OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“МАДАНИЯТ СОҲАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИДАН 01.03.2018 08:24

 1

Куни кеча  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида “Маданият соҳасининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Маданият вазири, профессор  Бахтиёр Сайфуллаев кириш сўзи билан очиб бериб, Маданият соҳасидаги асосий муаммолар ҳақида ўз фикрларини баён этди.

IMG_8162

Конференция давомида  Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессори Карим Турсунмуродович Азимов “Маданият, санъат ва мусиқа соҳасида кадрлар тайёрлашнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш масалалари” мавзусида, Республика Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори, профессор Азамат Ҳайдарович Ҳайдаров “Халқ ижодиёти ва унинг ҳуқуқий асосларини белгилашнинг долзарб масалалари” мавзусида, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Шуҳрат Турсунович Ризаев “Театр ва кино соҳаси ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, санъатшунослик фанлари доктори Оқилхон Акбарович Ибрагимов “Мусиқа санъати ва илмининг ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилишди.

 

Маърузалардан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Аҳмадович Назарбеков сўзга чиқиб, бугунги кунда маданият соҳасидаги барча муаммоларнинг асосий сабаби, Маданият тўғрисидаги Қонун йўқлиги, ҳамда бу соҳа вакилларининг ҳуқуқий ҳимоя қилинмаганлиги эканлиги айтиб, бу борада ўз фикрларини баён этди. Шунингдек, Маданият соҳасида ҳозирда талаб бору, аммо мутахассис кам бўлган касблар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, ҳозирда нима учун устоз санъаткорларнинг давомчиси бўлган иқтидорли ёшлар камлиги, ҳамда нафақадаги санъаткорларнинг моддий таьминланиши масаласида ҳаққоний фикрлар билдирди. Маданият тўғрисидаги Қонун бу каби муаммоларга ҳам ечим топилишида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

IMG_8238

Ҳозирда маданият ва санъатнинг ҳаётимизда муҳим ўрин ва  аҳамият касб этмоқда. Маданият ва санъат соҳасининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, бу соҳада давлат сиёсатининг мақсади ва асосий устувор йўналишларини белгилашда муҳим ўрин тутади.

IMG_8184

IMG_8221

Конференция иштирокчилари ҳам бу борада ўзларининг ўринли фикрларини билдириб ўтишди. Жумладан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни маданиятнинг энг яхши ижодий намуналаридан баҳраманд этиш зарурлиги, театр, мусиқа, тасвирий санъат, ҳамда санъатнинг бошқа турларини ривожлантириш, ҳамда улар бўйича иқтидорли мутахассислар масаласи, истеъдод эгалари ва маданият муассасаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, маданият ташкилотларини давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқа ва ҳамкорлигини такомиллаштириш, ҳамда бошқа мавзуларда фикр юритилиб, таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди.

Саида Вахобова

IMG_8255

IMG_8240