OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ДУНЁНИ ҚЎШИҚ ИЛА КЎРИБ, ҲИС ҚИЛГАН ИНСОН! ШУКУР ВА САБРНИ ҚАЛБИГА ЖО ЭТГАН ҲОФИЗ ОРОЛМИРЗО САФАРОВГА УСТОЗЛАР ТАЪРИФИ! +ВИДЕОЛАР! 26.03.2018 14:01

photo (7)

Икки кун давомида “Туркистон” саройида жонли ижрода концерт берган Ўзбекистон Халқ Ҳофизи Оролмирзо Сафаровнинг концерт дастурида кўплаб санъаткорлар меҳмон бўлишди.

photo (9)

photo (3)

Кўтаринки руҳда, файзли ўтган концерт 3 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмда Ҳофиз жонли ижро сўзи ҳам, мусиқаси ҳам ўз қаламига мансуб қўшиқлардан ташқари, устоз репертуаридан ҳамда, миллий мақомларимиздан куйлади.

photo (16)

Жумладан, 1 қисмда, “Кўнгул” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси), “Яхши дўстлар” (Холис ғазали, Аҳмаджон Дадаев мусиқаси), “Мўғулчаи наво” (Мунис ғазали Наво мақомидан), “Суратинг” (Фурқат ғазали, Муҳаммаджон Мирзаев мусиқаси), “Жон сени” (Навоий ғазали, Ўлмас Расулов мусиқаси), “Армон” (Қобил Мирзо шеъри, Оролмирзо Сафаров мусиқаси), “Орзу билан” (Эркин Воҳидов шеъри, Оролмирзо Сафаров мусиқаси), “Гўсфанд” (Огаҳий ва халқ сўзлари, Хоразм ашула йўлларидан);

photo (6)

2 қисмда, “Висолингга” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси), “Изҳор” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси), “Отасидан дуо олганлар” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси), “Назар қилғил” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси), “Эй гўзал” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси), “Шавқатинг борму” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси);

photo (5)

3 қисмда, “Устоз Рустам” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси), “Ошиқ” қўшиғи (Рустамқори Турсунов шеъри ва мусиқаси), “Шўхи париваш” (Муқимий ғазали, Муҳаммаджон Мирзаев мусиқаси), “Сувора-6” (Навоий ғазалига Огаҳий мухаммаси, Комилжон Отаниёзов мусиқаси), “Жафо қилурсан” (Огаҳий ғазали, Комилжон Отаниёзов мусиқаси), “Санаминг” (“Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” достонидан, Комилжон Отаниёзов мусиқаси), “Шукуроналик қўшиғи” (Ботир Эргашев шеъри, Мусахон Нурматов мусиқаси), “Ватан мадҳи” (Оролмирзо Сафаровнинг ўз шеъри ва мусиқаси) ашула ва қўшиқлари ижро қилинди.

photo (2)

Дастурнинг биринчи кунида устоз санъаткор Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов меҳмон бўлиб, Ҳофизни самимий ҳазиллар билан табриклаб, саҳнанинг ўзида импровизация билан ҳеч бир тайёргарликсиз, жонли ижрода дуэт тарзида Ғуломжон Ёқубов қўшиқларидан бирини куйлашди! Бу импровизация ва самимий ҳазил кучли олқишларга сабаб бўлди!

Қайси қўшиқ ва саҳнадаги жараён ВИДЕОДА!

Дастурнинг иккинчи кунида эса, Устоз созанда Абдуҳошим Исмоилов меҳмон бўлиб, саҳнада Ҳофизни табрилагач, Оролмирзо Сафаров ҳам, Абдуҳошим Исмоилов яратган қўшиқлардан бирини куйлаб юборди, шунингдек ўзига ҳам яхши қўшиқлар ёзиб беришини сўради! Оролмирзо Сафаров куйлаганида Абдуҳошим Исмоилов ғижжакда жўр бўлди!

Қайси қўшиқ ва саҳнадаги жараён ВИДЕОДА!

photo (8)

Концерт давомида сўз устаси Зокир Очилдиев ўз ҳазиллари билан томошабинларнинг кайфиятини янада кўтарди! ВИДЕОДА!

2 кунлик концерт дастури томошабинларда катта таассурот қолдирди. Халқимиз чинакам санъатни, ҳақиқий қўшиқларни соғинганлиги концерт давомида яққол намоён бўлди!

 photo (1)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов: - Оролмирзо бизнинг укахонимиз, кўпгина қўшиқларни ёшлигида бизга ҳавас қилиб куйлаган. Эндиликда ўзи ҳам ўз овози, ўз мухлисларига эга Санъаткор! Концертига чин дилдан юракдан табриклагани келдим! Чунки, бу инсон санъатга юракдан ўзининг ҳиссасини чиройли қилиб қўшиб келмоқда! Ёшларни танқид қилмоқчи эмасман, лекин бутун санъаткорни, Бутун санъаткор дейилади! Оролмирзони ҳурмат қилганим, унда ҳамма нарса бор! Овоз ҳам, қўшиқлари ҳам, авжи ҳам бор!  У ҳақиқий санъаткор! Бир сўз билан айтганда Бутун Санъаткор! Умри узоқ бўлсин! Санъати бардавом бўлсин!

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоев: - Оролмирзо бизнинг укамиз! Ёшликда Тошкентга келган вақтларида 1987 йиллар атрофида бир хизматда кўришиб, гаплашиб қолганимиз. Жуда ҳам одобли, қолаверса, санъати анча миллий йўлда мукаммал санъати бор! Бугунги кунда Халқ ҳофизи, бу даражага етгунча тинмасдан меҳнат қилди! Бу инсонга омад тилайман, келажакда бундан ҳам яхши ютуқларга етишишини истайман! Оролмирзо жуда ҳам қалби тоза инсон! Ҳамма санъаткорлар билан яхши муомалада! Халқпарвар, кўнгли тоза санъаткор! Институтда ишлайди, кўп шогирдлар чиқарган, хабарим бор, кўплар шу инсондан таҳсил олсам, деб ният қилади. Буни эшитиб биз ҳам унинг ютуқларидан хурсанд бўламиз! Концертига, ижодига омад тилайман!

 photo (14)

Концерт Продюсери ва бош режиссёри Ўктам Ҳакимов: - Жонли ижро долзарб мавзу! Оддий мухлисдан тортиб, катта бир раҳбариятгача муҳим мавзуга айланиб турган мавзу бу жонли ижро! Ёшларни жонли ижрога жалб қилиш, бу мавзу тарғиботи бугунги кунда жуда муҳим аҳамият касб этмоқда! Бу икки кунлик концерт, шунинг яққол мисоли ва намунаси десак бўлади. Ўзбекистон Халқ Ҳофизи Оролмизо Сафаров  бутун санъаткор, мақом ижрочилиги, миллий қўшиқчилик, ҳамма йўналишда ижро қила оладиган санъаткор! Мухлислар менимча, анчадан буён унинг концертини кутишаётган эди. Бугунги концертда Оролмирзо Сафаров ўз ижодидан, Устозлар репертуаридан жонли ижрода  куйлади. Созандалар ҳам, бор маҳоратларини намойиш қилишди. Жуда ҳам файзли концерт бўлди. Концертдан сўнг, томошабинларнинг олқишлари, табриклардан ҳам буни ҳис қилдик.

 photo (21)

Саҳналаштирувчи концерт режиссёри Ҳасан Алимов: - Мен ҳам авваламбор, Ўктам аканинг фикрларига қўшиламан. Концерт жуда ҳам мазмунли ўтди! “Алпомиш медиа”дан таклиф қилишганида иккиланмадим, чунки жонли ижродаги концерт! Ўктам акага раҳмат, Халқимизга жуда ҳам манзур бўлди! Концертдан сўнг, яна жонли ижро талаб қилишди! Бундан биз ҳам хурсанд бўлдик. Ҳақиқий байрамона концерт бўлди! Санъатга бўлган эътибор, жонли ижрога бўлган эътибор, шароитлар учун Муҳтарам Юртбошимизга миннатдорчилик билдираман! Биз Юртбошимизнинг санъатга бўлган эътиборидан куч-қувват олиб, халқимизга манзур бўладиган концертлар ўтказяпмиз! Бу концерт мазмунли бўлиши учун ўзимдаги бор фикрларни амалга оширишга ҳаракат қилдим. Жонли ижро жуда ҳам мураккаб! Уни сифати билан халққа етказиб бериш керак. Репертуардаги қўшиқларнинг сўзларига аҳамият қаратиш жуда муҳим. Миллийликка эътибор қаратиш зарур. Санъаткорнинг ижодига, саҳнада “яшаш”ига халақит бермаслик керак. Саҳналаштириш жону дилим! Бу мени кичик ишим, катта ишим ҳам демайман, устозларим бор, улардан миннатдорман, Раҳбариятимиздан миннатдорман. Мана шундай жонли ижродаги концертларни ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатаётган Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” ДМ Раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

 photo (22)

Ўзбекистон Халқ Ҳофизи Оролмирзо Сафаров: - Менимча, концертимиз жуда ҳам жўшқин руҳда ўтди! Ҳар икки томон, ижрочи ҳам, тингловчи ҳам бугунги концерт дастуридан баҳра олмади, дейиш нотўғри бўлади. Чунки, қарийб 3 соат мобайнида барча асарлар жонли ижро этилди, бирорта ҳам фонограмма аралаштирилгани йўқ! Бундан чўчимайман, ҳадиксирамайман ҳам. Чунки биз ҳамиша концертларда ҳам жонли ижро билан иштирок этиб келамиз. Ҳаттоки, тадбирларда ҳам иложи борича ўша ашулани минусига, жонли овоз билан ашула айтганмиз. Менимча, кўнглимдан кечаётган таассуротлар шундан иборатки, кўпчилик инсонлар, томошабинлар олқишидан, қўллаб-қувватлашларидан шуни ҳис қилдимки, демак ҳали ҳам ўзбек миллий қўшиқчилик санъатини яхши кўрадиган, жонли ижрони қадрлайдиганлар кўп экан! Мени қўллаб-қувватлаган, менга ҳар томонлама кўмаклашган барча инсонларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман! Кўнглимда яхши инсонларга миннатдорчилик ҳисси, халқимизга бўлган миннатдорчилик ҳисси жўш урмоқда!

 photo (20)

- Концерт учун ўйлаган ҳамма ғоянгизни амалга ошира олдингизми?

- Концерт учун мўлжаллаган дастурдаги қўшиқларнинг ҳаммасини тўла-тўкис ижро қилинди. Чунки, биз 2 ой давомида мана шу дастур устида 15-16 та созандалар билан биргаликда чиройли дастур тайёрлашга ҳаракат қилдик.Дастурда албатта, янги қўшиқлар, қолаверса, санъатга энди кириб келганимда басталаган қўшиқларим, ҳамда устоз санъаткорлар репертуаридаги қўшиқларни ҳам,  ўзим учун ҳам бир қайта туғилишига, халқимизга қайтадан янграши учун меҳнат қилдик, Лекин, ўз ижройимдан ўзим жуда ҳам қониқмадим. Чунки, барибир қайсидир ижроларда овозим ўзимга буйсунмади. Авжига чиққанимда овозимда озгина хасталаниш, пардаларга бўйсунмаслик ҳолатлари вужудга келди. Энди бу жонли ижро, студия эмаски, компьютерда тўғрилаб юборилса. Лекин, ниятимиз халқимизни чиройли қўшиқлар билан қувонтириш эди, бу ниятимизга эришдик, деб ўйлайман. Санъаткор учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак!

 photo (15)

- Кимдир учун санъат ҳаёт! Сиз учун-чи?

- Тўғри айтдингиз! Аслида ҳар битта касб инсон ҳаётида устувор бир ўринда турадиган омил ҳисобланади. Мен ҳаётимнинг жуда кўп ўринларида ҳис қилдимки, қўшиқ менинг ҳаётимни ажралмас қисми! Санъатни мен, ҳаётимнинг ажралмас бўлаги, деб ҳисоблайман.

 photo (10)

- Ҳар бир санъаткорни репертуаридаги ҳамма қўшиқлари фарзандларидек бўлса, улар орасида битта қалбга энг яқини бўлади! Биттасини барибир бошқачароқ кўради. Бу галги концерт репертуарида қайси бири шундай бошқача бир “азиз фарзанд”?

- Мен учун 1991 йилда ёш хонандаларнинг “Камолот” кўрик-танловида ижро этилган қўшиғим, худди бош фарзандим каби менга азиз бўлган, “Висолингга” деган қўшиғим! Уни ҳар қаерда, ҳар қачон, қайси дастурда бўлмасин ижро қилсам, ўзим маза қиламан. Чунки, бу юрагимнинг ўтли, бир оташин жойидан, ёшликнинг сурури, йигитлик ғурури билан бирга инсонга, ҳаётга, бутун борлиққа бўлган чиройли бир муҳаббат замирида яралган бир қўшиқ бўлганлиги учун ҳам бошқача кўраман! Лекин, қолган қўшиқларимни ҳам, ҳоҳ устозлар репертуаридан бўлсин, ҳоҳ ўз репертуаримдан бўлсин, бирортасини ҳам камситмаган ҳолда, сўзи ҳам, мусиқаси ҳам, ўз қаламимга мансуб бўлган, “Висолингга” қўшиғим мен учун энг бир азиз асардир!

Саида Вахобова

photo (12)

photo (13)

photo (18)

photo (17)

photo (4)