OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВНИНГ ДИЛ САҲИФАСИГА НАЗАР... 27.10.2014 20:42

 

foto (5)

Биринчи концерт арафасида...

Бу йил “Истиқлол” санъат саройида ўзимнинг биринчи яккахон концерт дастуримни ўтказиш тараддудидаман. Бу катта даргоҳ саҳнасига биринчи марта 1997 йилда чиққан эдим... Эндиликда эса, шу саҳнада ўзимнинг концерт дастуримни ўтказишим учун тайёргарликлар авжида! Бу мени болаликдаги орзуйим эди... Бугун ўша катта орзуларим рўёбга чиқмоқда! Бунинг учун менда концерт ўтказишга журъат уйғотиб, қўллаб-қувватлаган “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасига миннатдорчилик билдираман! Балки, концерт ўтказишни баъзилар йиллик сарҳисоб, ёки шунчаки танилиш учун, деб ҳисоблар? Аммо, мен учун ундай эмас! Мен концертимга чин дилдан тайёргарлик кўряпман! Орзуларим амалга ошадиган кунни интизорлик билан кутяпман...

 foto (6)

Тайёргарлик жараёнлари вақтидаги ўйлар...

Албатта, концерт олди ҳаяжон кучли! Аммо, санъатсевар мухлисларнинг рағбати, меҳри, қолаверса, кўнгил тўладиган қўшиқларимнинг борлиги, менда концерт яхши ўтишига ишонч уйғотмоқда. Тўғри, концертни антиқа декорациялар, махсус эффектлар ёки машҳур санъаткорларни жалб этиш орқали ҳам, томошабинларга манзур бўлишини таъминлаш мумкин. Аммо, ҳаммасидан кўра яхши қўшиқ мухлисларда ёрқин таассурот қолдиради, деб ўйлайман! Мухлис наздида икки хил қўшиқ бўлади: яхши ёки ёмон. Мутахассислар ёки санъаткор дўстларимиз, қўшиқ матни, йўналиши, мусиқий безаги, хонанданинг овоз имкониятлари кабилардан келиб чиқиб баҳолашади. Лекин, оддий томошабин бундай майда жиҳатларга бўлиб ўтирмасдан биргина, “яхши қўшиқ чиқибди” ёки “бўлмабди” деб баҳолаб қўяқолади. Шунинг учун ҳам, тингловчилар беихтиёр жўр бўладиган қўшиқни яхши чиқибди, деб ўйлайман. Яна бир жиҳати, Яратган файз бермаса ҳам, минг ҳаракат қилган билан мақсадга эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам устозларимиз “файзингни берсин” деб дуо қилишган.

 foto (3)

Концерт дастури ҳақида...

Албатта, 100 дан ортиқ қўшиқларим бўлишига қарамай, улар ичидан фақат энг сараларини концерт учун ажратиб олдик. Асосан тингловчиларга манзур бўлган қўшиқларни мавзу ранг-баранглигига қараб танладик. Устоз Рустам қори Турсуновга эҳтиром сифатида машҳур “Зуҳром келмади” қўшиғини ҳам ижро этаман. Аммо, концертим дастуридан янги тароналар ҳам ўрин эгаллаган. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, Ўзбекистон санъат арбоби Анор Назаров ҳамкорлигида яратилган қўшиқлар ва шоирлар Ботир Эргашев, Аъзам Назирий, бастакорлар Мусахон Нурматов, Илҳом Маматов ижодидан намуналар айтамиз. Қолаверса, ўзбек халқ қўшиқлари ҳам куйланади. Бундан ташқари уйғурча ва Лотин Америкаси мусиқий йўналишидаги ижролар ҳам бор. Концерт режиссёри Ҳайдарали Қосимов.

foto (8)

Концертни бошловчи Акмал Мирзо олиб боради. Концертда сўз устаси Шукрулло Исроилов концерт меҳмони бўлади. Шунингдек, менга яқин ижодкор укаларимдан бири Элмурод Мирзаев ҳам иштирок этади.

 foto (7)

Энг дилга яқин қўшиқ...

“Оҳ мани Ватаним бу” қўшиғини ўндан ортиқ оҳангга солиб хиргойи қилиб юраман. Қизиғи, ҳаммаси ёқимли туюлаверади. Балки, бунга сўзларнинг юракка яқинлиги сабабдир. Хуллас, бу қўшиқни куйлашдан чарчамайман!

 foto (2)

Ҳар бир кундан унумли фойдаланиш керак...

Ҳар бир кун ғанимат, ундан унумли фойдаланиш керак, деган фикрни кўнглимдан тез-тез ўтказаман. Кимгадир нафимиз етган кунларни мазмунли ўтган, деб биламан. Ўзим улуғ устоз санъаткорлардаги мулоҳазакорлик, камтарликни кўриб ҳавас қиламан. Одамийликда уларга ўхшагим келади. Қолаверса, Ота-онам насиҳатлари, бизга берган тарбияларига доим амал қиламан. Носамимийликни жиним суймайди. Инсон ичида бошқача фикрлаб, ташида ўзини бошқача тутишини сира ҳам қабул қилолмайман. Самимияти йўқ одамдан узоқроқ юрган маъқул, деб ўйлайман.

 foto (1)

Концерт олди тилаклар...

Аввало, юртимиздаги ҳар бир оиланинг тинч-тотувлиги, файз-баракаси бардавом бўлсин. Агар ҳар бир хонадонда хотиржамлик, қут-барака ҳукм сурса, демакки бутун эл-юрт фаровон бўлади. Бундай Ватанга куй-қўшиқлар, байрамлар, концертлар ярашади!

foto (4)