OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН БАҲОРИЙ ШУКУҲ БИЛАН “АЛВОН ЛОЛАЛАР”! ДИЛ БЕРИБ БОҒЛАНДИМ, ЁРГА МЕН ҚАЧОН? 10.04.2018 05:16

 IMG_8695

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Алвон лолалар” қўшиғи унинг 2017 йил ўтказган яккахон концерт дастурида илк бор янграганидаёқ тингловчиларга манзур бўлган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Эндиликда, бу қўшиқ тингловчилар эътиборига ҳавола қилинмоқда!

IMG_8696

Лола гул каби умри қисқа туйғунинг, ошиқ қалбидан кутилмаганда чуқур жой олганию, унинг пушаймонлари, ҳамда ошиқ қалбининг лола баргига қиёсланиши, қўшиқда ўз аксини топиб,

IMG_8697

Улуғбек Раҳматуллаевнинг таъсирли ижроси билан уйғунлашиб, аллақачон тинглоачилар кўнглидан жой олиб улгурганлиги шубҳасиз!

 

Алвон лолалар, алвон лолалар,

Севгим қадри бўлди, арзон лолалар...

 

Дил бериб боғландим, ёрга мен қачон?

Дил бериб адашдим, эзди пушаймон...

Бевафо дастидан, ҳижрон қасдидан,

Сизнинг баргингиздай, мени бағрим қон...

 

Алвон лолалар, алвон лолалар,

Севгим қадри бўлди, арзон лолалар...

 

Армонлар азоби эзди бу елкам,

Минг топсанг барибир, бўларкан бир кам...

Севги деганлари биз учун эртак,

Бирда бор экану, бирда йўқ экан...

 

Алвон лолалар, алвон лолалар,

Севгим қадри бўлди, арзон лолалар...

 

Уни учратгандим, лола сайлида,

Бахт топгандай эдим, ўшал Лайлида,

Севги тақдирида, севги йўлида,

Пешонам шўр экан, нетай майлида...

 

Алвон лолалар, алвон лолалар,

Севгим қадри бўлди, арзон лолалар...

Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!

 

1) УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ “АЛВОН ЛОЛАЛАР” МР3!

 

2) УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ “АЛВОН ЛОЛАЛАР” МР3!