OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВНИНИНГ “ШИРИН ОРЗУ” ДЕБ НОМЛАНГАН КОНЦЕРТИДАН БАТАФСИЛ! ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТ БОРКИ, ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ! 19.10.2014 00:28

 

foto (5)

Сокин кузнинг энг кутилган жўшқин концертларидан бири шубҳасиз, “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Ширин орзу” деб номланган концерт дастури бўлиб, 16,17,18 октябрь кунлари бу дастур “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди!

Концерт бошланишига ҳали вақт бўлса ҳам, зал томошабинлар билан деярли тўлиб бўлганди. Ҳамманинг нигоҳи саҳнага қадалган, ниҳоят парда очила бошлади ва олқишлар янгради.

Мусиқа садолари остида қўшиқ куйлаб, саҳна тўридан Улуғбек Раҳматуллаев чиқиб келди! Олқишларнинг чеки йўқ эди. Қўғирчоқ қиёфасидаги раққоса қизлар эса, қўшиққа мос равишда рақсларни маромига етказишди. Қўшиқ ниҳоясига етиши билан Улуғбек Раҳматуллаев “Давом этамиз” деганча, кейинги “Севги балки бу жаннат” (remix вариант)қўшиғини куйлади.  

IMG_0712.MOV_snapshot_00.03_[2014.10.17_09.04.23]

Шундан сўнг, Улуғбек Раҳматуллаев томошабинлар билан самимий саломлашди: - Ассалому алайкум, қадрли, менинг бугунги бахтимга шерик бўлиш мақсадида ташриф буюрган азиз инсонлар! Мен сизларни кўриб турганимдан жуда ҳам хурсандман! Ташриф буюрганингиз учун, вақт топиб келганингиз учун, раҳмат! Жуда кўплаб мухлисларимиз, танишлар, концертимизда ўтирган барча инсонларнинг чеҳраларини кўриб жуда қувондим! Бугун яна насиб этиб янги концерт дастуримизни тақдим қиляпмиз! Сизларга раҳмат! Сиз борсиз, албатта санъаткорлар бор! Чунки, мухлислар бўлмаса, хонанда ким учун ижод қилишни ҳам билмайди. Ваъда берганимиздек концертимизда кўплаб янгиликлар бўлади! Ваъда берганмиз, концертимизга келган мухлисларимиз ҳаммадан олдин, янги қўшиқларимиз премьерасидан баҳраманд бўлишади! Бугунги премьера бўладиган янги 10 та қўшиғимни сизлар биринчилардан бўлиб тинглайсизлар! Марҳмат! Кечамизни давом эттирамиз!

Шундай деб, хонанда “Хафа қилдинг” қўшиғини куйлаб, концертни давом эттирди.

Ҳар бир қўшиқ ижроси вақтида саҳнадаги 3 та мониторда унга мос тасвирлар акс этиб турди. Умуман, саҳна декорацияси ҳам замонавий услубда, 3 та монитор, ўртада катта монитор, икки ёнда эса, ром шаклини эслатувчи 2 та кичик монитордан иборат бўлиб, ёрқин чироқлар кўзни қамаштирарди.

Концерт давомида Улуғбек Раҳматуллаевнинг фан-клуби ҳам саҳнанинг икки чеккасида олқишлаб, қўллаб-қувватлаб туришди ва хонанда концерт давомида уларга раҳмат айтишни ҳам унутмади.

“Қўшиққа нисбатан эски ёки янги деган тушунча бўлмайди, унга нисбатан фақат яхши ёки ёмон деган фикр бўлади” деб ўз фикрини баён қилган хонанда, мухлислар талабига кўра, концерт дастурига янги қўшиқлардан ташқари, мухлислар учун севимли бўлган тароналарини ҳам киритганлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг, у барчанинг бирдек севимли қўшиғига айланган “Жоним” қўшиғини куйлади!

Янги сурхонча йўналишда куйланган шўх тарона “Назира”, мухлислар учун чинакамига янгилик бўлди! Хонанданинг “қўшиқ ёқдими?” саволига залдагилар чексиз олқишлар билан жавоб қайтаришди.

Концерт дастурида “Санам” гуруҳи қизлари қўшиқларга мос рақгас тушишди.

foto (1)

“Негадир икки йил давомида ёшлик билан боғлиқ хотираларни кўп эслайдиган бўлиб қолдим. Бугун бу саҳнада туриб 33 ёшни қарши олдим. Лекин, биламан, ҳали ҳам 18 ёшга кирганга ўхшайман!” деб ҳазиллашди, деди хонанда ва жиддийлашиб, “балки ҳаммада шундай бўлар, 30 ёшдан кейин ёшликни кўп эслар? Мен буни бежизга гапирмадим, чунки ҳозирги қўшиғим фасллар билан боғлиқ. Ҳар бир инсоннинг болалик, ёшлик билан боғлиқ хотиралари бор. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ўзимнинг ҳам ички кечинмаларим бор!” дея, хонанда “Қишда қор” қўшиғини куйлади:

“Қайтар қиш, баҳорлар, ёзу, кузлар, лекин ёшлик қайтмас экан, дўстлар...

Фасллар чиройидан излайман, беғам ўтган дамларни эслайман...”

“Вақт олий ҳакам! Яқиндагина концертимизга ҳали 3 ой вақт бор дегандик, бугун эса, мана концертимиз куни! Бу ҳам катта бахт! Бу қўшиқ билан қайсидир маънода ёшлигингизни эслатган бўлсам, жуда ҳам хурсандман!” деб, хонанда концертни давом эттирди.

foto (3)

Хонанда концертни бошловчисиз ўзи олиб борди ва концерт давомида томошабинлар билан самимий мулоқотда бўлди. Ҳаттоки, “сизларга халақит беряптими?” деб, саҳнада турган жонли ижро учун қўшиқ матнлари турган махсус мосламани ҳам, ўзи кичрайтириб, томошабинлар саҳнани кўришларига халақит бермайдиган қилиб қўйди.

Шундан сўнг, севимли шўх қўшиқларидан “Кўзларингга қараб жоним” қўшиғини куйлади. Қўшиқдан сўнг, концертга меҳмон томошабин сифатида келган санъаткорларни томошабинларга таништириб ўтди.

foto (3)

foto (1)

foto (2)

Концертнинг биринчи кунида, хонандалар Шахзода, Достон Убайдуллаев, Абдурашид Йўлдошев, Манзура, Дилсўз, ҳамда актриса Ҳалима Иброҳимова, “Тарона” студияси директори Даврон Муқимов, иккинчи кунида Лола, Умидахон, учинчи кунида эса, Зиёда, шоир Аҳад Қаюм ва бошқалар концертда томошабин сифатида меҳмон бўлишди.

Шахзода Улуғбекка ўзига хос креатив гулдаста тақдим қилган бўлса, Манзура ўйинчоқ бегемот, Ҳалима Иброҳимова эса, прикол ўйинчоқ тақдим қилишди!

foto (2)

Биринчи қисм якунлангач, саҳнага телебошловчи Даврон Кабулов таклиф қилинди! Даврон Кабулов Улуғбек Раҳматуллаев билан бирга у ҳақида тарқалган миш-мишларни ҳазиломуз таҳлил қилишни бошлади!))) Шундан сўнг, Даврон Кабулов “Улуғбек Раҳматуллаев мўйлов қўйса нима бўлади?” саволига фотосуратлар орқали жавоб излади!)))

Сўнг, Улуғбек Раҳматуллаев парда ортига йўл олгач, Даврон Кабулов Улуғбек Раҳматуллаевнинг машҳур клиплари аслида қандай суратга олиниши кераклигини таъкидлаб, бу клипларни унинг фикрига кўра “тўғри” суратга олинган вариантларини монитор орқали тақдим қилди!))))

Иккинчи қисм бошида ҳам Даврон Кабулов Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Мини юбка” қўшиғини таҳлил қилишга киришиб кетди!)))

Даврон Кабуловнинг таҳлилидан сўнг, Улуғбек Раҳматуллаев барча учун севимли бўлган “Чақалоқлар” қўшиғи билан концертни давом эттирди. “Мени ҳам икки фарзандим бор ва фарзандли бўлишнинг қанчалик ширин эканлигини, ўзим ҳам ота бўлгач билдим” дея, хонанда барча яхши тилаклар билдирди.

Сўнг, “Бу қўшиқ юрагимга кўпроқ ёқди, айнан юрагимга ёқишининг ҳам сабаби, қўшиқ ҳам “Юрак” деб номланади” деб, янги “Юрак” қўшиғини ижро қилди!

Концерт давомида хонанда баъзи янги қўшиқлари муаллифлари ҳам таништириб, уларга миннатдорчилик ҳам билдириб ўтди. “Мен ўйлайманки, ҳақиқий муҳаббат барибир бир кун қадрланади! Ҳақиқий муҳаббат борки, ҳаёт давом этади! Ҳақиқий муҳаббат борки, биз чин дилдан қўшиқ куйлаймиз! Агар мана шу янги қўшиғим сизларга ёққан бўлса, қалбингиздан жой олган бўлса жуда ҳам хурсандман! Тез орада бу қўшиқнинг клипини ҳам кўрасиз” деб, фикрини якунлади.

“Бу қўшиғимнинг дарди ёши катта инсонларга хос, лекин сўрайдиган мухлислар ёши 1 ёш, 3 ёш! Уларнинг ота-оналари шу қўшиғимни фарзанди учун табриклаб, айтиб беришимни дилдан сўрашади! Бу қўшиқни биринчи ноталаридан билиб оласиз!” деб, “Омадим келмади... ” қўшиғини ижро қилди. Бу қўшиқни ва ундан сўнг куйланган “Бемор” қўшиқларини айрим томошабинлар ҳам бирга куйлашди!

IMG_0747.MOV_snapshot_04.25_[2014.10.17_08.49.18]

Шундан сўнг, “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов билан бирга куйлаган “Ёрим-ей” дуэти ҳам, томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди! Қўшиқдан сўнг, Жаҳонгир Позилжоновнинг кийиниши, имиджи, қўлидаги гитараси ва қўшиқ куйлаш услуби, Улуғбек Раҳматуллаев томонидан ҳазиломуз таҳлил қилинди!)))) Ўз навбатида Жаҳонгир Позилжонов ҳам, Улуғбек Раҳматуллаевнинг саҳна кийимлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди!))))) Олқишлар тинмади!

Шундан сўнг, хонанда мухлислар томонидан гуллар ва совғаларни қабул қилиб олди! Хонандага аталган гуллар оқими бир муддат тинмади...

Навбатдаги “Кабутарлар”, “Лайлоимсан”, “Соғиниб тонглар отгунча” (рус варианти ҳам) хонанда томонидан жонли ижрода ва мухлислар билан бирга куйланди. Хонанда бу қўшиқлар вақти залга тушиб, куйлашни истаган мухлислари билан бирга жонли ижрода куйлади!

 foto (4)

2 ва 3 блок оралиғида танаффусда саҳнага яна Даврон Кабулов чиқиб келди ва бу гал ажойиб бир ўйин ўтказди! Унга кўра, томошабинлар орасидан иштирокчилар танлаб олинди ва уларга копток отиш, томошабинлар орасидан баъзи бир нарсаларни олиб келиш каби ҳазил шартлар юкланди. Шартни бажарган иштирокчи ғолиб бўлди ва унга хонанданинг махсус совғаси чангютгич совға қилинди! Бу танловда биринчи куни шоу бизнес вакилларидан Достон Убайдуллаев, иккинчи куни эса, Умидахон ҳам иштирок этишди.

Ўйиндан сўнг, Улуғбек Раҳматуллаев “жажжигина қизчаларимиз учун” дея, янги “Қизим” қўшиғини куйлади. Қўшиқ вақти “Зиё” болалар гуруҳи қизчалари чиройли рақслари билан томошабинларни янада қувонтиришди. Хонанда бу қўшиқни куйлаш олдидан ўзининг қизчаси Фарзонанинг меҳрибонликлари ҳақида сўзлаб бериб, “орангизда қизи бору, ўғли бўлмаганларнинг кўнгли бошқача бўлмасин, қиз фарзанд, бу катта неъмат” деб, айтиб ўтди.

Сўнг, миллий йўналишдаги “Келмади” қўшиғини куйлади.

Хонанда ота-она ҳақидаги қўшиқни куйлаб, бу қўшиқ барча фарзандлар номидан барча отажонлар ва онажонлар учунлигини айтиб ўтди. Қўшиқни куйлаб бўлгач, ота-онаси бу галги концертида иштирок эта олмаётганлигини, сабаби улар сафарда эканлигини айтиб, оилада 5 фарзанд эканликларини билдириб, “Дилафрўз опам оиламизда катта фарзанд” деб, опасига гул тақдим қилди!

IMG_0813.MOV_snapshot_00.06_[2014.10.17_09.00.24]

Шундан сўнг, хонанда шўх Хоразмча қўшиқ куйлади! Томошабинлар ва шоу бизнес вакиллари ҳам бу қўшиққа рақсга тушишди. Хонанда эса, ҳазил билан Хоразмчани яхши кўришини, лекин ўргана олмаслигини айтиб ўтди.

Сўнг, хонанда “бугун Тошкентда ёмғир ёғмадими? Бўлмаса, энди ёғади!” дея, янги бўлса ҳам, оммалашишга улгурган “Тошкентда бугун ёмғир ёғар” қўшиғини куйлади.

IMG_0792.MOV_snapshot_00.15_[2014.10.17_08.58.52]

Жонли ижродаги “Мени кечир” қўшиғини эса, куйлашни истаган томошабинлар залда хонанда билан бирга куйлашди! “Ҳеч қачон хато қилманглар” деб, хонанда томошабинларга яхши тилак билдирди.

Концертни Улуғбек Раҳматуллаев дилдан куйлаган “Ватанни севмоқ иймондандур” қўшиғи билан якунлади.

Залда олқишлар тинмади! Барча Улуғбек Раҳматуллаевни завқли ва муваффақиятли концерт билан самимий табриклашди!

Хонанда эса, ўз навбатида ўзи билан бирга ишлаган барча созандалари, барча ёнма-ён меҳнат қилган ижодкорларга ва барча томошабинларга миннатдорчилик билдирди!

IMG_0752.MOV_snapshot_00.06_[2014.10.17_08.50.43]

Улуғбек Раҳматуллаев интервьюларида таъкидлаганидек, берган ваъдаларининг устидан муваффақиятли равишда чиқа олди! Концертда жонли ижродаги қўшиқлар ҳам, кўплаб янгиликлар ҳам бўлди! Қўшиқларнинг баъзилари томошабинларни таъсирлантирса, баъзилари қувонтирди, кайфиятини кўтарди! Концерт кунлари файзли ва кўтаринки руҳда ўтди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0746.MOV_snapshot_00.32_[2014.10.17_08.45.10]