OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! 30.03.2018 07:11

 Фабрика форматовIMG_5234

Куни кеча Матбуот марказида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан “Миллий киноматографияни ривожлантириш борасида олиб борилган ишлар” мавзуидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида 2017 йил ҳамда, 2018 бошидаги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолияти ҳақида сўз борди.

2017 йил бошқа ижтимоий соҳалар қаторида киноматографияда ҳам улкан ўзгаришлар даври бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий киноматографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сонли қарори соҳада тубдан бурилиш ясади. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида соҳада бир қатор ислоҳотлар ўтказилди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан ўтган йилнинг 3-августида ижодкор зиёлилар вакиллари билан ҳамда, 29-декабрда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбарлари билан ўтказилган йиғилишларида соҳа ривожига катта эътибор қаратилди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида Давлат буюртмаси асосида 11 та бадиий, 5 та мультипликацион, “Зумраша” болалар юмористик киножурналнинг 2 та тўплами, 11 та ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар ишлаб чиқариш жараёнига туширилди.

Шу кунга қадар нодавлат киностудиялар томонидан агентликка фуқаролар ва турли студиялардан жами 30 та бадии, 25 та ҳужжатли ва 8 та мультфильм сценарийси тақдим этилди. 5 маротаба Бадиий кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Нодавлат студиялар томонидан Агентликка қилинган мурожаатларга биноан, Республика Кинарбоблари ижодий уюшмаси ишчи гуруҳи томонидан 19 та фильм кўриб чиқилган бўлиб, улардан 2 тасини яхшилаш бўйича амалий тавсиялар берилди, 2 таси эса давлат кинотеатрларида намойиш этишга тавсия этилмади.

“Ўзбекфильм” АЖ да ишлаб чиқаришга туширилган “Узвийлик”, “Ғилдиракли уй”, “Довюрак ошпаз” номли мультфильмларнинг суратга олиш ишлари давом эттирилмоқда. “Кенжа ботир-2”, “Матизнинг саргузаштлари” мультипликацион фильмлари ишлаб чиқаришга туширилди.

Ўтган давр мобайнида Агентликда Ўзбекистоннинг Туркманистон Республикасидаги элчиси А.Қўчқоров, Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси сиёсат, матбуот ва ахборот бўлими мудири Р.Дарский, Польша Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Т.Колат, Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси .Сиро ва унинг ўринбосари М.Поспишилова ҳамда Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси П.Урбан билан учрашувлар ўтказилди.

Қирғизистоннинг “Дан” продюсерлик маркази билан машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини нишонлаш чора-тадбирлари доирасида адибнинг “Сарвқомат дилбарим” асари асосида бадиий фильмни ҳамкорликда суратга олишга келишилди.

Ҳиндистоннинг “Emmay Entertainment” продюсерлик компанияси ва “Star TV” телеканали билан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган кўп сериали фильмни суратга олиш бўйича музокаралар бошланган. Жорий йилнинг 23 февралидан 26 февралгача Ҳиндистоннинг «3rd Rock Multimedia» продюсерлик компанияси директори Р.Сури ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида ҳинд актёрлари иштирокида мусиқий клипларини суратга олиш ишлари ўрганилди. Жорий йилнинг 25 февралидан 1 мартига қадар, Ҳиндистоннинг «Dilmaz Agastyaa Productions Private Limited» кинокомпанияси Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Лаъл Баҳодур Шастрининг ҳаётига бағишланган қисқа метражли фильмни суратга олиш ишларини олиб бориш учун ташриф буюрди. Фильмнинг 2 та лавҳаси Тошкент, Тошкент вилояти ва Самарқанд шаҳарларида суратга олиняпти.

Айни пайтда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан биргаликда 2018 май ойида Францияда ўтказиладиган нуфузли Канн Халқаро Кинофестивалида Ўзбекистон павильонини ташкил этиш, унда фильмлар билан иштирок этиш борасида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Фабрика форматовIMG_5237

Агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари Ш. Ризаев Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида 21-26 март кунлари бўлиб ўтган туркий халқлар кинофестивалида иштирок этди. Фестиваль ўзбек режиссёри Қамара Камалованинг “Йўл бўлсин” фильми билан очилди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Япониянинг “Loaded films” кинокомпанияси ўртасида қўшма фильм ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Хитой Халқ Республикасининг “Chine film promotion” кинокомпанияси ўртаси ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилиб, ҳамкорлик Меморандумини имзолаш бўйича ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланмоқда.

Илк маротаба ҳужжатли фильмлар тақдимоти жорий йилнинг 27 март куни “Алишер Навоий” номли киносаройда ўтказилди. Тақдимотда “Юнус Ражабий” (Мақом мулкининг султони), “Қалб амри” (Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор) ва “Кўпкарини соҳинган тулпор” фильмлари намойиш қилинди ва фильмлар ижодкорлари билан учрашув ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги “Алишер Навоий” номидаги киносарой ҳамда, Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида ташкил қилинган Ретрозалларда ўзбек киноси дурдоналари мунтазам намойиш этиб борилмоқда.

Фабрика форматовIMG_5227

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиртирган барча саволларга «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Раҳбарияти томонидан жавоб олишди.

1111111