Бирор бир хато учун фарзандларингизни жазолайсизми?

- Болаларим футболчи бўлишмоқчи. Агар хато иш қилса, ўтирғазиб турғазиш билан жазолайман! Оёқни бақувват қиладиган машқ, жазо шу! (кулади) Ёки оддий гимнастика қилдираман. Ҳам спорт, ҳам соғликка фойдали. Ўзи ҳам қийналади, шунинг учун тушуниб ўша хатони бошқа қилмайди! Мени қаттиққўллигим ана шунда, фойда келтирадиган ишларда қаттиқ тураман! Жуда кўп қилдириб, жуда қийнаб ҳам юбормайман! Кучи етганча, 10 та ёки 8 та. Ўзи қийналиб, бошқа қилмайман, деб юборади. Бизни ҳам, билмадим, ҳаттоки қарғишда ҳам, “катта бўлиб, бойвачча бўлиб кетгур” деб койишарди. Бунда ҳам яхши маъно бор! Ҳаттоки, шунда ҳам яхшиликни ният қилишган.

 

- Нима деб ўйлайсиз, бугунги кунда шоубизнесда рейтингни ушлаб туриш, қандай қийинчиликларни келтириб чиқармоқда?

- Бу мушкул нарса! Кўтарилиш осон, уни ушлаб туриш қийин! Бу ҳар доим қийин нарса бўлган! Фақат ва фақат яхши ижод қилиш керак! Битта қўшиқ яхши чиқмадими, яна ёзиш керак, яна ва яна! Бу бутун дунёда бор муаммо! Дунё юлдузларини ҳам қаранг, 15 та қўшиқ чиқаришса, 1 та ёки 2 таси хит бўлади! Бу бор нарса ва шунинг учун кўп ижод қилиш керак!

 

- Қўшиқларингизнинг сўзларига қанчалик эътиборлисиз?  

- Сўзларига қаттиқ эътибор бераман. Лекин, битта қўшиқ ёзилдими, бошқа кавламасликка ҳаракат қиламан.

 foto (13)

- Баъзилар сизни тез куйлайди, сўзларини англай олмай ҳам қоламиз, дейишади.

- Услуб шунақа! Уни 3-4 марта эшитса тушунади. Нимага? Балки, атайлаб қилармиз? Бир марта эшитиб, тушуниб, бошқа эшитмайдиган бўлмасин! 3-4 марта тинглаб, қулоғига ўрнашиб қолсин, деймиз.

 

- Санъаткорликдан афсусланган вақтингиз бўлганми?

- Йўқ, афсусланмасам ҳам керак! Чунки, бу касбни орзу қилиб, ўзим танлаганман!

 

- Қайси қўшиғингизни ўзингиз қайта-қайта тинглайсиз?

- Кўпроқ, машинада ҳам “Муҳаббат” қўшиғини кўпроқ эшитаман. Бу қўшиқни Бобур Умаров ёзган, уни ўзи айтган версиясини кўпроқ эшитаман. Ўзи жуда ҳам маромига етказган. Бу қўшиқни ҳамма ўзича тушунади, жуда ҳам кучли муҳаббат ҳақида қўшиқ! Билмадим, бутун ижодимиз давомида юрагимизга кўпроқ ўтирган!

 

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

Интервью "Тасвир" газетасида чоп этилган

 

foto (14)

foto (8)

foto (9)

foto (10)

foto (12)