OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БУЮК CОҲИБҚИРОН, ДАВЛАТ АРБОБИ АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 682 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚАШҚАДАРЁДА, “ХЎЖА ИЛҒОР” ҚИШЛОҒИДА... +ВИДЕО! 10.04.2018 08:00

 photo (1)

Жорий йилнинг 9 апрель куни Буюк cоҳибқирон, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани “Хўжа Илғор” қишлоғида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида, Халқаро пресс-клубнинг “Хўжа Илғор қайта кашф қилинган тарих — янги сайёҳлик йўналиши” мавзусида сайёр сессияси ташкил этилди.

photo (1)

Халқаро пресс-клубнинг ушбу сессиядан кўзланган асосий мақсади-Амир Темур ва Темурийлар тарихи билан боғлиқ хозиргача кўпчиликка номаълум бўлган тарихий фактларни очиш ҳамда, Амир Темур ва унинг аждодлари туғилган қадимий қишлоқларни янги туристик объектлар сифатида кашф қилишдан иборатдир.

Тадбир халқ сайли тусини олди.

photo (2)

photo (3)

Саҳнада санъаткорлар ўз куй-қўшиқларини ҳам тақдим этишди.

PIMI1942

Саҳна атрофида ташкил этилган миллий ҳунармандлик кўргазмаси, халқ ўйинлари намойиши, Яккабоғ, Қамаши, Китоб, Чироқчи, Деҳқонобод туманларидан ташриф буюрган этнографик халқ бадиий жамоалари ва бахшиларнинг чиқишлари ҳамда, Амир Темур даврини эслатувчи уйғун композиция ва ўтовлар хорижлик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.

1

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, бу йил Шаҳрисабз шаҳрида “Мақом” фестивали ўтказилиши муносабати билан пресс-клуб сессияда тадбирнинг аҳамиятини очиб берувчи экспертлар ва мақомчилардан иборат санъаткорлар ҳам иштирок этишди.

Тадбирда хорижий сайёҳлар, вилоятлардан жамоат ва диний ташкилотлар вакиллари, ўқувчи-ёшлар ҳам қатнашишди.

ТАДБИРДАН ВИДЕО!

 

DQTC4096

LBQD6913

WCOL5270

LESD1435

FCRP5873