OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҲАВАСКОРЛИК ХАЛҚ ТЕАТРЛАРИ РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИДАН!+ВИДЕО! 06.04.2018 19:19

 teatr (2)

Жорий йилнинг 5-6 апрел кунлари Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар Театри биносида Ҳаваскорлик халқ театрлари Республика Фестивалининг якуний босқичи ўтказилди. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри билан  ҳамкорликда ташкил этилди.

photo (2)

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида Маданият вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Жамолиддин Узаков сўзга чиқди.

ВИДЕОДА!

Фестиваль давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ҳамда Тошкент шаҳридан жами 13 та сараланган Ҳаваскорлик театри иштирок этиб, турли мавзулардаги спектаклларни намойиш этдилар.

Фестиваль натижаларига кўра, унда фаол қатнашган жамоалар ва ижрочилар қуйидаги номинациялар бўйича Маданият вазирлигининг фахрли дипломларга сазовор бўлдилар:

«Оилавий мавзунинг энг яхши фаол тарғиботчиси» – Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туман халқ театри;
“Энг яхши спектакль” – Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман халқ театри;
“Энг яхши комедик спектакль”- Навоий вилояти “Наврўз” халқ театри;
“Энг фаол театр жамоаси”- Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани халқ театри;
“Энг яхши драматик асар”- Қашқадарё вилояти Шахрисабз туман халқ театри;
“Энг яхши эркак образи ижрочиси”- Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман халқ театри актёри Салим Қодиров;
“Энг яхши аёл образи ижрочиси”- Фарғона вилояти Бешариқ туман халқ театри актирисаси Муножат Бердиева;
“Энг фаол ёш ижрочи”- Тошкент вилояти Чирчиқ туман халқ театри актёри Донёр Тўлқинов;
«Ёшлар мавзусининг энг яхши талқини» – Андижон вилояти Мархамат туман халқ театри;
«Энг яхши тарбиявий ғояни ўзида акс эттирган спектакль» – Наманган вилояти Янгиқўрғон туман халқ театри;
“Бунёдкорлик мавзусининг энг яхши талқини”- Тошкент вилояти Чирчиқ туман халқ театри;
“Оилавий анъаналар мавзусидаги энг яхши спектакль”- Сирдарё вилояти Гулистон туман халқ театри;
“Энг яхши режиссёрлик иши”- Қашқадарё вилояти халқ театри
“Энг яхши эпизодик роль ижрочиси”- Тошкент шаҳар халқ театри актёри Абдувоҳид Зоидов
“Энг яхши саҳна безаги”- Навоий вилояти “Наврўз” халқ театри.

Cаида Вахобова

photo (1)

teatr (1)