OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОҚ КЕМА” СПЕКТАКЛИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! +ВИДЕО! БОЛА НИГОҲИДА НАМОЁН ДУНЁ, ЁКИ БУ ОЛАМДА ҲАММАНИНГ ЎЗ ҲАҚИҚАТИ БОР... 09.04.2018 09:29

7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3645 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбек миллий академик драма театрида Чингил Айтматов асари асосида саҳналаштирилган “Оқ кема” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Спектаклдан аввал Театр директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масудов сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён этди. Шунингдек, спектакль режиссёри Қозоғистон Республикаси да хизмат кўрсатган санъат арбоби Абубакир Раҳимов, ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ҳам сўзга чиқишди.

ВИДЕОДА!

Спектакль воқеалари бир бола нигоҳида намоён бўлади. Бош қаҳрамон боланинг ўз дунёси бор. Унинг хаёлида отаси Оқ кемада матрос ва боланинг орзуси қачондир отаси албатта уни ёнига келади. У ўша соғинч ва орзу билан яшайди. Бобоси Мўмин чолнинг унга меҳри баланд, болани ўқимишни бўлишини орзу қилади ва қийинчиликка қарамай, уни узоқда жойлашган мактабга отда олиб бориб, олиб келади. У болага Шохдор она буғу ҳақидаги таъсирли ҳикояни, буғуларнинг қанчалик азиз эканлигини, улар яшаётган қавм буғулар авлоди эканлигини фахрланиб сўзлаб беради. Бола учун энг азиз инсон аввал ўша хаёлидаги матрос отаси бўлса, кейингиси бобоси эди. Аммо, афсус вазият  тақозоси билан азиз деб билган инсони бобоси ҳам унинг кўнглини синдиради. Мўмин чол, бераҳм куёви Ўрозқулнинг мажбурлаши билан буғу отишга мажбур бўлади... Бунинг ўзига хос сабаби бор эди. Мўмин чолнинг қизи Бекей бефарзанд бўлиб, чол, хотини  ва қизи Ўрозқулга қарам эдилар... Шу жумладан бола ҳам. Чол шунинг учун ҳам буғу отишга мажбур бўлган эди! Аммо, бола учун бу жуда оғир ҳолат эди...

Бу оламда ҳамманинг ўз ҳақиқати бор, деганларидек, Ўрозқул ҳам бефарзандлиги туфайли жуда бераҳм эди. У бор аламини муштипар аёли Бекейдан ва ичкиликдан оларди. Ўз навбатида чолнинг хотини ҳам, аввалги эри, бевақт ўлган фарзандларини эслаб, уларнинг ғами билан яшарди. Мўмин чол эса, қизи тинч яшаши учун ҳам куёвининг ҳамма топшириқларини бажаришга мажбур... Мана шундай ҳаётда бола, ўша хаёлан отаси ишлайдиган Оқ кемада ўз орзулари, поклик тимсолини кўрарди. У балиққа айланиб, ўша кемага етиб боришни ҳамда отаси билан учрашишни жуда қаттиқ орзу қилади, чунки бу оламда ўзига бирор яқин содиқ инсон тополмаган беғубор кўнгилли болакай охир-оқибат ўзи орзу қилганидек балиққа айланиш истагида сувга шўнғиб кетади... У оқ кемани дийдор, меҳр-оқибат рамзи деб биларди, у ергача сузиб борса, отасининг меҳрига тўйишни истаган эди... Чунки, ягона раҳмдил деб билган инсони Мўмин чол ҳам буғунинг қотили бўлиб чиққан эди...

Болага меҳрибон яна бир инсон чолнинг қизи Бекей эса, афсуски, ҳар куни эридан бефарзандлиги туфайли калтак ейдиган, дардга тўла муштипар, биргина бўлса ҳам фарзанд орзусидаги бечора, болани ҳамиша қўллаб-қувватлаш имконияти аёл йўқ эди...

Спектаклда Мўмин чол ролини ижро қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов, Ўрозқул ролини ижро қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов, ҳамда Бекей роли ижрочиси актриса Зилола Ғуломова ўз ролларини жуда маҳорат билан талқин этишдики, ижро томошабинларни қаттиқ таъсирлантирди. Айниқса, Зилола Ғуломова қаҳрамонининг фарёди томошабинларни йиғлатди... Эри қувлаб урадиган саҳналарнинг бирида актриса саҳнада чинакамига қаттиқ йиқилиб тушди, аммо буни сездирмай худди ролда шундай бўлиши керакдек ижро қилиб, шу образда яшади!

Мўмин чолнинг куёви томонидан таҳқирланган саҳналари юракларни ларзага келтиради...

Бу спектаклни кўзёшсиз кўриб бўлмайди! Спектакль томошабинни ўйга толдиради, ёш боланинг нигоҳи орқали дунё қанчалик ёлғону сотқинлик, бемеҳрлигу изтиробларга тўла эканлигини намоён қилади. Аммо, бир вақтнинг ўзида қалбида меҳр, поклик мужассам бўлган инсонлар ҳам борлигини кўрсатади.

Таъсирли спектакль томошабинларга манзур бўлди. Буни спектакль тугагач, томошабинларнинг олқишларидан ҳам кўриш мумкин эди...

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова