OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, ЖУРНАЛИСТ ВА РАДИОБОШЛОВЧИ АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ «ЭЪТИРОФ» ВА «НИҲОЛ» МУКОФОТЛАРИ СОВРИНДОРИ ЗИЁДА! КОНЦЕРТДА БИЗ УМУМАН БОШҚАЧА ЯНГИЛИКЛАР ҚИЛЯПМИЗ! 22.10.2014 18:47

IMG_7772_новый размер

“Ориат доно” радиосида, журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг бу галги меҳмони «Эътироф» ва «Ниҳол» мукофотлари совриндори Зиёда бўлди! Зиёда радиога турмуш ўртоғи  Элдоржон  билан биргаликда келишди.

Дастур ҳар доимгидек тўғридан тўғри эфирда кечди.

Дастур давомида эфирда албатта, Зиёданинг қўшиқлари янграб ўтди.

IMG_7826_новый размер

Эфир давомида берилган энг қизиқарли савол эгасига эса, Зиёданинг 31 октябрь, 1 ва 2 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Севади ёрим” деб номланган концерт дастурига 2 та билет тақдим қилинди.

foto (1)_новый размер

Дастур аввалида тингловчилар билан саломлашгач, Акмал Мирзо Зиёдага саволлар беришни бошлади.

Акмал Мирзо:- Куз романтик фасл ва бу фасл сизга қандай таъсир кўрсатади?

foto (2)_новый размер

foto (26)_новый размер

Зиёда: - Куз менга ва турмуш ўртоғим Элдор акамларга ҳам жуда ёқадиган, ажойиб фасл. Кузда икковимиз, айниқса ёмғир ёғаётганида бирга машинада сайр қилишни ёқтирамиз. Бирор жойдан келаётганда ёмғир ёғиб қолса, машинада маза қилиб уйга қайтамиз. Куз бизнинг севимли фаслимиз, десак ҳам бўлади.

 foto (6)_новый размер

Акмал Мирзо: - Ҳозир куз ойларида концертлар жуда кўп! Умуман, концерт бериш ва ҳозирда концертлар кўпайиб кетганлиги сизни ҳам ўйлантиряптими? Тўғри, баҳорда “Истиқлол” санъат саройида кун муаммоси бор. Аммо, айнан кузда концерт бераётганлигингизнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бўлса керак.

IMG_7767_новый размер

Зиёда: - Ўзи ҳар сафар кузда концерт берганим учун, бу гал ҳам концертни кузга мўлжалладик. Ўзи биринчи концертимдан негадир кузга мос келиб қолган. (самимий кулади) Биринчи марта концерт берамиз, деганимизда ноябрь ойига тўғри келиб қолганди. Ўшандан бери, биз буни анъана қилиб олганмиз!

  foto (18)_новый размер

Акмал Мирзо: - Ҳозир кузда санъаткорлар шунчалик кўп концерт беришяпти-ки! Лекин, баҳорда ҳам, концертлар оз эмас. Масалан, Муниса Ризаеванинг концерт дастури ҳақида Зиёданинг хулосаси.

foto (20)_новый размер

Зиёда: -Менга концерт дастури жуда ҳам ёқди! Унинг либослари, қўшиқлари, ўзига яраша имиджи бор! Концертни маза қилиб кўрдим.

 

Акмал Мирзо: - Улуғбек Раҳматуллаев концерти ҳақида-чи, фикрингиз қандай?

Зиёда: - Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти ҳам жуда чиройли ва ўзгача ўтди! Саҳна декорациясидан, рақсларгача жуда чиройли, ажойиб бўлди! Улуғбек аканинг саҳнада ўзини тутиши, концертни ўзи олиб бориши, ҳар битта қўшиқдан сўнг тўхталиб, гапирган гаплари ҳам томошабинларга манзур бўлди! Томошабинлар бу гапларни қизиқиб, диққат билан эшитишди! Турмуш ўртоғим билан иккаламиз, маза қилиб концерт кўрдик!

 foto (17)_новый размер

Акмал Мирзо: - Мана ҳозир 2 та концерт дастури ҳақида гаплашдик. Одатда, бирор концерт дастурида, бирор хонанданинг янгилиги, ёки бирор ҳаракати, кутилмаганда сизнинг концерт дастурингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Чунки, “қайтарилиш” бўлиб қолиши мумкин. Ёки, бошқа концертни кўриб, “мен ҳам, мана шундай янгилик қилсам бўлар экан, фақат сал ўзгартириброқ тақдим қиламан” деган фикр бўлиб қолади.

foto (19)_новый размер

Зиёда: - Биз режиссёр Рустам ака Шамсутдинов билан концертда умуман бошқача янгиликлар қиляпмиз.Шунинг учун ҳам, юқоридаги концертларни кўрганимда, сиз ўйлагандек фикр бўлгани йўқ.

 

Акмал Мирзо: - Бу йилги концерт дастурингизни ўзингизнинг шу кунгача бўлган концерт дастурларингиздан ва бошқа дастурлардан фарқи нимада бўлади, деб ўйлайсиз?

Зиёда: - Мен агар ҳозир ҳаммасини айтиб қўядиган бўлсам, қизиғи қолмайди! Менимча, концерт дастурига тушишганда, ўзлари кўриб, баҳо беришади. Чунки, ҳозир юрагимда илҳом, ижод қайнаб жўшиб турибди, буни албатта концертда намойиш қиламан!

 foto (16)_новый размер

Акмал Мирзо: - Зиёда эфирларда берилаётган ва клиплар суратга олдирган охирги 2-3 қўшиқларингиз муваффақиятли бўлди. Аввал Зиёда деганда, устозлар тарафдан ижро қилинган қўшиқларни, қайта куйлаганингиз эсга тушарди. Энди эса, муаллифлик қўшиқлари! Шу бир йил давомида Зиёда ўзининг муаллифлик қўшиқлари билан муваффақиятларга эришмоқда! Ҳаттоки, “Зиёданинг услуби”, “Мана бу қўшиқ Зиёданинг қўшиғига ўхшаб қолибди!” деган гаплар кўпаймоқда! Албатта, қўшиқлар ижодий гуруҳ билан бирга тайёрланади, улар билан бир тўхтамга келинади. Шу бир тўхтамга келиш ва бу қўшиқларни яратиш ҳақида!

foto (12)_новый размер

foto (21)_новый размер

Зиёда: - Бу қўшиқларимизнинг яралишида менга ёрдам берган Баҳодир Низомов, Умид Обидовларга катта раҳмат айтаман! Улар ёш, лекин қўшиқлари жуда ҳам яхши чиқмоқда. Бу қўшиқларни эшитиб кўришимни сўрашганида, менга жуда ёқди. Кейин турмуш ўртоғим, Элдор акамлар билан маслаҳатлашган ҳолда, бу қўшиқларни куйлаб, ёзишга қарор қилдик.

 

Акмал Мирзо: -Ижодий гуруҳингизни кузатсак, созандаларингиз ҳаммаси ўз ишининг устаси бўлган           йигитлар. Айнан созандалар ва хонанда ўртасидаги муносабат? Айрим хонандалар бор, ҳаттоки ижодий гуруҳида қандай созанда борлигини ҳам билмайди! Фақат тўйда кўрганда салом-алик холос! Лекин, сизнинг шу созандаларингизни телевидениядаги чиқишларингизда ҳам кўрамиз. Сиз созандаларингизнинг фикрларига қулоқ соласизми, ёки хонандаларга вазифа бериш керак бўлганида, аранжеровкачининг ўзига таяниладими?

Зиёда: - Йўқ, мен созандаларнинг ҳам фикрларига қулоқ солиб, албатта эшитиб кўраман! Агар тўғри айтаётган бўлса, албатта инобатга олинади! Мен фақат ўзимникини маъқуллаб туриб олмайман! Созандаларимнинг ҳаммасини, ўзини ҳам, ижодини ҳам ҳурмат қиламан. Улар билан жуда аҳилмиз! Агар қўшиқ яхши чиқиши учун, ўз фикрларини билдиришса, албатта ўша йўлни тутиш мумкин. Созандаларимнинг ҳаммаси ўз ишининг усталари!

 foto (6)_новый размер

Акмал Мирзо: - Одатда сиздан санъаткорлар ҳақида фикр сўралганида, масалан, у хонанда бўлса, қўшиқлари, актёр ёки актриса бўлса, ижро қилган роллари, умуман ижоди қандай эканлиги кўриниб турган бўлса ҳам, фақат “яхши, яхши” дейиш билан чегараланасиз! Ўзингиздан қандайдир фикрлар бўлса ҳам, билдирмай, “яхши” дейиш билан ўтиб кетасиз. Ёши улуғ санъаткор сифатида бўлмаса ҳам, ўзингизга яраша ижодда тажрибага эгасиз! Шуни инобатга олган ҳолда, бугунги кундаги эстрададаги ёш аёл эстрада хонандаларининг қўшиқлари ижроси, (танланганлиги ҳақида эмас!) уларнинг юриш-туришлари, ҳатти-ҳаракатлари, ҳақида холис фикрларингиз?

foto (10)_новый размер

Зиёда: - Ёшларимиз жуда ҳам яхши чиқиб келишмоқда! (самимий кулади) Нимага энди уларни ёмонлашим керак? Ҳаммаларини ўзларига яраша услуби бор, одоби ҳам яхши. Масалан, Гуласал, Умидахон, ҳамма ёш хонанда қизларимизнинг ижоди ҳам, одоби ҳам, салом-алиги ҳам яхши.

 

Акмал Мирзо: - Масалан, уларнинг қўшиғини мен ижро қилганимда қандай бўларди, деган фикрлар дегандек...

Зиёда: - Йўқ, менда ундай нарса бўлмаган! Ҳамма ёшларнинг ижодини кузатаман. Мен ўзим ҳам ёшман, қаритиб юборманг! (самимий кулади) Ҳамманинг ижодига яхши қарайман, радиоларда тинглаб қолсам, “яхши айтибди-я” дейман. Хурсанд бўламан.

 foto (9)_новый размер

Акмал Мирзо: - 3-4 йил аввал ҳаммаёқда, хонандаликда ҳам, клиплару киноларда ҳам Зиёда эди. Бу эса, “ҳар куни ҳамма жойда бўлгандан кейин, машҳур бўлади-да”деб, кимларнидир нотўғри ўйлаб қолишларига ҳам сабаб бўлади. Энди эса, фильмларда роль ўйнамаяпсиз, фақат хонанда Зиёда! Экранда кўриниш камайганлик хавфи туғилмаяптими?

Зиёда: - Лекин, телеэкран орқали клипларим “айланмоқда”!Ижод қиляпмиз, ҳеч бўлмаса 1 ойда битта янги қўшиқ яратиш керак, деб ўйлайман. Кўпчилик мени ҳомиладорлик вақтимда “ижод қилмади” дейишди. Лекин, мен ижод қилдим. Буни мухлисларим билишади, албатта.

 

Акмал Мирзо: - Фақат концерт учун янги қўшиқлар ёзилдими?

foto (8)_новый размер

Зиёда: - Ҳа, янги қўшиқлар ёздик. Лекин, уларни барибир концертда томошабинлар қандай тинглашлари, қарсакларига қараб синаб оласиз ва “мана бунисига клип суратга олдирсак бўлар экан”, деб ажратиб оласиз ҳам.

 

Акмал Мирзо: - Лекин, концерт учун яратилган янги қўшиқ, ўша концертда биринчи марта ижро этилганда 4000 дан ортиқ томошабин муносабатини билдирадими? Бир марта ижро этилгандаёқ сезиладими?

Зиёда: - Сезиш мумкин! Чунки, ўзингиз “эшитиб кўринглар, бу мени янги қўшиғим, сизлар учун преьмера! Агарда клип суратга ол десангиз, клип суратга оламиз!” десак, ўшанда чиройлироқ бўлса керак, деб ўйлайман.

 

Мухлислардан келаётган смс саволларга ўтилди!

 foto (15)_новый размер

Акмал Мирзо: - Она, сўзсиз буюк зот! Сиз ҳам онасиз. Сизнингча, шу буюк зот, она учун яратилган энг буюк шеър, қўшиқ, фильм? Сиз ўзингиз онангизнинг қайси сўзларини қулоғингизга сирға қилиб тақиб олгансиз?

Зиёда: - Онамнинг мен ҳамиша сирға қилиб тақиб олган сўзлари, ҳар доим “хўп бўлади” дегин, деб айтганлар. “Хўп бўлади, десанг кам бўлмайсан! Гап қайтарсанг, ёки олишадиган бўлсанг, ўзинг ютқазасан!” деганлар. Шу гаплари ҳар доим эсимда туради. Саволнинг биринчи қисмига келсак, фильмлардан олсак, оналаримиз ҳақида жуда кўп фильмлар яратилган.  Лекин, менимча, бошқа фильмларда кўпроқ ажралиб турадиган фильмлардан бу “Сен етим эмассан” фильми бўлса керак! Қўшиқлар ва шеърларга келсак, буюк қўшиқларимиз жуда кўп!

 

Акмал Мирзо: - “Ориат доно” радиосининг ашаддий мухлиси Эркин ака савол бермоқдалар. Концерт баннерларни кўрсам, “Зиёда” деб ёзилган. Лекин, роса термулиб қараб, кейин танидим, дедилар. Янги имидж масаласига ҳам тўхталиб ўтсангиз!

Зиёда: - Янгилик қилишга ҳаракат қилдик! Тўғриси, ҳадеб бир хилда суратга тушгим келмади! Биз ҳам, нимадир янгилик қилайлик, деб келишилган ҳолатда макияжларни бошқача қилиб, суратга тушдик. Лекин, кўпчилик биляпти, танияпти!

 foto (1)_новый размер

Акмал Мирзо: - Рихсивой ака савол бермоқдалар: Онангизни сўзларини сирға қилиб тақиб олган бўлсангиз ҳам, санъат йўлига киргач, санъаткорлар билан талашиб-тортишган вақтларингиз бўлганми? Санъатда, баъзида санъатга кирганига афсус қилиб юборадиган вақтлар бўлади. Ҳоҳлайсизми, йўқми, шундай вақтлар барибир бўлади.

foto (4)_новый размер

Зиёда: - Тўғри, аёл киши учун санъатда юриш қийин. Эркак киши бўлса, осонроқ.Бўлмаган демайман, ўзига яраша шундай вақтлар ҳам бўлган. Лекин, мени ўзи биров билан уришганимни кўрганмисиз? (кулади) Йўқ, ҳеч қачон бундай ҳолатларгача бормаганман, доим “Ассалому алайкум” ва “Хайр”! Характерим шундай.

 

Акмал Мирзо: - Яккахон концерт дастурларингизда, кўпроқ кимнинг олдида ҳаяжонланасиз? Мухлислар, қариндош-уруғлар ва оила аъзолари, дўсту душман, ҳамкасблар?

Зиёда: - Тўғриси, ҳаяжонланиш ҳамкасблар олдида кўпроқ бўлади! Чунки, ота-онамнинг ёнида ҳар куни қўшиқ айтаман! Хонадонимизнинг подвалидаги студияда ҳар куни қўшиқ айтаман, улар ҳар куни тушиб, эринмай мени эшитишади. “Мана бу ерини тўғри айтмаяпсан қизим” дейишади. Менинг биринчи мухлислари ота-онам! Ота-она тўғрисида қўшиқ айтаётганда, концертда мен барибир йиғлаб юбораман! Чунки, ўша нарсалар, ўша пайтда эсимга келиб кетади. Қайсидир қийинчиликлар, ўша болалигимда бўлиб ўтган нарсалар эсимга тушиб кетади. Кўпроқ санъаткорлар олдида ҳаяжонланаман, чунки кўпроқ санъатни тушунадиган, санъатнинг ичида юрадиган менинг ҳамкасбларим бўлишади!

 

Акмал Мирзо: - Зиёданинг синглиси ҳам қўшиқ куйламоқда. Аммо, бу гап ҳали унчалик ривожланмади, авж олмади.

Зиёда: - Чиндан ҳам, синглим Азиза қўшиқ куйламоқда.  Ҳаттоки, менга бир-икки жойда, “нимага қўшиқ куйлайди? Йиғиштириб қўйгани яхшимасми?” ҳам дейишди. Мени бунга жаҳлим чиқди, негаки ўсиб чиқаётган ниҳолни, ҳеч қачон синдириш керак эмас, деб ўйлайман. Лекин, мен ҳали синглимнинг бирорта нарсасига ёрдам берганим йўқ! Ўзи учун ўзи ҳаракат қиляпти. Қўшиғини қайси студияда ёзганини ҳам билмайман. Чунки, ҳали ўзим, ўзимдан ортганим йўқ, чунки концертга тайёргарлик, янги қўшиқлар, бу ёқда оилам, фарзандим. Мана энди, вақт топиб, мен ҳам синглимга ёрдам бермоқчиман. Лекин, у ўзи учун ўзи ҳаракат қиляпти. Кўпчилик, “опачаси ёрдам қиляпти” деб ўйлаяпти. Йўқ, ҳозирча, ундай эмас!

 

Акмал Мирзо: - Лекин, барибир синглингиз бўлгани учун ҳам, синглингизнинг ижоди, сизни қизиқтиради, ўйлантиради. Маълум бир вақт барибир, биринчи навбатда Азиза, деб эмас, Зиёданинг синглиси, деб қарашади! Келажакда, Азизанинг опаси, дейишадиган вақтлар ҳам келсин! Қандайдир назоратни кучайтириб, эртага концертингизда ҳам, “бу мени синглим” деб, олиб чиқиш ниятингиз борми? Шундай нарсалар бўладими?

Зиёда: - Худо ҳоҳласа бўлади! Фақат вақти соати билан, сиз айтган гапларнинг ҳаммаси бўлади!

 foto (5)_новый размер

Дастур якунида, Акмал Мирзо Зиёдага олдиндаги концерт дастурини муваффақиятли бўлишини, ҳамда барча олдида юзи ёруғ бўлиши тилаб, самимий ниятларини билдирди.

Биз ҳам, Зиёдага олдиндаги янги концерт дастури муваффақиятли ўтишини тилаймиз!

 foto (23)_новый размер

“Чой устида” дастурига таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Ориат доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Феруза Фаттохова

foto (3)_новый размер

foto (24)_новый размер

foto (25)_новый размер

foto (14)_новый размер

foto (22)_новый размер

foto (11)_новый размер

foto (13)_новый размер

foto (7)_новый размер