OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ПОПКОРН” ТАҚДИМОТИДАН БАТАФСИЛ! 26.10.2014 22:03

 1

“Ёшлар танлови” шиори остида “Попкорн” тақдимоти, 25 октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида илк марта бўлиб ўтди! Мазкур тақдимотда 2013-2014 йиллар давомида суратга олинган ва Youtube тизимида “Попкорн” канали орқали жойлаштирилган видеоклиплар орасида энг кўп кўп тамоша қилинган, кўп овоз тўплаган 20 та энг сара видеоклиплар эгалари, махсус “Попкорн” мукофоти билан тақдирландилар.

foto (15)

Тақдимотни “Ўзбегим таронаси”дан Жамшид Ҳожиниёзов ва Раънохон кўтаринки руҳда олиб боришди.

foto (7)

foto (14)

foto (12)

foto (2)

foto (16)

foto (20)

foto (22)

foto (41)

 

Тақдимотда жуда кўплаб шоу бизнес олами вакиллари, эстрада хонандалари иштирок этдилар.

Концерт ҳамкорларидан бири “Тарона” компанияси бўлиб, бу компания ҳамиша ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаб, уларга ижод учун қулайликлар яратиб бериши сир эмас.

IMG_8250_новый размер

IMG_8248_новый размер

Тақдимотнинг концерт қисмини ҳам айнан ёш ижодкорлар “Диёр” гуруҳи Жамол ва Юлдуз ўз қўшиқлари билан бошлаб бердилар. Шунингдек, ўз навбатида Жамшид Ҳожиниёзов “Диёр” гуруҳи хонандаси Жамолнинг туғилган куни эканлигини саҳнада эълон қилиб, уни самимий табриклаб ўтди.

 

Сўнг, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ўз қўшиғи билан кечанинг концерт қисмини давом эттирди.

foto (17)

Шундан сўнг, саҳна тўридаги экран орқали тақдимотнинг энг биринчи совриндорининг клипидан лавҳа намойиш қилинди. “Уммон” гуруҳи “Еттинчи қават” видеоклипи учун “Попкорн” мукофоти эгаси бўлишди. Клип режиссёри Наримон Султонхўжаев. Аввалига саҳнага мукофотни олиш учун чиққан “Уммон” гуруҳи хонандаларига махсус идишларда попкорн тақдим қилинди!

foto (18)

Гуруҳ хонандалари, бугун томошабинлар билан кўришиб турганликларидан бахтиёр эканликларини, билдирилган ишончни ижод орқали оқлашга ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди. Сўнг, ўз жойларига бориб ўтирмоқчи бўлганликларида, бошловчилар уларга попкорнлар ҳазил тариқасида топширилганлигини айтиб, ҳақиқий “Попкорн” статуэткасини тақдим қилишди!

Шу тарзда 20 та энг кўп овоз берилган қуйидаги клиплар ғолиб бўлди.

“Уммон” гуруҳи “Еттинчи қават” видеоклипи. Клип режиссёри Наримон Султонхўжаев

foto (19)

Зоирбек  “Бу юрак” видеоклипи. Клип режиссёри Дилмурод Агзамов.

foto (21)

Моҳим “Хайр биринчи ёр” видеоклипи. Клип режиссёри Дилмурод Агзамов.

foto (28)

Бобур Собиров, “Севма” видеоклипи. Клип режиссёри Нозим Жумаев.

foto (27)

Умидахон “Мамбо” видеоклипи. Клип режиссёри Сарвар Каримов.

foto (30)

Амира Алибекова “Нажотимсан” клипи. Клип режиссёрлари Жасур Шаметов ва Тимур Примкулов.

foto (32)

Жасур Ғойипов “Минг афсус” видеоклипи. Клип режиссёри Жамшид Ҳожиниёзов, оператор Ёдгор Носиров.

foto (34)

 “Афруз” гуруҳи “Шалола” видеоклипи. Клип режиссёри Рустам Муродов.

foto (35)

Муниса Ризаева “Ёрим” видеоклипи. Клип режиссёри Наримон Султонхўжаев.

foto (46)

Улуғбек Раҳматуллаев “Мени кечир” видеоклипи. Клип режиссёрлари Ёдгор Носиров ва Жамшид Ҳожиниёзов.

foto (51)

Лола ва DJ Пилигрим «Юлдуз» дуэтига суратга олинган видеоклип. Клип режиссёри Жасур Шаметов.

foto (52)

Шахзода “Сhicco” видеоклипи. Клип режиссёри Наримон Султонхўжаев.

foto (56)

Шохруххон “Менинг қўшиғим” видеоклипи. Клип “Продакшн Хауз” студияси томонидан суратга олинган.

foto (57)

Нилуфар Усмонова “Унутгин” видеоклипи. Клип режиссёри Ёдгор Носиров.

foto (61)

Сарвар ва Комил “Беном” гуруҳи “Сен йиғлама” видеоклипи. Клип “Шоҳона креатив груп медиа” томонидан суратга олинган.

foto (63)

Райҳон “Сўнаман” видеоклипи. Клип  “Юнайтедс груп” томонидан суратга олинган.

foto (64)

Сардор Раҳимхон “Танҳогинам” видеоклипи. Клип режиссёри Муҳаммадали Искандаров.

foto (67)

Манзура “Ўнгимда кўрай” видеоклипи. Клип режиссёри Мансур (Абдуҳолиқов) Васати.

foto (69)

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов “Тўйлар муборак!” видеоклипи. Клип режиссёри Жонрид Сагдиев.

foto (73)

Зиёда “Севади ёрим мани” видеоклипи. Афсуски, хонанда гастроль сафарида бўлганлиги учун тақдимотда иштирок эта олмади ва унга гастролдан қайтгач соврин албатта тақдим қилиниши айтиб ўтилди.

 Тақдимотнинг концерт қисмида кўплаб хонандалар ўз қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этдилар. Жумладан, Шаҳло Аҳмедова,

foto (23)

Динейра, Зоирбек, Моҳим, Бобур Собиров, Умидахон, Амира Алибекова, Жасур Ғойипов, “Афруз” гуруҳи, Муниса Ризаева,

Улуғбек Раҳматуллаев, “Уммон” гуруҳи, Лола ва DJ Пилигрим,

Шахзода, Шохруххон, Сарвар ва Комил, Сардор Раҳимхон ва Асал Шодиева “Маликам” қўшиғи дуэт тарзида (премьера), Райхон, Манзура ва бошқалар.

foto (44)

Тақдимот доирасида “Riza Nova Uz” канали асосчиларидан Фурқат Мўминов саҳнага таклиф этилиб, у клипи Yоtube каналидаги кўришлар сони миллиондан ошган хонандалардан 3 тасини махсус сертификат билан тақдирлади.

foto (45)

Улар, 1 миллион 800 минг кўришлар сони билан “Божалар” Жаҳонгир Позилжоновнинг “Голова болит” клипи.

foto (46)

2 миллион 200 минг кўришлар сони билан Улуғбек Раҳматуллаев “Соғиниб тонглар отгунча” клипи.

foto (47)

foto (50)

3 миллион кўришлар сони билан Шахзода “Сhicco” клипи.

foto (52)

Шахзодага сўз берилганида, у “буни кутгандим, кутмагандим эмас. Чунки, бу клип мени кенжа ўғлимга бағишланган. Чиндан ҳам, бугун айнан, менинг кенжа ўғлим Холидга бағишланган шу клип ғолиб бўлганидан хурсандман” деб, айтиб ўтди.

foto (53)

Тақдимотнинг энг эсда қоларли ва кутилмаган воқеаси эса, “Попкорн” статуэткасини ҳам, айнан “Чикко” клипи учун қўлга киритгандаги Шахзоданинг сўзлари ва амалга оширган иши бўлди. У бу қўшиқ муаллифлари “Беном” гуруҳи хонандалари Сарвар, Комил ва клипмейкер-режиссёр Наримон Султонхўжаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда, уларга бу статуэткани тақдим қилди! Бу эса томошабинлар томонидан кучли олқишларга сабаб бўлди!

 

“Афруз” гуруҳининг қўшиғи бошланишида кичик техник носозлик юз берди. Аммо, гуруҳ ижодкорлари сира ўзларини йўқотмай жонли ижрода куйлаб, вазиятдан чиқишдики, ҳаттоки баъзи томошабинлар буни сезмай ҳам қолишди.

Тақдирланиш давомида сўз берилганида ижодкорларнинг деярли барчаси ҳаяжонда эканликларини, мазкур мукофотни кутмаганликларини, хурсандчиликларини айтиб, бу мукофотга лойиқ кўрилганлари учун мухлисларига, тақдимот ҳамкорлари “Тарона” компанияси, “Ўзбегим таронаси” радиоси, “Попкорн” сайти, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, ҳамда, ғолиб бўлган видеоклипларини суратга олишда яқиндан ёрдам берган бошқа барча ижодкорларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

foto (62)

Ғолиблардан Шохруххон энг самимий сўзларни айтиб ўтди: “Ҳар битта қўшиғимиз, чин дилдан, чин юракдан бўлади. Юрагимдаги барча ҳиссиётларни сизларга бағишлайман!”

foto (58)

Нилуфар Усмонованинг сўзлари эса, қисқа бўлса ҳам, жуда таъсирли бўлди: “Мен сизларни жуда соғиндим!”

foto (68)

Тақдимотдаги бироз узоқроқ ва ўзига хос креатив тарздаги миннатдорчилик сўзлари эса, Манзурага тегишли бўлиб, у ғолиб бўлган клипи, қўшиғи энг севимли қўшиғи ва унинг юрагидан ёзганлигини, бу қўшиқда ички туйғуларининг ҳаммаси ифода этилганлигини айтгач, клип режиссёрини “Менинг севимли режиссёрим Мансур ака” деб, эълон қилди! (фамилиясини эслай олмади ва залга мурожаат қилиб сўраб олди)))) Сўнг, Мансур ака ва ўзининг клипдаги роли ҳақида ҳам фикрларини билдириб ўтди!

foto (71)

Райҳон миннатдорчилик сўзларини қисқароқ қилиб, мухлисларига миннатдорчилик билдирди ва уларни жуда яхши кўришларини айтиб ўтди!

foto (70)

Энг ғолиблик қувончини ажойиб тарзда ифодалаган “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов бўлди ва у саҳнага залдан рақсга тушган ҳолда чиқиб келди! Шунингдек, жуда шошилиб миннатдорчилик сўзларини айтди!

 foto (72)

Қўшиқ ижро қилганидан сўнг, Манзура саҳнада узугини тушириб қўйди ва яхши ҳамки уни тезда топиб олди!

 foto (74)

foto (76)

Тақдимот бошларида томошабинларни кутилмаган совға кутаётганлиги бошловчилар томонидан айтиб ўтилган эди. Тақдимот якунида ўша совға тақдим қилинди. Бу “Божалар” Жаҳонгир Позилжоновдан янги “Бақалоқ” қўшиғи ва видеоклипи премьераси бўлиб, Жаҳонгир Позилжонов қўшиқ ижроси учун ҳақиқий “бақалоқ” қиёфасида чиқиб, ўзига хос рақсга ҳам тушиб, олқишларга сазовор бўлди!

foto (75)

Тақдимот кўтаринки руҳда ўтди!

foto (77)

Тақдимот бу гал илк марта ўтказилди, ўйлаймизки, уни ҳар йили ўтказилиши шоу бизнес оламида, ўзига хос анъанага айланади.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Тақдимот жараёнидан видеолар Инстаграм тармоғидаги

@Saida_Vahobova_Fattohhoncom профили,

@Fattohhoncom профилида батафсил берилган!

фотография_4_5

Фотолар учун Шерзод Холмуродов ва

Guli

Гулига миннатдорчилик билдирамиз

foto (60)

foto (59)

foto (49)

foto (54)

foto (1)

foto (9)

foto (43)

foto (40)

foto (37)

foto (24)

foto (26)

 foto (65)